Ахмедов Анвар Тоировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат бошқарувида рағбатлантириш усулларини қўллашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш (ички ишлар органлари мисолида)”, “12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Yu669.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Миҳайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Даврон Кувонович, юридик фанлар доктори, профессор;
Дауменов Бердақ Аймуратович, юридик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат бошқапувида пағбатлантипиш уcуллапини қўллашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлапини такомиллаштипишга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат хизматчисини тегишли равишда рағбатлантириш унинг касбий компетенсияларини ҳамда алоҳида хизматларини холисона ва адолатли баҳолаш асосида таъминланишини қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурати асослантирилган;
давлат органлари ходимларини рағбатлантириш ҳамда хизматда лавозим бўйича кўтарилишини таъминлаш учун унинг фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизими жорий этиш лозимлигини норматив-ҳуқуқий тартибга солишнинг афзалликлари исботланган;
давлат хизматчисига нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллашда ходимнинг муайян даврлардаги (ой, чорак, ярим йил, бир йил) меҳнат фаолиятининг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари, бажарилган вазифаларнинг муҳимлик даражаси, мураккаблиги, шунингдек, фаолиятида эришилган юқори натижаларини инобатга олиш лозимлиги асослаб берилган;
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағларидан фақат ДЙҲХХ ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш харажатларни қоплаш, шунингдек, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат бошқарувида рағбатлантириш усулларини қўллашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш доирасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
давлат хизматчисини тегишли равишда рағбатлантириш унинг касбий компетенсияларини ҳамда алоҳида хизматларини холисона ва адолатли баҳолаш асосида таъминланишини қонунчиликда мустаҳкамлаш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон қонунининг 21-моддаси 3-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2024-йил 17-октябрдаги 04/3-10-02-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши давлат хизматчиларини рағбатлантиришда холислик принципини таъминланишига хизмат қилган;
давлат органлари ходимларини рағбатлантириш ҳамда хизматда лавозим бўйича кўтарилишини таъминлаш учун унинг фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизими жорий этишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон қонунининг 36-моддасининг 1-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2024-йил 17-октябрдаги 04/3-10-02-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши давлат органлари ходимларини рағбатлантириш тариқасида лавозим бўйича кўтаришда фаолият самарадорлигини инобатга олинишига асос бўлган;
давлат хизматчисига нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллашда ходимнинг муайян даврлардаги (ой, чорак, ярим йил, бир йил) меҳнат фаолиятининг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари, бажарилган вазифаларнинг муҳимлик даражаси, мураккаблиги, шунингдек, фаолиятида эришилган юқори натижаларини инобатга олиш ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон қонунининг 45-моддасининг 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2024-йил 17-октябрдаги 04/3-10-02-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалда татбиқ этилиши давлат органлари ходимларини рағбатлантириш мезонларининг такомиллаштиришга хизмат қилган;
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағларидан фақат ДЙҲХХ ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш харажатларни қоплаш, шунингдек ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш юзасидан таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 6-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 514-сон қарорига Ҳукуматнинг 2019-йил 2-августдаги 646-сон қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-банди 5-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 16-октябрдаги 12/1-986-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қонунчиликка киритилиш давлат хизматчиларини мукофотлаш манбасини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланишига хизмат қилган.