Sayt test rejimida ishlamoqda

                                         Алиев Парахат Кеунимжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш материаллари саноатини инновацион ривожлантириш шароитида таълим ва консалтинг хизматларини кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3208.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият  кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  (PhD).03/30.01.2020.20.06.
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Алишер Сабиржанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида қурилиш материаллари саноатини инновацион ривожлантиришда олий таълим соҳасида консалтинг хизматларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат;
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида консалтинг хизматлари самарадорлигини баҳолаш ёндашуви фаолиятни минтақавий-ижтимоий самарага кўра мавжуд илмий салоҳиятдан фойдаланиш даражаси ва муаммога йўналтирилганликка кўра илмий фаолиятни ташкил қилиш асосида такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари саноатининг синергетик самаралигига кўра маҳаллий инновацион портфелларни шакллантириш ва соҳа корхоналарини инновацион ривожлантириш дастурларини реализация қилишда олий таълим муассасалари иштирокида шартли инновацион кластерни шакллантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақада муайян илмий йўналишларга ихтисослашган олий таълим муассасалари учун базавий ташкилотлар тажрибасини инобатга олган ҳолда консалтинг хизмати бўйича мутахассисларни ва инновацион лойиҳаларга буюртмачиларни жалб қилишда факультет негизида консалтинг фаолиятини ташкил этиш модели таклиф қилинган;
иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари саноатини инновацион ривожлантиришнинг муҳим индикаторларига кўра  кўп вариантли эконометрик моделлар асосида 2024-2028 йилгача бўлган даврдаги  прогноз қийматлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш материаллари соҳасида таълим консалтинги хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида консалтинг хизматлари самарадорлигини баҳолаш ёндашуви фаолиятни минтақавий-ижтимоий самарага кўра мавжуд илмий салоҳиятдан фойдаланиш даражаси ва муаммога йўналтирилганликка кўра илмий фаолиятни ташкил қилиш асосида такомиллаштириш таклифи қурилиш материаллари технологиялари мутахассислиги мавжуд бўлган олий таълим муассасалари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил   12 декабрдаги 02/01-01-140-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф консалтинг хизматлари истеъмолчиларининг услубий билимларини кенгайтиришга, натижада илмий-ишлаб чиқаришнинг синергетик самарадорилигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
қурилиш материаллари саноатининг синергетик самаралигига кўра маҳаллий инновацион портфелларни шакллантириш ва соҳа корхоналарини инновацион ривожлантириш дастурларини реализация қилишда олий таълим муассасалари иштирокида шартли инновацион кластерларни шакллантириш бўйича таклиф асосида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва минтақада жойлашган олий таълим муассасалари иштирокида шартли кластрларга кўра ҳамкорлик ишлари ташкил қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 1 ноябрдаги 03-07/01-3325 сон маълумотномаси). Таклиф минтақада тармоқ корхоналарининг инновацион фаоллигини оширишга кўра синергетик самарага эришиш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
минтақада муайян илмий йўналишларга ихтисослашган олий таълим муассасалари учун базавий ташкилотлар тажрибасини инобатга олган ҳолда консалтинг хизмати бўйича мутахассисларни ва инновацион лойиҳаларга буюртмачиларни жалб қилишда факультет негизида консалтинг фаолиятини ташкил этиш модели қурилиш материаллари технологиялари мутахассислиги мавжуд бўлган олий таълим муассасалари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 12декабрдаги 02/01-01-140 сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ташкилотларда инновацион лойиҳа-ларга буюртмачилар билан ишлаш даражасини ўрта ҳисобда 6,0 %га ошириш имконини берган;
иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари саноатини инновацион ривожлантиришнинг муҳим индикаторларига кўра  кўп вариантли эконометрик моделлар асосида 2024-2028 йилгача бўлган даврдаги  прогноз қийматлари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 1-ноябрдаги 03-07/01-3325 маълумотномаси). Прогноз қийматлари қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг истиқболдаги ривожланиши тенденцияларини аниқлик даражасини оширишга ва ривожланиш стратегиясини такомиллаштиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish