Шакиров Шухрат Мусаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир кукуни асосли ғовак сингиб ўтказувчан материалларнинг эксплуатацион хоссаларини ошириш мақсадида кўп компонентли термодиффузион легирлаш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T619.
Илмий раҳбар: Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.02.2018.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Михридинов Рисқидин Михридинович, техника фанлари доктори, профессор; Бекмирзаев Нурхон Хайитович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир кукунли ғовак сингиб ўтказувчан материаллар физик-механик ва эксплуатацион хоссаларини самарали оширадиган кўп компонентли хром, алюминий ва кремний билан термодиффузион легирлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп компонентли термодиффузион легирлаш технологик жараёнининг темир кукунли ғовак сингиб ўтказувчан материалларни ғовак структура хоссасига таъсир этиш тартиби аниқланган;
тўйинтирувчи аралашма таркибидаги хром, ферросилиций, алюминий ва алюминий оксидининг миқдорига боғлиқ равишда темир кукунли ғовак сингиб ўтказувчан материалнинг структура-фаза таркиби шаклланиши ва ундаги легирловчи элементларнинг тақсимланиш тартиби аниқланган;
термодиффузион легирлаш жараёнида хром, ферросилиций, алюминий ва алюминий оксиди кукунларининг миқдорига боғлиқ равишда темир кукунли ғовак сингиб ўтказувчан материал физик-механик ва эксплуатацион хоссаларининг ўзгариш тартиби аниқланган;
темир кукунли ғовак сингиб ўтказувчан материалларни физик-механик ва эксплуатацион хоссаларини оширадиган термодиффузион легирлаш технологияси ва тўйинтирувчи аралашмаларнинг янги таркиблари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хром, алюминий ва кремний билан легирланган темир кукунли ғовак сингиб ўтказувчан материал ишлаб чиқариш ва термодиффузион легирлаш технологиясини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
термодиффузион легирлаш учун ишлаб чиқилган тўйинтирувчи аралашмалар таркиби «Муборакнефтгаз» ДУКга жорий этилган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг 2018 йил 18 октябрдаги 02/07-2372ж-сон маълумотномаси). Натижада юқори легирланган темир кукуни асосли ғовак сингиб ўтказувчан материаллар ишлаб чиқаришга эришилган;
темир кукуни асосли ғовак сингиб ўтказувчан материалларни пиширишда термодиффузион легирлаш технологияси «Муборакнефтгаз» ДУКга жорий этилган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг 2018 йил 18 октябрдаги 02/07-2372ж-сон маълумотномаси). Натижада темир кукунли ғовак сингиб ўтказувчан материаллар ишлаб чиқаришдаги сарф-харажатларни 17-20%га қисқартириш имкони яратилган;
темирли чиқиндилардан темир кукуни ишлаб чиқариш технологияси «Муборакнефтгаз» ДУКга жорий этилган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг 2018 йил 18 октябрдаги 02/07-2372ж-сон маълумотномаси). Натижада ғовак сингиб ўтказувчан материаллар ишлаб чиқаришдаги капитал сармояни 22-27% қисқартиришга эришилган;
темир кукуни асосли ғовак сингиб ўтказувчан материалларни газ-фазали усулда кўп компонентли термодиффузион легирлаш технологияси «Муборакнефтгаз» ДУКга жорий этилган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг 2018 йил 18 октябрдаги 02/07-2372ж-сон маълумотномаси). Натижада темир кукунли ғовак сингиб ўтказувчан материаллар коррозиябардошлигини 13-15%га, иссиқбардошлигини 10–12%га ва иссиққа чидамлилигини 15–17%га ошириш имкони яратилган.