Эшбакова Комила Алибековнанинг
фан доктори (DSc) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон
(импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналлар асосида)
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Танланган доривор ўсимликларнинг иккиламчи метаболитлари ва уларнинг биологик фаоллиги», 02.00.10 - Биоорганик кимё.
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/К53.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА акад. С.Й. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА акад. С.Й. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc. 02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: кимё фанлари доктори, профессор Бурашева Гауҳар Шахмановна; кимё фанлари доктори, профессор Нормахаматов Нодирали Сохобаталиевич, кимё фанлари доктори, профессор Гафуров Махмуджон Боқиевич
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ферула самаркандиcа, Ферула лапидоса, Драcоcепҳалум комарови, Артемисиа аргй, Нардостачйс жатаманси, Сcутеллариа счачристаниcа, Аcонитум септентрионале, Румех дентатус, Румех непаленсис, Нардостачйс жатаманси, Инула маcропҳйлла, Пулиcариа салвиифолиа, Пулиcариа гнапҳалодес, Диcтамнус дасйcарпус, Пҳеллодендрон амуренсе Рупр ўсимликларининг терпеноид ва фенол моддаларини ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ҳамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
систематик жиҳатдан 7 та оилага мансуб, 14 тур ўсимликларнинг иккиламчи метаболитлари тадқиқ қилинган. Гликозидли кумаринлар, терпеноидлар ва фенол моддаларнинг кимёвий тузилишини аниқлашда 1Ҳ ва 13C ЯМР, 2Д спектроскопия ма'лумотларини, масса спектрометрия натижаларини тизимли таҳлил қилиш ёрдамида уларнинг тузилишини ўрнатишга услубий ёндашув таклиф этилган.
биринчи маротаба Румех дентатус ва Румех непаленсис ўсимликларининг кимёвий таркиби ўрганилган ва уларнинг таркибидан 11 та янги фенол бирикмалари, 1 та олдин табиий ҳолда ажратилмаган модда ва ушбу ўсимликлардан биринчи марта 25 та фенол бирикмалар ажратиб олинган ва уларнинг кимёвий тузилиши аниқланган. Румех непаленсис ўсимлиги илдизидаги антрахинонларнинг миқдорий таҳлили амалга оширилган;
Ламиаcеае оиласига мансуб Сcутеллариа счачристаниcа ўсимлигидан 1 та янги хризин- 7-О-[α-Л-арабинопиранозил(1→6)]-β-Д—глюкопиранозид ажратиб олинган ва ноёб ўсимлик Драcоcепҳалум комарови ўсимлигидан 3 та янги ва биринчи марта 1 та маълум монотерпен гликозиди ажратиб олинган;
Аcонитум септентрионале ўсимлигидан янги фитостероид 24С-эргост-4-эн-3,6-дион ажратиб олинган ва унинг кристалл тузилиши натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган ва унга депозит рақами (CCДC 791025) олинган;
Астераcеае оиласидан Артемисиа аргйи ва Инула маcропҳйлла ўсимликларининг таркибидан 8 та флавоноид ажратилган, жумладан, 1 та янги димер сесквитерпен лактон ва 1 та янги эремофилан моддаси, 2 та модда ўсимликдан биринчи марта, ҳамда 9 та маълум сесквитерпенлар ажратиб олинган.
Ферула самаркандиcа ўсимлигидан ажратилган сесквитерпен кумаринлари учун 1Ҳ ЯМР 2Д иккиёқлама резонанс маълумотлари таҳлилидан фойдаланиб, уларнинг кимёвий тузилишини о'рнатиш усули таклиф этилди ва 9 та янги ва биринчи марта 30 та маълум сесквитерпен кумаринларнинг кимёвий тузилиши аниқланди;
биринчи марта Ферула лапидоса ўсимлигидан янги бром сақловчи гликозидли иридоид, шунингдек, биринчи марта 7 та маълум гликозидли иридоидлар ва 3 та сесквитерпен лактонлар ажратиб олинган.
Диcтамнус дасйcарпус ва Пҳеллодендрон амуренсе о'симликларидан ажратиб олинган, лимоноидлар қаторига кирувчи, тетратциклик тритерпеноид обаcуноннинг ошқозон ости бези саратонини даволашда анти-ПД-1 билан биргаликда иммунотерапиясининг та'сирини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг асосий татбиқи олинган натижаларга, Сcопус илмий маълумотлар базасига кўра, юқори импакт факторли журналларда чоп этилган 544 дан ортиқ мазкур синф бирикмаларини тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлашдаги тадқиқотларда, шунингдек шарҳ мақолаларда иқтибос келтириш орқали жорий қилинган:
Ферула самаркандиcа ўсимлигининг кимёвий таркибига оид натижалардан юқори импакт факторли (ИФ, РесеарчГате) 16 тадан ортиқ илмий журналларда (Жоурнал оф Неуроинфламматион, 2023, Вол. 20, Артиcле №203, ИФ 9.3; Интернатионал Жоурнал оф Биологиcал Маcромолеcулес, 2024, Вол. 269, Парт 2, 132168, ИФ 7.7; Чинесе Медиcине, 2022, Артиcле №83, ИФ 4.7; Пҳйточемистрй, 2023, Вол. 210, 113664, ИФ 4.04; Антиохидантс, 2024, 13 (7), ИФ 7.675; Транслатионал cанcер ресеарч, 2023, 12(4): 743–764, ИФ 1.5 ва б.) фойдаланилган. Натижада соҳа мутахассислари мазкур ўсимлик таркибига кирувчи табиий бирикмалар, уларнинг миқдори ва тузилиши ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлишган;
Драcоcепҳалум комарови дан ажратилган янги монотерпен глюкозидлари ва уларнинг яллигʻланишга қарши фаоллиги ҳақидаги маълумотлардан юқори импакт факторли хорижий журналларда (Молеcулес, 2023, 28(11), 4402; ИФ.4.2; Биочемиcал Сйстематиcс анд Эcологй, 20222, Вол. 102, 104422, ИФ.1.4; Натурал Продуcт Ресеарч, 2023, Вол. 37, Иссуе 13, ИФ 3.5; Ақуаcултуре Ресеарч, 2022, Артиcле №15829, ИФ 2.0) фойдаланилган. Натижада мазкур маълумотлар ўсимликдан ажратиб олинган моддаларнинг тузилишини исботлаш ва биологик фаоллигини аниқлаш имконини берган.
Аcонитум септентрионалеа Коелле ўсимлигидан ажратиб олинган 24С-эргост-4-эн-3,6-дионнинг кристалдаги тузилиши ва спектр маълумотлари юқори импакт факторли хорижий журналларда (РСC адванcес (Ревиеw Артиcле), 2019, 9, 10184-10194, ИФ 3.9; Жоурнал оф Энзйме Инҳибитион анд Медиcинал Чемистрй, 2016, Вол. 31, Иссуе 4, 640-644, ИФ 5.6; Чемистрй анд биодиверситй, 2023, Вол. 20, Иссуе 8, э202300161, ИФ 2.745) фойдаланилган. Натижада мазкур дионнинг кимёвий тузилиши ҳақида тўлиқ маълумотлар олишга муваффақ бўлинган;
Аcонитум септентрионалеа Коелле ўсимлигидан ажратилган 24С-эргост-4-эн-3,6-дионнинг ва Инула маcропҳйлла ўсимлигидан олинган маcропҳйллидимер Д моддасининг рентген тузилиш таҳлили натижалари халқаро Кембридж марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, ҳттпс://www.ccдc.cам, CCДC 791025, 2300333). Натижада базага киритилган янги моддалар ўхшаш табиий бирикмалар тузилишини тавсифлаш имконини берган.