Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронова Дилдора Саидовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилада вояга етмаган болаларнинг ижтимоий онгини тарбиялаш тизимини ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2018.1PhD/Ped.402.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

Илмий раҳбар: Мусурманова Айниса, педагогика фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.

Расмий оппонентлар: Маҳмудова Муяссар Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмаилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:оилада вояга етмаган болаларнинг ижтимоий онгини тарбиялаш тизимини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

“Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмасининг ҳамкорлиги йўналишлари (яхлит, индивидуал, табақалаштирилган) таркибига вояга етмаган болалар ижтимоий онгини тарбиялаш функцияларини (билиш, фарқлаш, мотивация, баҳолаш, эътиқодга оид) киритиш асосида аниқлаштирилган;

вояга етмаган болалар ижтимоий онгининг тарбияланганлиги таҳлили жараёнлари “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик фаолияти мониторинги кўрсаткичларига (ижтимоий, интеллектуал, психологик, коммуникатив, мослашувчанлик) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

ижтимоий онг ва маънавий муҳитга қаратилган ўқув жараёнининг педагогик технологиялари компьютер ва мобиль технологияларнинг ахборот таҳдидларидан ҳимоялашга йўналтирилган имкониятлари (дастурли, намойишли, таъсирли, интерфейсли) асосида такомиллаштирилган;

оилада вояга етмаган болалар ижтимоий онгини тарбиялаш тизимини ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминоти медиатехнологиялардан фойдаланиш муаммоларини гуруҳлаш (билим, англаш, муносабат, таъсир) асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Оилада вояга етмаган болаларнинг ижтимоий онгини тарбиялаш тизимини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:

Оилада вояга етмаган болалар ижтимоий онгини шакллантиришнинг ҳуқуқий негизлари, “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси ҳамкорлиги ёндашувлари, ижтимоий онгни тарбиялаш мезонларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси  “Маъмурий жавобгарлик” тўғрисидаги кодекснинг 47-(1) ва 47-(2) бандига қўшимча ва ўзгартишлар киритишни асослашда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2018 йил 25 июлдаги 04-5-5-05-сон маълумотномаси). Натижада оилада вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдириш, сабабсиз дарс қолдиришларининг олдини олишда ота-оналар масъулиятини ошириш, ҳамкорлик самарадорлигини таъминлаш имконияти яратилган;

“Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик тизими, вояга етмаган болалар ижтимоий онгини тарбиялаш мезонлари, медиатехнологиялардан фойдаланиш муаммоларига оид таклифлар Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2017 йил 22 февралдаги мажлиси 28-сон баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури” (1/1, 2/8, 3/14, 3/19, 4/33 бандлари) мазмунига сингдирилган (ФЎЎБО фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2018 йил 25 январдаги 02/01-50-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллаларда ота -оналар ва вояга етмаган болалар билан амалга оширилган тарбиявий ишларнинг самарадорлиги ошган;

оилада вояга етмаган болаларни ахборот таҳдидларидан ҳимоялашга йўналтирилган педагогик технологиялар, ижтимоий онгни ривожлантириш ва маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган компьютер ва мобил технологияларини қўллаш, ижтимоий онгни тарбиялаш тизими ахборот-методик таъминотига оид таклиф ва тавсиялари “Соғлом оила–соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш жараёнларига татбиқ этилган (Республика “Маънавият ва маърифат марказининг” 2018 йил 4 июлдаги 2-2-2-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг сингдирилиши бой маънавий қадриятларимиз асосида оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш оилада вояга етмаган болаларнинг ижтимоий онгини тарбиялаш тизимини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish