Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамутова Юлдуз Реймбергеновнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини ривожлантириш методикаси (қорақалпоқ синфлари мисолида)», 13.00.02 – Та'лим ва тарбия назарияси ва методикаси (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8235.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/30.12.2021.Fil.20.01
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бабаниязова Наргиза Полатовна, педагогика фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятларини кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини лингвокогнитив тамойиллар асосида орфоепик ва стратегик ривожлантириш, нутқий фаолиятда бўгʻинлаб ўқиш, онгли шаклда ўқиш, ифодали ўқиш ва аниқ қилиб ўқиш кўникналарини шаклантиришнинг лингво-психологик имлониятлари аниқлаштирилган;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқишдаги артикуляцион кўникмаларини ривожлантириш, педагогик-психологик имкониятларини идиентив уйгʻунлаштириш, ўқиш фаолиятидаги лингвометодик имкониятларини рационал таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини (тезлик, аниқлик ва тушуниш) когнитив ривожлантириш, ўқиш жараёнида визуал ва фонемик идрокни босқичма-босқич кучайтириш ҳамда ўқиш кўникмаларини алгоритмик изчилликда ташкилиу-лингводидактик жиҳатдан шакллантиришга қаратилган компонентларни гетерохроник ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;  
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларининг дидактик моделини изчил ривожлантириш, ўзлаштириш динамикасини мазмунга кўра яхлитлаш, мураккаб матнларни ўқиш жараёнида лингводидактик продуктогенлигини таъминлаш, ўқиш кўникмаларини методологик ва дидактик талабларига мувофиқ рефлексив ва тезкор равишда шакллантиришга доир лингвопрагматик шаклларини рационал таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини лингвокогнитив тамойиллар асосида орфоепик ва стратегик ривожлантириш, нутқий фаолиятда бўгʻинлаб ўқиш, онгли шаклда ўқиш, ифодали ўқиш ва аниқ қилиб ўқиш кўникналарини шаклантиришнинг лингво-психологик имлониятлари бўйича таклиф ва тавсиялар “Беcоминг а беттер реадер” ўқув қўлланмаси мазмунıга сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйругʻи асосида берилган 611161-сон нашр рухсатномаси). Натижада инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таʻминоти бойитилган.
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқишдаги артикуляцион кўникмаларини ривожлантириш, педагогик-психологик имкониятларини идиентив уйгʻунлаштириш, ўқиш фаолиятидаги лингвометодик имкониятларини рационал таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Боост ёур реадинг (wитҳ литературе)” ўқув қўлланмаси мазмунıга сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйругʻи асосида берилган 277-180-сон нашр рухсатномаси). Натижада инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини когнитив ривожлантириш механизмлари такомиллаштирилган.
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини (тезлик, аниқлик ва тушуниш) когнитив ривожлантириш, ўқиш жараёнида визуал ва фонемик идрокни босқичма-босқич кучайтириш ҳамда ўқиш кўникмаларини алгоритмик изчилликда ташкилиу-лингводидактик жиҳатдан шакллантиришга қаратилган компонентларни гетерохроник ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпогʻистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпогʻистон филиалининг 2024-йил 18 январдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини когнитив ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларининг дидактик моделини изчил ривожлантириш, ўзлаштириш динамикасини мазмунга кўра яхлитлаш, мураккаб матнларни ўқиш жараёнида лингводидактик продуктогенлигини таъминлаш, ўқиш кўникмаларини методологик ва дидактик талабларига мувофиқ рефлексив ва тезкор равишда шакллантиришга доир лингвопрагматик шаклларини рационал таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялардан Қорақалпогʻистон телерадиокомпаниясининг “Хабар” ахборот дастурида ва радиоешиттиришида фойдаланилган (Қорақалпогʻистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 15-декабрдаги 05/22/645-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини когнитив ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish