Байниязова Гулбахар Муратбаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8526
Илмий раҳбар: Абилова Гулбахар Жалгасбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Бердимуратова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантиришнинг назарий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари доцимонология асосида маданий ва маърифатпарварликка, ўзаро алоқадорлигига бевосита боғлиқлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш механизми, онг ва интеллектни умуммаданий ва индивидуал ижодий тарбиялаш орқали индифферентлик, зўравонлик, туйғулар ва инсон ҳуқуқларининг бузилишига нисбатан маънавий хотиржамлик ривожланишининг олдини олиш ва аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантиришнинг педагогик тизимининг ривожланиш модели илғор тажрибаларни ўтказиш, мифологик тушунтириш, муаммони кўрсатишнинг иллюстратив усули, субмаданияти, ўқувчилар билимини таҳлил ва диагностика қилиш орқали антропологик, аксиологик ва акмеологик компонентларини қўллаш ва амалга ошириш асосида такомиллаштирилган;
мактаб ўқувчиларининг ватанпарварлик маданиятини ривожлантиришда гуманизм ижодий ёндашув ва ҳамкорликда ишлаш жараёнини таъминлашга хизмат қилувчи ва билим самарадорлигини оширишда педагогик ва илмий-методик тавсиялар интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)” бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари маданий ва маърифатпарварликка, ўзаро алоқадорлигига бевосита боғлиқлигини доцимонология асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Умумий психология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи) мавзуларида ўқувчиларга берилган вазифаларни таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 26-сентябр 11-05-2437/04-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ўқувчиларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштиришга шароит яратилган.
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанга садоқатли бўлишга таёрлашда индифферентликнинг олдини олиш, индукция методи асосида комфорт, маънавий-аҳлоқий ҳотиржамлик, фаравонлик ҳамда ўқувчиларнинг ҳаёт фаолиятининг умумиймаданий ва индивидуал ижодий ривожланишини таъминлашга оид хулосалар (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 25-октябрдаги 288-сонли маълумотномаси) А1-ХТ-0-92997 рақмли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 26-сентябр 11-05-2437/04-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаб ўқувчларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантиришда халқ тушунчасига мослашув билан алоқадорлигини асослашга эришилган.
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг субмаданияти асосида ватанга садоқат маданиятини шакллантиришда антропологик, аксиологик ва акмеологик компонентларини илғор тажрибаларга асосланган ҳолда такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий психология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи) мавзуларида ўқувчиларга берилган вазифаларни таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 26-сентябр 11-05-2437/04-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ халқининг миллий мероси, ан'аналари воситасида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантириш самарадорлиги ошган.
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантириш жараёни самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи илмий-методик тавсияларни педагогик интеграцияни қўллаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 25-октябрдаги 288-сонли маълумотномаси) А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 26-сентябр 11-05-2437/04-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ватанга садоқат маданиятини шакллантиришнинг технологиясини такомиллаштиришга шароит яратилган.