Рамазонов Хусниддин Саидахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантирувчи дастурий таъминот яратиш ва жорий этиш методикаси”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8469.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Садикова Албина Винеровна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаев Ботир Бахтиярович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантирувчи дастурий таъминот яратиш ва жорий этиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ўқитишнинг техник ва методик эҳтиёжларига мос дастурий воситаларга қўйиладиган талабларни қиёсий таснифлаш ҳамда тизимлилик, информацион, компетенсиявий ёндашувларнинг дидактик тамойилларини таълимий мақсадларга кўра уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларга мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш модели мултимедиа саводхонлигини ривожлантирувчи технологияларнинг дастурий таъминотини интенсивлаштиришга қаратилган шахсга йўналтирилган медиа воситаларининг замонавий тенденсияларига мослаштириш ва дастурий ресурсларга қўйиладиган педагогик-психологик, физологик-валиологик талаблар мазмунини санқилаштиришга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш жараёни АутоПлай Медиа Студио 8, Маcромедиа Флаш 8, Мовави Видео Эдитор Плус, Бандиcам, Аудаcитй дастурий воситаларнинг интегратив хусусиятларини  прагматик имкониятлар билан тўлдириш ҳамда ахборотлар яратиш ва уларни қайта ишлаш интеграциясини ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантирувчи дастурий таъминотни рақамли воситалардан интегратив-колобратив фойдаланиш, репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичлардан таҳлилий фойдаланиш ҳамда дидактик методик талабларини рақамли-дидактик мазмунга мос жадал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантирувчи дастурий таъминот яратиш ва жорий этиш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ўқитишнинг техник ва методик эҳтиёжларига мос дастурий воситаларга қўйиладиган талабларни қиёсий таснифлаш ҳамда тизимлилик, информацион, компетенсиявий ёндашувларнинг дидактик тамойилларини таълимий мақсадларга кўра уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 2-ноябрдаги 11-05-6304/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожланишига хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларга мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш модели мултимедиа саводхонлигини ривожлантирувчи технологияларнинг дастурий таъминотини интенсивлаштиришга қаратилган шахсга йўналтирилган медиа воситаларининг замонавий тенденсияларига мослаштириш ва дастурий ресурсларга қўйиладиган педагогик-психологик, физологик-валиологик талаблар мазмунини санқилаштиришга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 2-ноябрдаги 11-05-6304/04 рақамли далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларга мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик моделини жорий этиш имконияти кенгайтирилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш жараёни АутоПлай Медиа Студио 8, Маcромедиа Флаш 8, Мовави Видео Эдитор Плус, Бандиcам, Аудаcитй дастурий воситаларнинг интегратив хусусиятларини  прагматик имкониятлар билан тўлдириш ҳамда ахборотлар яратиш ва уларни қайта ишлаш интеграциясини ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 2-ноябрдаги 11-05-6304/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотидан фойдаланиш самарадорлиги оширилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантирувчи дастурий таъминотни рақамли воситалардан интегратив-колобратив фойдаланиш, репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичлардан таҳлилий фойдаланиш ҳамда дидактик методик талабларини рақамли-дидактик мазмунга мос жадал интеграциялаш асосида  такомиллаштиришга оид тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 2-ноябрдаги 11-05-6304/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг мултимедиа технологияларини баҳолаш ва компетентликни ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish