Умеджанова Малика Лукмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни аксиологик ёндашув асосида оилавий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3847
Илмий раҳбар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тилегенов Асқарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни аксиологик ёндашув асосида оилавий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг назарий асосларини ўрганиш ва улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланишга оид илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларини аксиологик ёндашув асосида оилавий ҳаётга тайёрлаш замонавий педагогик феномен эканлиги ҳамда бу зарурат педагогик-психологик, жисмоний-физиологик, маънавий-ахлоқий, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларнинг муҳим омили эканлиги аниқлаштирилган;
талаба ёшларни ижтимоий муносабатларни акс эттирувчи урф-одатлар ҳамда таълим-тарбия уйғунлигида мақсадга йўналганлик, ворисийлик, жамоавийлик каби аксиологик ёндашиш асосида оилавий ҳаётга тайёрлаш механизмлари такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида аксиологик жараён, мотивацион, когнитив, фаолиятли ҳамда рефлексив баҳолаш мезонлари асосида талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг таълим-тарбия жараёни самарадорлигини оширишга қаратилган инновацион методлар тизимини қамраб олган модел мазмунан такомиллаштирилган;
талабаларни ўқув-билув фаолиятларида аксиологик ёндашув асосида оилавий ҳаётга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи илмий методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларни аксиологик ёндашув асосида оилавий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий натижалар ва тавсиялар асосида:
олий таълим муассасаларида аксиологик жараён, мотивацион, когнитив, фаолиятли ҳамда рефлексив баҳолаш мезонлари асосида талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг мотивацион, когнитив, интеграциялашган таълим-тарбия жараёни самарадорлигини оширишга қаратилган инновацион шакл, метод ва воситалар тизимини қамраб олган модел мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотлар “Оила педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи; 68-630-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада педагогика олий таълим муассасалари талабаларнинг аксиологик ёндашув асосида маънавий-ахлоқий тафаккурини ривожлантириш ҳамда оилавий ҳаётга тайёрлашга эришилган.
талаба ёшларни ижтимоий муносабатларни акс эттирувчи урф-одатлар ҳамда таълим-тарбия уйғунлигида мақсадга йўналганлик, ворисийлик, жамоавийлик каби аксиологик ёндашиш асосида оилавий ҳаётга тайёрлаш механизмлари такомиллаштиришга оид маълумотлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи; 302-0186-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасалари бакалаврият таълим йўналиши талабаларини ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
олий таълим муассасалари талабаларини аксиологик ёндашув асосида оилавий ҳаётга тайёрлаш замонавий педагогик феномен эканлиги ҳамда бу зарурат педагогик-психологик, жисмоний-физиологик, маънавий-ахлоқий, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларнинг муҳим омили эканлиги аниқлаштишга оид маълумотлар “Оила педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи; 68-630-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада креатив, фаоллик, рефлектив, эмпатик ёндашувлардан “Оила педагогикаси” фанини ўқитиш жараёнида фойдаланиш орқали талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлашга эришилган.