Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Сарварбек Авазбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қурилиш материаллари саноати корхоналарида бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3342.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Одилжон Холмирзаевич; иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Мирсодиқов Абдулла Турсуналиевич.
Этакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш материаллари саноати корхоналарида бошқарув-нинг ташкилиу-иқтисодиу механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари саноати корхоналари бошқарувининг ташкилиу-иқтисодиу механизми самарадорлигини баҳолаш йондашуви аҳоли жон бошига тўғри келадиган қурилиш хизматлари, ўзлаштириладиган инвестициялар, експорт ҳажми ва ҳудудий ижтимоий мақсадли омиллар уйғунлигига кўра такомиллаштирилган;
кластер бошқарувга кўра қурилиш материаллари саноати корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарув тизими самарадорлигини оширишда корхоналар ташкилий тузилмасида «Мувофиқлаштирувчи марказ» тузилмасини ташкил етишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
қурилиш материаллари саноати корхоналари бошқарувининг ташкилиу-иқтисодиу механизми бошқарув жарайонини давомийлик фазаси ва мақсадли дастурлар режалари бажарилишини балл асосида баҳолашга кўра такомиллаштирилган.
Андижон вилояти аҳоли жон бошига тўғри келадиган қурилиш материаллари ҳажмини 2024-2026-йилларда қўшимча ўсишини қурилишга ўзлаштирилган инвестициялар, қурилиш хизматлари, аҳоли жон бошига тўғри келадиган қурилиш соҳасида ҳисобланган солиқ тўловлари ҳажми ҳамда қурилиш корхоналар томонидан яратилган қурилиш ҳажми омиллари таъсири асосида прогноз кўрсатичлари ишлаб чиқилган.
IV. Қурилиш материаллари саноати корхоналарида бошқарувнинг ташкилиу-иқтисодиу механизмини такомиллаштириши юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
қурилиш материаллари саноати корхоналари бошқарувининг ташкилиу-иқтисодиу механизми самарадорлигини баҳолаш йондашуви аҳоли жон бошига тўғри келадиган қурилиш хизматлари, ўзлаштириладиган инвестициялар, експорт ҳажми ва ҳудудий ижтимоий мақсадли омилларни уйғунлигига кўра такомиллаштириш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан “Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналари бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва “Стандарт ғишт” МЧЖ амалийотига жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024-йил 12-августдаги 04/13-2253-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф қурилиш саноати корхоналари бошқарувининг ташкилиу-иқтисодиу механизми самарадорлигига кўра таъсир етувчи омиллар асосида аҳоли жон бошига тўғри келадиган қурилиш материаллари ҳажмининг 0,5%га ошишига муайян даражада хизмат қилган;
кластер бошқарувга кўра қурилиш материаллари саноати корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарув тизими самарадорлигини оширишда корхоналар ташкилий тузилмасида «Мувофиқлаштирувчи марказ»ни ташкил етиш таклифи “Ўзсаноат-қурилишматериаллари” уюшмаси томонидан “Ҳудудларда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмасининг 2024-йил 12-августдаги 04/13-2253-сонли маълумот-номаси). Мазкур таклиф “Мухаммадали Кимйохон ҳожи авлоди” МЧЖ, “Дабеер” МЧЖ корхоналарида «Мувофиқлаштирувчи марказ» тузилмасининг ташкил қилиниши ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 8%га ортишига муайян даражада хизмат қилган;
қурилиш материаллари саноати корхоналари бошқарувининг ташкилиу-иқтисодиу механизми бошқарув жарайонини давомийлик фазаси ва мақсадли дастурларнинг режалари бажарилишини балл асосида баҳолаш бўйича таклифи “Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси томонидан “Ҳудудларда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда ҳамда “Мухаммадали Кимйохон ҳожи авлоди” МЧЖ амалийотида фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024-йил 12-августдаги 04/13-2253-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф “Мухаммадали Кимйохон ҳожи авлоди авлоди” МЧЖ корхонасининг самарадорлик кўрсаткичларини 5%га оширишга муайян даражада хизмат қилган.
Андижон вилояти аҳоли жон бошига тўғри келадиган қурилиш материаллари ҳажмини 2024-2026-йилларда қўшимча ўсишини қурилишга ўзлаштирилган инвестициялар, қурилиш хизматлари, аҳоли жон бошига тўғри келадиган қурилиш соҳасида ҳисобланган солиқ тўловлари ҳажми ҳамда қурилиш корхоналар томонидан яратилган қурилиш ҳажми омиллари таъсири асосида прогноз кўрсатичлари бўйича таклифлардан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан “Ҳудудларда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2024-йил 12-августдаги 04/13-2253-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф уюшма ва “Стандарт ғишт” МЧЖ корхонаси имкониятларидан мақсадли фойдаланиш ҳисобига истиқболда ишлб чиқариш ҳажмини муайян даражада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish