Халиков Улугбек Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда фонд бозори орқали инвестицион фаолиятни молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/31.10.2024.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда фонд бозори орқали инвестицион фаолиятни молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асосий ставка ва молиявий инструментлар даромадлилиги ўртасидаги боғлиқлик қимматли қоғозлар даромадлилик эгри чизиғида ўз аксини топишини ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк облигациялари бўйича даромадлилик эгри чизиғи шакллантириш таклиф қилинган;
халқаро фонд бозорларига “яшил” еврооблигацияларни эмиссия қилиш орқали инвестицияларни жалб қилиш методологияси ишлаб чиқилган;
Марказий банкнинг 1 йилгача муддатли облигацияларини муомалага чиқарган ҳолда (тижорат банклари ўртасида жойлаштирмасдан) Марказий банк балансида сақлаш ва депозит ауксионларини тескари РЕПО ауксиони кўринишида ташкил этиш таклиф этилган;
Халқаро ислом савдосини молиялаштириш корпорациясидан исломий молия хизматларини йўлга қўйиш учун 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция линиясини жалб этиш таклиф қилинган;
тижорат баклари ўртасидаги қимматли қоғозлар билан СПОТ операцияларини учинчи дастур иштирокисиз тўғридан-тўғри амалга ошириш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда фонд бозори орқали инвестицион фаолиятни молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
асосий ставка ва молиявий инструментлар даромадлилиги ўртасидаги боғлиқлик қимматли қоғозлар даромадлилик эгри чизиғида ўз аксини топишини ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк облигациялари бўйича даромадлилик эгри чизиғи шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024-йил 25-июлдаги 26/1-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул-кредит сиёсатининг 2025-йил ва 2026-2027-йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024-йил 29-ноябрдаги 27-11/1349-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида даромадлилик эгри чизиғининг узоқ муддатли сегменти иқтисодиётдаги қарз олиш имкониятлари ва инвестицион фаолликни баҳолаш методологияси такомиллаштирилган.
халқаро фонд бозорларига “яшил” еврооблигацияларни эмиссия қилиш орқали инвеститяларни жалб қилиш методологияси оид таклиф “Туронбанк” АТБ Кенгашининг 2022-йил 30-ноябрдаги К-85-сонли қарори билан тасдиқланган банкнинг 2023-йилга мўлжалланган бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2024-йил 2-декабрдаги 19/03-426-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банклари томонидан халқаро фонд бозорлари орқали инвеститяларни жалб қилиш методологияси такомиллашитилган;
Марказий банкнинг 1 йилгача муддатли облигацияларини муомалага чиқарган ҳолда (тижорат банклари ўртасида жойлаштирмасдан) Марказий банк балансида сақлаш ва депозит ауксионларини тескари РЕПО ауксиони кўринишида ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул-кредит сиёсатининг 2025-йил ва 2026-2027-йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024-йил 29-ноябрдаги 27-11/1349-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Марказий банк облигациясини сотиш ёки иккиламчи РЕПО орқали маблағ жалб этиш механизми такомиллаштирилган;
Халқаро ислом савдосини молиялаштириш корпорациясидан исломий молия хизматларини йўлга қўйиш учун 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция линиясини жалб этиш таклифи “Туронбанк” АТБ Кенгашининг 2022-йил 30-ноябрдаги
К-85-сонли қарори билан тасдиқланган банкнинг 2023-йилга мўлжалланган бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2024-йил
2-декабрдаги 19/03-426-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023-йил ҳолатига кўра “Туронбанк” АТБ томонидан Халқаро ислом савдосини молиялаштириш корпорациясининг (ИТФC) 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линияси жалб қилинган;
тижорат баклари ўртасидаги қимматли қоғозлар билан СПОТ операцияларини учинчи дастур иштирокисиз тўғридан-тўғри амалга ошириш таклифи “Туронбанк” АТБ Кенгашининг 2022-йил 30-ноябрдаги К-85-сонли қарори билан тасдиқланган банкнинг 2023-йилга мўлжалланган бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2024-йил 2-декабрдаги 19/03-426-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат баклари ўртасидаги қимматли қоғозлар билан СПОТ операциялари амалга ошириш механизми такомиллашитилган.