Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибоева Гулхумор Рахмонжоновна

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб психологининг низоли вазиятлардаги психокоррекцион фаолияти хусусиятлари (ўсмир ўқувчилар мисолида)», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психолгия фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Psi25.

Илмий раҳбар: Тулаганова Гулчехра Қўчқоровна, психология фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.

Расмий оппонентлар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор; Сирлиев Бахтиёр Назарович, психология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмир ўқувчилар ўртасидаги шахслараро низоли вазиятларда мактаб психологи коррекцион фаолиятининг психологик механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мактаб психологининг психокоррекцион фаолияти самарадорлигини таъминловчи ўсмир ўқувчиларнинг низоли хулқ-атвори шакл ва характерини инобатга олган ҳолда “субъект-субъект” ўзаро таъсир услуби, психолог билан психокоррекция иштирокчилари ўртасидаги муносабатларининг “ҳамжиҳатлик” принципи ва “катта инсон позицияси” шакллантирилган;

ўсмирларнинг шахслараро муносабатларида низони вужудга келтирувчи “тақлид қилиш”, “эгоцентризм”, “эмоционал интеллект танқислиги” ва “қадриятлар йўналишининг пастлиги”  каби омиллар аниқланган;

мактаб психологининг ўсмирлар гуруҳларидаги шахслараро низолар профилактикаси самарадорлигини таъминловчи “эмоционал жозибадорлик”, “гуруҳ аъзоларининг адекватлиги”, “шахслараро муносабат аттракцияси”   омиллари аниқланган;

мактаб психологининг ўсмирлар ўртасидаги низоларни психологик профилактикаси ва психокоррекциялаш фаолияти тузилмаси “низо шаклларини аниқлаш”, “низоларни эксперт ва индивидуал баҳолаш”, “низоларни бартараф этиш” ва “ҳамкорликда ишлаш” усуллари ва шакллари асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мактаб психологининг низоли вазиятлардаги психокоррекцион фаолияти дастурини илмий методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ўсмир ўқувчиларнинг низоли хулқ-атворини шакл ва характерини инобатга олган ҳолда мактаб психологининг коррекцион фаолиятини “субъект-субъект” ўзаро таьсир услуби, психолог билан психокоррекция қатнашчилари ўртасидаги муносабатларининг “ҳамжиҳатлик” принципи ва “катта инсон” позицияси шакллантирилганлиги бўйича материллар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида (РБИММ) фаолият кўрсатаётган мутахассислар касбий маҳоратини ошириб боришда, психологик хизмат кўрсатиш самарадорлигини таъминлашда ва психологик тренинг дастурларини такомиллаштиришда қўлланилган (РБИММнинг 2018 йил 23 июлдаги 06/346-сон маълумотномаси). Натижада  марказ мутахассисларининг  ўқувчилар билан психологик хизматни ташкил этиш фаолиятини  бойитишга хизмат қилган;

ўсмирларнинг шахслараро муносабатларида низони вужудга келтирувчи “тақлид қилиш”, “эгоцентризм”, “эмоционал интеллект танқислиги” ва  “қадриятлар йўналишининг пастлиги”  каби омиллари аниқлаганлигига доир  илмий янгилик Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида (РБИММ) фаолият кўрсатаётган мутахассислар касбий маҳоратини ошириб боришда, психологик хизмат кўрсатиш самарадорлигини таъминлашда ва психологик тренинг дастурларини такомиллаштиришда қўлланилган (РБИММнинг 2018 йил 23 июлдаги 06/346-сон маълумотномаси). Марказ психологларининг ўқувчлар билан вужудга келадиган низоли вазиятларни ташкил этиш сабабларини баҳолаш имкониятларининг ўсишига кўмаклашган;

мактаб психологининг низоли вазиятларни психокоррекциялаш  фаолиятининг  самарадорлигини белгиловчи гуруҳ ичидаги низо, шахслараро низо, ижтимоий ҳолатни яхшилаш, биргаликдаги фаолиятдан қониқиш, ўқувчи шахсидаги ўзгаришларни баҳолаш, низодаги хулқ-атвор шаклларининг аниқлаш мезонлари тўғрисидаги маълумотлар РБИММ томонидан алоҳида эътиборга муҳтож тоифадаги болалар билан ишларини амалга оширишда фойдаланилган (РБИММнинг 2018 йил 23 июлдаги 06/346-сон маълумотномаси). Натижада болалар ўртасидаги низоли вазиятларни конструктив баҳолаш имкониятларини кенгайтирган;

мактаб психологининг ўсмирлар ўртасидаги низоларни психологик профилактикаси ва психокоррекциялаш фаолияти тузилмаси “низо шаклларини аниқлаш”, “низоларни эксперт ва индивидуал баҳолаш”, “низоларни бартараф этиш” ва “ҳамкорликда ишлаш” усуллари ва шакллари асосида такомиллаштиришга доир материаллар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологик ўқув-илмий маркази фаолиятида фойдаланилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2018 йил 23 июлдаги маълумотномаси). Натижада марказнинг ўсмир ўқувчилар билан шахслилик ва индивидуал хусусиятларни ижобий ривожлантириш бўйича педагог ва психологлар олиб бораётган илмий-услубий фаолиятининг услубий таъминоти кучайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish