Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоев Сиёвуш Саидавзалзоданинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Микропульсли транссклерал циклофотокоагуляция ёрдамида рефрактер глаукомани комплекс даволаш натижалари », 14.00.08- Офтальмология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2718.
Илмий раҳбар: Юсупов Амин Абдуазизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Норматова Наргиза Миршавкатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юрьева Татьяна Николаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: микроимпульсли транссклерал циклофотокоагуляция (МТЦФК) билан даволашнинг яқин ва узоқ муддатли натижаларини ўрганиш ва унинг клиник самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор неоваскуляр терминал оғриқли глаукомаси бўлган беморларда микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляцияни қўллагандан кейин узоқ муддатли (3 йил) кузатув натижаларига асосланиб, кўз орган сифатида сақлаб қолинганлиги ва ногиронликнинг олдини олинганлиги билан ҳаёт сифатини яхшиланиши асосланган;
илк бор микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляция ва анти VEGF терапия билан комбинатсияланган даволашдан олдин ва кейин оғриқ синдроми, оғриқ визуал-аналог шкаласи ёрдамида баҳоланган, ҳамда оғриқнинг интенсивлиги даволашдан кейин статистик жиҳатдан аҳамиятли камайгани исботланган;
неоваскуляр терминал оғриқли глаукомаларда микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляцияни қўллаш натижасида кўз ички суюқлигининг ишлаб чиқарилишнинг камайиши, кўз ички босимининг дастлабки кўрсаткичидан сезиларли даражада пасайиши ва беморларда гипотензив кўз томчиларига бўлган эҳтиёжининг камайиши аниқланган;
неоваскуляр терминал оғриқли глаукома билан касалланган беморлар кўз олманинг олдинги камерасига ангиогенез ингибиторлари юбориб, микроимпулсли транссклерал циклофотокоагуляция ўтказиш орқали комплекс даволаш усули такомиллаштирилган, натижада рангдор пардадаги ва олдинги камера бурчагидаги паталогик васкуляризатсиянинг регрессиясини тезлашишга ҳамда интраокуляр асоратлар хавфи камайиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 25.09.2024 йилдаги 6-сонли йиғилиш баённомасига асосан:
биринчи илмий янгилик: илк бор, неоваскуляр терминал оғриқли глаукомаси бўлган беморларда микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляцияни қўллагандан кейин узоқ муддатли (3 йил) кузатув натижаларига асосланиб, кўз орган сифатида сақлаб қолинганлиги ва ногиронликнинг олдини олинганлиги билан ҳаёт сифатини яхшиланиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляциянинг 3 йил давомидаги самарадорлигига оид маълумотлар, бу усулнинг барқарор таъсирини кўрсатади. Глаукома касаллиги билан боғлиқ ногиронликнинг олдини олиш ва кўзни сақлаб қолишга қаратилган тадқиқот натижалари, ушбу усулнинг юқори самарадорлигини исботлади. Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Джиззах филиали клиник амалиётига (2024 йил 29 апрель, №23 буйруқ), Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Самарқанд филиали клиник амалиётига (2024 йил 30 апрель, №58-У буйруқ) жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляцияни қўллаш натижасида, глаукома билан аниқланган беморларнинг кўз органи сақлаб қолиниши ва ногиронликнинг олдини олиниши мумкин. Бу, ўз навбатида, беморларнинг ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишга ёрдам беради ва уларнинг ишлаш қобилиятини оширади. Глаукома билан оғриган шахслар учун ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: шундаки, микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляция усулининг қўлланилиши, анъанавий даволаш усулларига нисбатан камроқ ресурс ва вақти талаб этади. Масалан, кўзга амалий операциялар ва қатор узоқ муддатли даволашларнинг ортиқча харажатлари ортиқча қолдиради. Бу усул беморларнинг узоқ муддатли кузатувларини камайтириб, бепул ёки кам харажатли даволаш имкониятини яратади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор, микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляция ва анти VEGF терапия билан комбинатсияланган даволашдан олдин ва кейин оғриқ синдроми, оғриқ визуал-аналог шкаласи ёрдамида баҳоланган, ҳамда оғриқнинг интенсивлиги даволашдан кейин статистик жиҳатдан аҳамиятли камайгани исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Оғриқ визуал-аналог шкаласи орқали оғриқ интенсивлигини аниқлаш, даволаш усулларининг самарадорлигини баҳолашда муҳим инструмент ҳисобланади. Неоваскуляр терминал оғриқли глаукомаларда, оғриқнинг интенсивлигини оғриқ визуал-аналог шкаласи орқали камайишини аниқ кўрсатган. Бу қўлланилган даволаш усуллари оғриқни самарали ва статистик жиҳатдан аҳамиятли даражада камайтиришга имкон бериши, уларнинг клиник аҳамиятини тасдиқлайди. Даволашдан олдин ва кейин оғриқнинг камайиши, оғриқ визуал-аналог шкаласи асосида натижаларни баҳолаш, янги терапия усулларининг натижадорлигини фақат илмий, балки клиник жиҳатдан ҳам яққол кўрсатади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Джиззах филиали (2024 йил 29 апрель, №23 буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Самарқанд филиалларида клиник амалиётига (2024 йил 30 апрель, №58-У буйруқ) жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Агар беморлар даволаш жараёнида оғриқнинг интенсивлигини сезиларли даражада камайтирса, бу уларнинг турмуш тарзига ва ижтимоий фаолиятига ижобий таъсир кўрсатаётганини кўрсатади. Даволаш усулларини кўллаш орқали оғриқ камайиши оғриқ визуал-аналог шкаласига қарата таърифланган натижалар, беморлар учун нафақат физик ҳолат, балки руҳий ҳолатнинг яхшиланишига ҳам олиб келади, натижада ижтимоий фаоллик ва ҳаётий сифат ошиши мумкин Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: шундаки, Оғриқнинг интенсивлигини оғриқ визуал-аналог шкаласи орқали баҳолаш, даволаш усулларининг самарадорлигини аниқ кўрсатишга ёрдам беради. Агар микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляция ва анти VEGF терапияси оғриқни оғриқ визуал-аналог шкаласида статистик жиҳатдан аҳамиятли даражада камайтирса, бу узоқ муддатда беморлар учун ҳаёт сифати ошишига олиб келади. Шунга мувофиқ, тез даволаш ва камроқ даволаш курслари талаб этилиши мумкин, бу эса тиббий харажатларни камайтиришга ва иқтисодий самарадорликни оширишга ёрдам беради.
учинчи илмий янгилик: неоваскуляр терминал оғриқли глаукомаларда микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляцияни қўллаш натижасида кўз ички суюқлигининг ишлаб чиқарилишнинг камайиши, кўз ички босимининг дастлабки кўрсаткичидан сезиларли даражада пасайиши ва беморларда гипотензив кўз томчиларига бўлган эҳтиёжининг камайиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляцияни қўллаш натижасида кўз ички суюқлигининг ишлаб чиқарилиши ва кўз ички босими сезиларли даражада камайиши аниқланди. Бу натижа, глаукома беморларини даволашда мураккаб тиббий манипуляцияларга эҳтиёжни камайтириб, кўз ички босимини назорат қилишда самарадорликни ошириши мумкин. Шунга қўшимча, антиглаукоматоз куз томчиларига бўлган эҳтиёжнинг камайиши, даволаш жараёнининг қулайлигини ошириб, беморларга янада самарали ва фаол ҳаёт кечириш имконини яратади. Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Джиззах филиали клиник амалиётига (2024 йил 29 апрель, №23 буйруқ), Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Самарқанд филиали клиник амалиётига (2024 йил 30 апрель, №58-У буйруқ) жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляцияни қўллаш натижасида куз ички босимининг пасайиши ва антиглаукоматоз куз томчиларига эҳтиёжнинг камайиши, беморлар учун кундалик ҳаёт сифатида ижобий ўзгаришлар олиб келиши мумкин. Оғриқ ва кўзнинг ҳолатини янада самарали бошқариш, одамларнинг ижтимоий фаоллигини ва турмуш даражасини яхшилашга ёрдам беради. Шу билан бирга, гипотензив томчиларга камроқ эҳтиёж сезилиши тиббий хизматларнинг оғирликларини камайтириб, беморларга кўпроқ қулайликлар яратиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляцияни асосий даволаш усули сифатида қўллаш гипотензив кўз томчиларига сарфланадиган 450000 сўмни тежаш имконини беради. Бу эса ўз навбатида, умумий даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтиради, чунки беморларга кўп йиллар давомида антиглаукоматоз куз томчиларига сарфланадиган маблағни ўрнига бир мартаги самарали даволаш усулини қўллаш имконини яратади. Микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляциянинг самарадорлиги билан 100 нафар бемор учун умумий тежалган маблағ 45000000 сўмни ташкил этади. Бу кўрсаткич ушбу усулнинг тиббий харажатларни камайтириш ва молиявий самарадорлигини яққол кўрсатиб беради, шу билан бирга, тиббий тизимлар учун муҳим иқтисодий фойда келтиради.
тўртинчи илмий янгилик: неоваскуляр терминал оғриқли глаукома билан касалланган беморлар кўз олманинг олдинги камерасига ангиогенез ингибиторлари юбориб, микроимпулсли транссклерал циклофотокоагуляция ўтказиш орқали комплекс даволаш усули такомиллаштирилган, натижада рангдор пардадаги ва олдинги камера бурчагидаги паталогик васкуляризатсиянинг регрессиясини тезлашишга ҳамда интраокуляр асоратлар хавфи камайиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: неоваскуляр терминал оғриқли глаукома билан касалланган беморларда кўз олманинг олдинги камерасига ангиогенез ингибиторлари юбориш ва микроимпулс транссклерал циклофотокоагуляцияни қўшма равишда қўллаш, комплекс даволаш усулини такомиллаштиришга имкон беради. Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Джиззах филиали клиник амалиётига (2024 йил 29 апрель, №23 буйруқ), Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Самарқанд филиали клиник амалиётига (2024 йил 30 апрель, №58-У буйруқ) жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бу янги комплекс даволаш усули, беморларнинг ҳолатини яхшилашга ва уларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Рангдор пардадаги васкуляризатсиянинг регрессияси ва интраокуляр асоратлар хавфининг камайиши, кўзларнинг турмуш тарзига таъсирини камайтириб, беморлар учун ижтимоий фаолликни оширишга ёрдам беради. Шу билан бирга, мазкур даволаш усули ижтимоий жиҳатдан ҳам муҳим, чунки бу усулнинг самарадорлиги кўплаб беморларга тез ва аниқ даволаш имкониятини беради, бу эса умумий соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ангиогенез ингибиторларини (рамизумаб) олдинги камерага юбориш орқали анти VEGF терапиясини 3 та курс эмас, балки фақат битта курс олиш орқали иқтисодий самарадорликка эришилди. Бу усулнинг иқтисодий самарадорлиги, шунингдек, кўплаб беморлар учун харажатларни камайтиришга имкон беради. Мисол учун, бир инъекциясининг нархи 2590400 сўмни ташкил этганини ҳисобга олсак, 3 курс даволаш учун 7771200 сўм сарфлаш керак бўлар эди. Бироқ, бирта курс билан бир хил самарадорликка эришиш, умумий 2590400 сўмни тежаш имконини беради. Бу 100 нафар бемор учун умумий тежалган маблағ 259040000 сўмни ташкил этади. Демак, янги даволаш усули иқтисодий жиҳатдан катта фойда келтиради, тиббий хизматларнинг самарадорлигини ошириш ва харажатларни камайтиришга йўл очади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish