Зокиров Воҳид Зойит ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 ўтказган ўрта ва қари ёшдаги беморларда жигар ноалкогол ёғ хасталиги кечишининг ўзига хос хусусиятлари» , 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2391.
Илмий раҳбар: Юлдашева Дилнавоз Ҳасановна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Тиб.93.02.
Расмий оппонентлар: Мирахмедова Ҳилола Тўхтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Каримов Мирвасит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт Академияси (Қозоғистон Республикаси)  
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: COVID-19 ўтказган ва ўтказмаган ўрта ва қари ёшдаги беморларда жигар ноалкогол ёғ хасталигини кечишини солиштирма таҳлилини ўрганиш ва олдини олишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 ўтказган ва ўтказмаган ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан хасталанган беморларда тизимнинг клиник ҳолатини ва лаборатор-биокимёвий текширишларни қиёсий тахлил қилиш орқали жигар фаолиятига илк маротаба баҳо берилган ва COVID-19 ўтказган  қари ёшдаги беморларда хасталикни кечиши оғир эканлиги илмий асосланган;
COVID 19 ўтказган ва ўтказмаган ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан хасталанган беморларда яллиғланишга олиб келувчи ИЛ-1β, ИЛ-6 цитокинлари ўзгаришлари ўрганилган ҳамда клиник ва лаборатор-биокимёвий таҳлил натижалари билан корреляцион таҳлил қилиш асосида COVID-19 га боғлиқ ва унга мустақил холда жигар ноалкогол ёғ хасталиги ривожланишидаги патогенетик аҳамияти асосланган;
COVID 19 ўтказган ва ўтказмаган ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан хасталанган беморларда асбобий текшириш усули (фиброскан мисолида) қиёсий таҳлил қилинган ҳамда клиник ва лаборатор-биокимёвий таҳлил натижалари билан корреляцион таҳлил қилиш орқали патогенетик ва диагностик аҳамияти исботланган;
COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган ўрта ва қари ёшдаги беморларда жигар ноалкогол ёғ хасталиги хавф омиллари ва оқибатларини башоратлаш алгоритми ишлаб чиқиш орқали жигарда кечаётган хасталик босқичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«COVID-19 ўтказган ўрта ва қари ёшдаги беморларда жигар ноалкогол ёғ хасталиги кечишининг ўзига хос хусусиятлари» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 13 ноябрдаги 8-сон хулосаси олинган.  
биринчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган ва ўтказмаган ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан хасталанган беморларда тизимнинг клиник ҳолатини ва лаборатор-биокимёвий текширишларни қиёсий тахлил қилиш орқали жигар фаолиятига илк маротаба баҳо берилган ва COVID-19 ўтказган  қари ёшдаги беморларда хасталикни кечиши оғир эканлиги илмий асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ўрта ва қари ёшда COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган шахсларда жигар ноалкогол ёғ хасталиги COVID-19 боғлиқ турида юқорилиги аниқланган бўлиб, мазкур вирус хасталикнинг янада оғирроқ формаларининг кечишига олиб келади, буларнинг барчаси хасталикни эрта ташхис қилиш ва даволаш зарурлигидан далолат беради, бу касалликни кучайиб кетишини ва асорат ривожланишини олдини олиш имконини беради ва ЖНАЁХ да ишлаб чиқилган алгоритм асосида беморларни амбулатор шароитда ташхислаш, ЖНАЁХнинг асоратлари турини олдиндан башорат қилиш, касаллик ривожланишининг олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бериши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: Анъанавий даволаниш билан  бир беморда кунлик харажатлар  188000 сўмни ва ётоқ кунлари  сони 10 кунни ташкил этди. Бир йил давомида 240 нафар бемор қабул қилинди. Жами сарф харажат 451200000 сумни ташкил этди.  Амалиётга татбиқ этилган  даволаш усулидан сўнг беморларни шифохонада қолиш муддати икки кунга қисқарган, яъни беморга сарф бўлган харажат бир беморга 1504000 сўмни ташкил қилди. 240 нафар беморга харажат 360960000 сўм. Ушбу услубий тавсиянома тадбиқ этилгач, бир йилда 90240000 сўм тежалди. Хулоса. 240 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатилишидан эришилган иқтисодий самара 1 йилда ўртача 90240000 сўмни ташкил қилди.
иккинчи илмий янгилик: COVID 19 ўтказган ва ўтказмаган ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан хасталанган беморларда яллиғланишга олиб келувчи ИЛ-1β, ИЛ-6 цитокинлари ўзгаришлари ўрганилган ҳамда клиник ва лаборатор-биокимёвий таҳлил натижалари билан корреляцион таҳлил қилиш асосида COVID-19 га боғлиқ ва унга мустақил холда жигар ноалкогол ёғ хасталиги ривожланишидаги патогенетик аҳамияти асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ўрта ва қари ёшда COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган шахсларда жигар ноалкогол ёғ хасталиги COVID-19 боғлиқ турида юқорилиги аниқланган бўлиб, мазкур вирус хасталикнинг янада оғирроқ формаларининг кечишига олиб келади, буларнинг барчаси хасталикни эрта ташхис қилиш ва даволаш зарурлигидан далолат беради, бу касалликни кучайиб кетишини ва асорат ривожланишини олдини олиш имконини беради ва ЖНАЁХ да ишлаб чиқилган алгоритм асосида  беморларни амбулатор шароитда ташхислаш, ЖНАЁХнинг асоратлари турини олдиндан башорат қилиш, касаллик ривожланишининг олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бериши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: Анъанавий даволаниш билан бир беморда кунлик харажатлар  188000 сўмни ва ётоқ кунлари  сони 10 кунни ташкил этди. Бир йил давомида 240 нафар бемор қабул қилинди. Жами сарф харажат 451200000 сумни ташкил этди.  Амалиётга татбиқ этилган  даволаш усулидан сўнг беморларни шифохонада қолиш муддати икки кунга қисқарган, яъни беморга сарф бўлган харажат бир беморга 1504000 сўмни ташкил қилди. 240 нафар беморга харажат 360960000 сўм. Ушбу услубий тавсиянома тадбиқ этилгач, бир йилда 90240000 сўм тежалди. Хулоса. 240 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатилишидан эришилган иқтисодий самара 1 йилда ўртача 90240000 сўмни ташкил қилди.
учинчи илмий янгилик: COVID 19 ўтказган ва ўтказмаган ўрта ва қари ёшдаги жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан хасталанган беморларда асбобий текшириш усули (фиброскан мисолида) қиёсий таҳлил қилинган ҳамда клиник ва лаборатор-биокимёвий таҳлил натижалари билан корреляцион таҳлил қилиш орқали патогенетик ва диагностик аҳамияти исботланган.  Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ўрта ва қари ёшда COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган шахсларда жигар ноалкогол ёғ хасталиги COVID-19 боғлиқ турида юқорилиги аниқланган бўлиб, мазкур вирус хасталикнинг янада оғирроқ формаларининг кечишига олиб келади, буларнинг барчаси хасталикни эрта ташхис қилиш ва даволаш зарурлигидан далолат беради, бу касалликни кучайиб кетишини ва асорат ривожланишини олдини олиш имконини беради ва ЖНАЁХ да ишлаб чиқилган алгоритм асосида  беморларни амбулатор шароитда ташхислаш, ЖНАЁХнинг асоратлари турини олдиндан башорат қилиш, касаллик ривожланишининг олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бериши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: Анъанавий даволаниш билан  бир беморда кунлик харажатлар  188000 сўмни ва ётоқ кунлари  сони 10 кунни ташкил этди. Бир йил давомида 240 нафар бемор қабул қилинди. Жами сарф харажат 451200000 сумни ташкил этди.  Амалиётга татбиқ этилган  даволаш усулидан сўнг беморларни шифохонада қолиш муддати икки кунга қисқарган, яъни беморга сарф бўлган харажат бир беморга 1504000 сўмни ташкил қилди. 240 нафар беморга харажат 360960000 сўм. Ушбу услубий тавсиянома тадбиқ этилгач,  бир йилда  90240000 сўм тежалди. Хулоса. 240 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатилишидан эришилган иқтисодий самара 1 йилда ўртача 90240000 сўмни ташкил қилди.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган ўрта ва қари ёшдаги беморларда жигар ноалкогол ёғ хасталиги хавф омиллари ва оқибатларини башоратлаш алгоритми ишлаб чиқиш орқали жигарда кечаётган хасталик босқичлари аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ўрта ва қари ёшда COVID-19 билан касалланган ва касалланмаган шахсларда жигар ноалкогол ёғ хасталиги COVID-19 боғлиқ турида юқорилиги аниқланган бўлиб, мазкур вирус хасталикнинг янада оғирроқ формаларининг кечишига олиб келади, буларнинг барчаси хасталикни эрта ташхис қилиш ва даволаш зарурлигидан далолат беради, бу касалликни кучайиб кетишини ва асорат ривожланишини олдини олиш имконини беради ва ЖНАЁХ да ишлаб чиқилган алгоритм асосида  беморларни амбулатор шароитда ташхислаш, ЖНАЁХнинг асоратлари турини олдиндан башорат қилиш, касаллик ривожланишининг олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бериши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: Анъанавий даволаниш билан  бир беморда кунлик харажатлар  188000 сўмни ва ётоқ кунлари  сони 10 кунни ташкил этди. Бир йил давомида 240 нафар бемор қабул қилинди. Жами сарф харажат 451200000 сумни ташкил этди.  Амалиётга татбиқ этилган  даволаш усулидан сўнг беморларни шифохонада қолиш муддати икки кунга қисқарган, яъни беморга сарф бўлган харажат бир беморга 1504000 сўмни ташкил қилди. 240 нафар беморга харажат 360960000 сўм. Ушбу услубий тавсиянома тадбиқ этилгач,  бир йилда  90240000 сўм тежалди. Хулоса. 240 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатилишидан эришилган иқтисодий самара 1 йилда ўртача 90240000 сўмни ташкил қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish