Узоқов Умид Толибовичнинг
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Базалт ипларидан оловбардош тўқималар яратиш ва мокисиз тўқув дастгохида ишлаб чиқариш” 05.06.02 - “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш”(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3718
Илмий раҳбар: Даминов Асқарали Давлетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайпила Лалашбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Эркинов Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Базалт ипларидан оловбардош тўқималар яратиш ва мокисиз тўқув дастгохида ишлаб чиқариш технологиясини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техник тўқималар ассортиментини кенгайтириш имконини берувчи истеъмол хусусиятлари талаблари асосида берилган хомашё тури бўйича тўқима зичлигини ошириш орқали ёпқич тўқималани лойиҳалаш усули ишлаб чиқилган;
ёпқич тўқималарининг тузилиши ва физик-механик хусусиятларини инобатга олган ҳолда маҳаллий базальт ипларидан техник мақсадларда қўлланиладиган янги оловбардош тўқима олиш технологияси яратилган;
бир қатламли ёпқич тўқимани тўқув дастгоҳида ишлаб чиқариш жараёни факторларининг танда ва арқоқ иплари таранглигига тасири қонуниятлари тажриба натижаларини қайта ишлаш асосида ишлаб чиқилган;
берилган оловбардошлик хусусиятлари асосида ёпқич тўқимани тўқув дастгоҳида шакллантириш технологик омилларининг муқобил қийматлари муқобил регрисон маделларни тахлил қилиш асосида аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Базалт ипларидан янги оловбардош техник тўқима яратиш бўйича эришилган натижалар асосида:
маҳаллий хомашяси базальт ипларидан оловбардош техник тўқималар олиш технологияси ХК“Риҳситилло газмол сервис” ва ХК«МИТТИ» тўқув корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинди («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 12 июлдаги № 03/25 1505-сон маълумотномаси). Маҳаллий хомашяси базальт ипларидан оловбардош техник тўқималар олиш технологияси ХК“Риҳситилло газмол сервис” ва ХК«МИТТИ» тўқув корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинди («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 12 июлдаги № 03/25 1505-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий базальт ипларидан олинган ёпқич тўқиманинг узилиш кучи 30%га, оловбардошлиги 20% ошишига ва дастгоҳдаги узилишлар сонини 18% камайишига эришилган.