Ҳасанова Нафиса Оқиловнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган болалар ва ўсмирларда нейрокогнитив бузилишларнинг клиник-нейрофизиологик хусусиятлари», 14.00.13-Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib2478.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ахмадеева Лейла Ринатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: қандли дибетнинг 1-тури билан оғриган болалар ва ўсмирларда нейрокогнитив бузилишларнинг табиати ва оғирлигини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1-тур қандли диабет билан оғриган болаларда хавотирнинг ошиши билан боғлиқ нейропсихологик бузилишлари болалар ҳаёт сифатининг ижтимоий ва эмоционал фаолият кўрсаткичларига таъсир қилиши, касаллик давомийлиги ва бошланиш вақтига боғлиқлиги исботланган;
1-тур қандли диабет билан оғриган болаларда ақлий иш қобилият, самарадорлик, хотира ва диққат кўрсаткичларининг пасайиши, метаболик компенсация даражаси билан ишончли равишда боғлиқ эканлиги аниқланган;
транскраниал допплерография натижаларига кўра, аниқланган гемодинамик бузилишларнинг юқори резистентлик индекси ва қон оқим тезлигининг пасайганлиги, кичик мактаб ёшидаги болалар гуруҳига нисбатан эрта ўсмир ёшидаги болаларда пасайганлиги исботланган;
1-тур қандли диабет билан оғриган болаларда ҳаёт сифатининг ишончли ўзгаришлари касаллик давомийлиги ва метаболик компенсация даражаси билан тескари корреляцияга эга бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:                    Қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган болалар ва ўсмирларда нейрокогнитив бузилишларнинг клиник-нейрофизиологик хусусиятлари тўғрисида олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: 1-тур қандли диабет билан оғриган болаларда хавотирнинг ошиши билан боғлиқ нейропсихологик бузилишлари болалар ҳаёт сифатининг ижтимоий ва эмоционал фаолият кўрсаткичларига таъсир қилиши, касаллик давомийлиги ва бошланиш вақтига боғлиқлиги буйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 3 январдаги  03/158-сон билан тасдиқланган «1-тур қандли диабетда когнитив нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти Эндокринология диспансерининг даволаш-профилактика муассасаси бўйича 12.01.2024 йилдаги 15-сонли буйруқ ва Тошкент вилояти Эндокринология диспансери бўйича 20.01.2024 йилдаги 6-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 8 июльдаги 02/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморнинг эмоционал ҳолати билан ишлаш ва когнитив функцияни яхшилаш қандли диабет асоратлари ривожланишини кечиктириш ёки олдини олиш имконини берди; психологик ёрдамни ўз ичига олган комплекс даволаш ҳаёт сифатини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: қандли диабет асоратлари ривожланишининг олдини олиш ёки кечиктириш тиббий харажатларни, шунингдек, беморларнинг ижтимоий ногиронлиги билан боғлиқ билвосита харажатларни камайтириш имконини берди ва 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 296000 сўм га иқтисод килиш имконини берган. Хулоса: 1-тур қандли диабет билан касалланган беморларда асоратларнинг ривожланишига сабаб бўлувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари кўлланилиши натижасида беморларнинг шифохонадаги даволаниш муддати 7 кунга қискарди. Шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 2 100 000 сўмга камайган.
иккинчи илмий янгилик: 1-тур қандли диабет билан оғриган болаларда ақлий иш қобилият, самарадорлик, хотира ва диққат кўрсаткичларининг пасайиши, метаболик компенсация даражаси билан ишончли равишда боғлиқ эканлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 3 январдаги 03/158-сон билан тасдиқланган «1-тур қандли диабетда когнитив нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти Эндокринология диспансерининг даволаш-профилактика муассасаси бўйича 12.01.2024 йилдаги 15-сонли буйруқ ва Тошкент вилояти Эндокринология диспансери бўйича 20.01.2024 йилдаги 6-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 8 июльдаги 02/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: когнитив бузилишларни ўз вақтида ташхислаш ва уни олдини олиш болаларга таълим ва кундалик ҳаётда кўпроқ мақсадли ёрдам кўрсатишга имкон берди. Когнитив функцияларнинг яхшиланиши билан боғлиқ метаболик назоратнинг яхшиланиши академик кўрсаткичлар ва ижтимоий мослашувни яхшилашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: Қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган болаларда когнитив бузилишларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш келажакда қўшимча тиббий эҳтиёжни олдини олиш имконини берди ва касалхонага ётқизиш, бошқа соғлиқни сақлаш харажатларини камайтиришга ёрдам берди. 1 нафар бемор учун 1 марталик ўртача йиллик харажат 3 000 000 сўмни ташкил этади, умумий холатнинг ёмонлашуви туфайли касалхонага ётиш эхтиёжи пайдо бўлса йиллик харажат 6 000 000 га ошади. Агар метоболик компенсация яхшиланса касалхонага ётқизиш холатларининг камайиши ва когнитив функцияларнинг яхшиланиши харажатларини 2 100 000 сўмга тушуриш имконини беради. Ўз вақтида ва сифатли даволаш орқали тежамкорлик бир бола учун йилига 2 100 000 ташкил қилса билвосита ёқотишларни камайтириш (ота-онанинг вақтини тежаш, келажакда иш самарадорлигини ошириш) узоқ муддатли харажатларни тежаш имконини беради. Хулоса: умуман олганда, ушбу тадқиқотлар қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган болаларни сифатли даволаш ва назорат килиш уларнинг когнитив ва метоболик кўрсатгичларини яхшилайди. Ундан ташқари бевосита ва билвосита харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради хамда узоқ муддатли иқтисодий самарадорликни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: транскраниал допплерография натижаларига кўра, аниқланган гемодинамик бузилишларнинг юқори резистентлик индекси ва қон оқим тезлигининг пасайганлиги, кичик мактаб ёшидаги болалар гуруҳига нисбатан эрта ўсмир ёшидаги болаларда пасайганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 3 январдаги 03/158-сон билан тасдиқланган «1-тур қандли диабетда когнитив нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти Эндокринология диспансерининг даволаш-профилактика муассасаси бўйича 12.01.2024 йилдаги 15-сонли буйруқ ва Тошкент вилояти Эндокринология диспансери бўйича 20.01.2024 йилдаги 6-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 8 июльдаги 02/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган болалар ва ўсмирларда цереброваскуляр асоратларни ривожланишининг олдини олиш уларга билим ва иш қобилиятини сақлаб қолиш имконини берди. Бу беморларнинг ҳаёт сифатини, таълим ва касбий истиқболларини яхшилашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган гемодинамик бузилишларни ўз вақтида ташхислаш ва етарли даражада тузатиш инсульт, энцефалопатия, когнитив бузилиш каби асоратларнинг ривожланишини олдини олиш имконини берди, бунда йиллик иқтисодий самарадорлик коэффициенти 1,84 га тенг бўлди. Хулоса: цереброваскуляр касалликларнинг эрта ташхиси метаболик назоратни ва профилактика чораларини ўз вақтида тузатишга имкон берди, бу эса янада жиддий асоратларнинг ривожланишига тўсқинлик қилди ёки кечиктирди. Қон томирлари, энцефалопатия, когнитив бузилишлар ва бошқа цереброваскуляр асоратларнинг олдини олиш уларни даволаш харажатларини сезиларли даражада тежашга олиб келди. Гемодинамик бузилишларни эрта аниқлаш оғир асоратларни ривожланишида реабилитация харажатларини оптималлаштириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: 1-тур қандли диабет билан оғриган болаларда ҳаёт сифатининг ишончли ўзгаришлари касаллик давомийлиги ва метаболик компенсация даражаси билан тескари корреляцияга эга бўлиши бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 3 январдаги 03/158-сон билан тасдиқланган «1-тур қандли диабетда когнитив нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти Эндокринология диспансерининг даволаш-профилактика муассасаси бўйича 12.01.2024 йилдаги 15-сонли буйруқ ва Тошкент вилояти Эндокринология диспансери бўйича 20.01.2024 йилдаги 6-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 8 июльдаги 02/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳаёт сифати, касалликнинг давомийлиги ва компенсация даражаси (HbА1c) ўртасидаги ўрнатилган тескари корреляциялар болаларда юқори ҳаёт сифатини сақлаб қолиш учун эрта ташхис қўйиш ва қандли диабетнинг 1- турини самарали даволаш муҳимлигини кўрсатди ва ҳаёт сифатини яхшилади. Жисмоний фаолиятни сақлаб қолиш ва оптимал ҳаёт сифати беморларга таълим жараёнида, спортда, ижтимоий фаолиятда тўлиқ иштирок этиш имконини берди, бу уларнинг муваффақиятли бўлишини таъминлайди. Ҳаёт сифатини ёмонлаштирадиган омилларни эрта аниқлаш ва тузатиш келажакда соғлиқ учун чекловлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам берди; Ҳаёт сифатини яхшиланиши беморларнинг психо-эмоционал ҳолати ва мослашувига ижобий таъсир кўрсатди, бу айниқса ўсиш даврида муҳимдир; жисмоний фаолиятнинг юқори даражасини ва умуман ҳаёт сифатини сақлаб қолиш қандли диабет билан касалланган болалар ва ўсмирларга ўқиш ва касбий фаолиятда ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни назорат қилишни ва беморларнинг ҳаёт сифатини юқори даражасини сақлаб туриш диабетик асоратларнинг олдини олиш ёки кечиктириш имконини берди. Бу қиммат тиббий ва реабилитация чораларига бўлган эҳтиёжни 30% камайтирди. Қандли диабет билан оғриган беморларнинг жисмоний фаоллиги ва меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш уларнинг янада муваффақиятли профессионал амалга оширилиши ва иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, бу эса умуман миллий меҳнат унумдорлигини ошириш имконини берди; ногиронликнинг олдини олиш ва қандли диабет билан касалланган болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий мослашувини юқори даражада ушлаб туриш ижтимоий таъминот юкини ва ногиронлик нафақалари харажатларини камайтириш имконини берди. Хулоса: ушбу натижалар катта ижтимоий аҳамиятга эга, чунки улар ҳаётнинг турли босқичларида қандли диабетнинг 1-тури билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ижтимоий мослашув ва интеграциясини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон беради. Умуман олганда, аниқланган ўзгаришлар қандли диабетни даволаш усулларини оптималлаштиришга ва соғлиқни сақлаш харажатларининг иқтисодий самарадорлигини оширишга, шу жумладан ушбу касаллик билан боғлиқ тўғридан-тўғри ва билвосита харажатларни камайтиришга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish