Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Илҳом Аҳроровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув оқими ростланган шароитда дарё ўзани деформациясини баҳолаш ва гидравлик ҳисоблаш усулларини илмий асослари” 05.09.07–“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc./Т-864
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Жонқобилов Улуғмурод Умбарович – Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Гидравлика ва гидроиншоотлар” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор,)
Палуанов Данияр Танирбергенович - Тошкент давлат техника университети “Гидроэнергетика ва гидравлика” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор,
Гаппаров Фурқат Ахтамович – “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Сув оқими ростланган шароитда Амударё ўзани деформациясини диффузион ва эмпирик назариялар усуллари ёрдамида баҳолаш ҳамда гидравлик ва морфометрик параметрларини прогнозлаш усулларининг илмий асосларини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Эмпирик назария усуллари ёрдамида сув оқими ростланган ҳолатда сув сарфи, ўзаннинг нишаблиги ва туб лойқа оқизиқларининг параметрларини (шакли, ўртача диаметри, гидравлик катталиги) ҳисобга олган ҳолда ўзаннинг морфологик параметрларининг (эгрилик радиуси, ўзан кенглиги ва оқимнинг ўртача чуқурлиги) гидравлик ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
Стохастик тизимлар усуллари ёрдамида сув оқими ростланганда сув сарфи динамикасига боғлиқ холда ўзанинг асосий морфометрик параметрларини ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилди;
Стокс мезони асосида Амударёнинг сув оқими ростланганда ўзан деформация жараёнларининг гидравлик модели ишлаб чиқилган;
Шведов-Бингам модели асосида Амударёнинг сув оқими ростланганда ўзан бўйлаб лойқа оқизиқлар ҳаракатининг гидравлик ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;
Сен-Венан тенгламалари тизими асосида сув оқими ростланган ҳолатда дарё сув сарфи ва ўзан морфологик параметрларини ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
Амударё ўзанининг гидравлик ҳисоби ва сув ўтказиш имкониятини яхшилаш, дарёдаги гидротехник-муҳандистлик иншоотларини хавфсиз ва ишончлилигини таъминлаш бўйича илмий-амалий усуллари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амударё ростланган ўзанининг гидравлик параметрларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Қарамази-Қиличбай» ирригация тизимлари бошқармаси, «UzGIP» институтининг Қорақолпоғистон шуъба корхонаси, «Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар» (ҚҲД ва ЎРИ) бошқармасига қарашли иншоотларда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 28 ноябрдаги 05/13-4522-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг дарё бўйи ҳудудларида ўзан ростлаш ва қирғоқ ҳимоялаш ишлари олиб борилиб, дарё бўйида жойлашган аҳоли яшаш жойларида хавфсиз шароитлар яратиш ва экин ер майдонларида сув тошқинларининг олдини олиш имконияти яратилган;
Амударёнинг қуйи оқимида дарёнинг сув ўтказиш қобилиятини баҳолаш Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси, «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси қуйи дарё бошқармасига қарашли гидротехник иншоотларда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 28 ноябрдаги 05/13-4522-сон маълумотномаси). Натижада Амударёнинг қуйи оқимида дарёнинг сув ўтказиш қобилиятини яхшилаш ва дарёдаги гидротехник иншоотларни хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлаш имкони яратилган;
Амударёнинг сув оқими ростланган шароитида дарёнинг турли ҳудудларида чўкиндиларни транспортлаш бўйича дарё ўзанининг ҳолатини аниқлаш учун оқимнинг транспортлаш қобилиятини аниқлаш усуллари Сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига қарашли гидротехник иншоотларда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 28 ноябрдаги 05/13-4522-сон маълумотномаси). Натижада дарёнинг турли ҳудудларида чўкиндиларни транспортлаш бўйича дарё ўзанининг ҳолатини аниқлаш имконияти яратилган;
Амударёда ўзан туби белгисининг ўзгаришини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Хоразм вилояти ҳудуди бўйича «Қарамази-Қиличбай» ирригация тизимлари бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўйича «Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар» (ҚҲД ва ЎРИ) бошқармасига қарашли гидротехник иншоотларида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 28 ноябрдаги 05/13-4522-сон маълумотномаси). Натижада Туямўйиндан Қизилжар сув ўлчаш нуқтасигача Амударёнинг бўйлама профили бўйича ўзан туби белгиси қийматларини аниқлаш ва дарёда ўзан ҳолатини ва ўзан деформацияланишини аниқлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish