Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқова Ойистахон Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
Интеграциялашган таълим муҳитида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (касбий таълимнинг тиббиёт йўналишлари мисолида), 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped6826.
Илмий раҳбар: Каримова Нозима Нурмухамадовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Салиходжаева Рихси Камиловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий  университети Жиззах филиали.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: интеграциялашган таълим муҳитида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мутахассисларни “Техникум-ОТТ” интеграциялашган таълим муҳитида касбий фаолиятга тайёрлашда интегратив билимларни бирлаштиришнинг эмперик (касаллик белгиларини билиш) ҳамда назарий (касалликларнинг сабаблари, ривожланиш механизмлари) даражаларини аниқлаш орқали педагогик интеграцияда жараён, натижа ва дидактик принципларнинг ўзаро боғлиқлиги  асосланган;
бўлажак мутахассисларни интеграциялашган таълим муҳитида касбий фаолиятга тайёрлаш моделининг коллаборатив технологияга асосланган “Техникум-ОТТ” ўзаро хамкорлигини мувофиқлаштирувчи ташкилий-функсионал компонентлари (мақсад, мазмун, ташкилий-технологик, баҳолаш, натижа) интегратив-фаолиятли, компетентли, тизимли ёндашувларга устуворлик бериш натижасида такомиллаштирилган;
тиббиёт техникумларида “Фармакология ва рецептура асослари”, “Халқ табобати” фанлари бўйича касбий компетенсияларни ва шахсий сифатларни узлюксиз ривожлантиришда узлюксиз касбий ривожланишнинг анъанавий ва нўананавий (педагогик, эвтагогик) усулларини қўллаш орқали интеграциялашган машғулотларни ташкил этиш методикаси ва услубий таъминоти ишлаб чиқилган;
“Фармакология ва рецептура асослари”, “Халқ табобати” фанларини ўқитиш орқали ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари ва даражаларини белгилаш орқали бўлажак мутахассисларнинг касбий билимларини баҳолаш усуллари (кузатув-таҳлил, тест, ностандарт топшириқ) такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интеграциялашган таълим муҳитида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган назарий ва амалий тадқиқотлар асосида:
бўлажак мутахассисларни “Техникум-ОТТ” интеграциялашган таълим муҳитида касбий фаолиятга тайёрлашда интегратив билимларни бирлаштиришнинг эмперик ҳамда назарий даражаларини аниқлашга доир таклифлардан Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг ИЛ-5821081323-рақамли “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023-2025 йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги 02/01-01-38-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар ўқувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини оширишга хизмат қилган;
бўлажак мутахассисларни интеграциялашган таълим муҳитида касбий фаолиятга тайёрлаш моделининг коллаборатив технологияга асосланган “Техникум-ОТТ” ўзаро хамкорлигини мувофиқлаштирувчи ташкилий-функсионал компонентлари (мақсад, мазмун, ташкилий-технологик, баҳолаш, натижа) мазмунини такомиллаштиришга доир тавсиялар “Тиббиёт ҳамширасини касбий маданиятини шакллантириш методикаси” номли  ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 мартдаги 55384-сон нашр рухсатномаси). Мазкур дидактик таъминот ўқувчиларнинг касбий фаолиятга тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган;
тиббиёт техникумларида “Фармакология ва рецептура асослари”, “Халқ табобати” фанлари бўйича касбий компетенсияларни ва шахсий сифатларни узлюксиз ривожлантиришда узлюксиз касбий ривожланишнинг анъанавий ва нўананавий (педагогик, эвтагогик) усулларини қўллаш орқали интеграциялашган машғулотларни ташкил этиш методикаси “Тиббий таълим муассасаларида педагог кадрларни касбий малакаларини ривожлантириш методикаси” номли ҳамда “Интеграциялашган таълим муҳитида бўлажак мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш” номли электрон дидактик таъминот мазмунида акс этирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги 02/01-01-38-сон маълумотномаси). Мазкур методика бўлажак ҳамшираларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish