Саломова Нилуфар Қаҳҳоровнанинг
фан доктори (DSc) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Инсультдан кейинги клиник, биокимёвий ўзгаришлар ва унинг амбулатор шароитидаги иккиламчи профилактикаси", 14.00.13 – Неврология.
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib1048.
Илмий раҳбар: Рахматова Санобар Низамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайдарова Дилдора Қодировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аликулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Туруспекова Сауле Тлеубергеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертaция йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: амбулатор шароитда ишемик инсултнинг турли босқичларида клиник-биокимёвий ўзгаришларни, қоннинг реологик хусусиятларини баҳолаш орқали реабилитaция ва иккиламчи профилактик чора тадбирларни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирламчи ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида такрорий ишемик инсулт профилактикасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет каби хавф омиллари аҳамиятлилиги ҳамда УЗДС текширувида гемодинамик стеноз аниқланиши муҳим прогностик маркер эканлиги асосланган;
амбулатор шароитда ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида беморларда гемипарез, гемигипестезия, дизартрия, афазия каби клиник симптомлар ва қондаги биокимёвий кўрсаткичлар, фибриноген, С-реактив оқсил, АЧТВ, МНО, ЗПЛП, умумий триглицеридлар ўртасида тўғри кучли корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги асосланган;
ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида беморларни амбулатор шароитда компенсaция ва декомпенсaция босқичларига ажратган ҳолда гиперкоагуляция кўрсатгичларининг юқори даражада намоён бўлиши ва МНО, sICAM-1, сЕ-селектин биомаркёрлари орасида кучли мусбат коррелясион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида амбулатория шароитида компенсация босқичидаги беморларда неврологик нуқсонларни патогенетик ўрганиб, декомпенсация босқичидаги беморларда эса даволангандан сўнг ҳар бир беморга индивидуал ёндошган ҳолда ТМС орқали нейрореабилитация чора тадбирлари ишлаб чиқилган;
ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида компенсация ва декомпенсация босқичларида С-реактив оқсил, фибриноген кўрсаткичларининг ҳужайра ичи адгезия (МНО, sICAM-1, сЕ-селектин) параметрлари ўртасида юқори кучли коррелясион богълиқлик мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда такрорий ишемик инсултнинг иккиламчи профилактикаси бўйича индивидуал чора-тадбирларни оптималлаштириш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
"Инсултдан кейинги клиник, биокимёвий ўзгаришлар ва унинг амбулатор шароитидаги иккиламчи профилактикаси" мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 22 октябрдаги 09/17-сон хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: бирламчи ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида такрорий ишемик инсулт профилактикасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет каби хавф омиллари аҳамиятлилиги ҳамда УЗДС текширувида гемодинамик стеноз аниқланиши муҳим прогностик маркер эканлиги асосланган аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: амбулатор шароитда ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида анамнези артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет каби хавф омиллари мавжуд беморларда УЗДС текшируви асосида гемодинамик стенозларни касалликнинг компенсация ва декомпенсация даврларида аниқланиб, беморларга такрорий ишемик инсулт бўлиш олди олиниб, касаллик хавфини ва когнитив дисфунктсиянинг ривожланиш асоратларини хавфини камайтиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишемик инсульт беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кўрсатмаси ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 2360000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ишемик инсултнинг эрта ва кеч босқичларида хавф омилларини бартараф этиш орқали УЗДС текширувида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига беморларнинг реанимацион ва стационар харажатларидан ҳар 1 бемор учун бюджет маблағлари ҳисобидан 1540000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 820000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: амбулатор шароитда ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида беморларда гемипарез, гемигипестезия, дизартрия, афазия каби клиник симптомлар ва қондаги биокимёвий кўрсаткичлар, фибриноген, С-реактив оқсил, АЧТВ, МНО, ЗПЛП, умумий триглицеридлар ўртасида тўғри кучли корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги баҳоланган. Ижтимоий самарадорлиги ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида амбулатория шароитида клиник белгилар, яъни гемипарез, гемигипестезия, нутқ бузилиши, когнитив бузилишлар даражаси аниқланиб, уларнинг биокимёвий кўрсаткичлар, яъни С-реактив оқсил, фибриноген, МНО кўрсаткичлари ўртасидаги богълиқлик аниқланиб, бу хусусиятлар ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар асосланиб, эрта реабилитация ва профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқилган. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник симптомларни, биокимёвий лабаратор тахлил кўрсаткичи эрта аниқланганда беморларнинг амбулатор мурожаати 3 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар сони 2 мартага қисқариши ҳисобидан 108800 сўм, бюджетдан ташқари 72300 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилинган. Хулоса: ишемик инсулт билан оғриган беморларда клиник ва биокимёвий кўрсаткичларни эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар 1 нафар бемордан 115100 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида беморларни амбулатор шароитда компенсaция ва декомпенсaция босқичларига ажратган ҳолда гиперкоагуляция кўрсатгичларининг юқори даражада намоён бўлиши ва МНО, sICAM-1, сЕ-селектин биомаркёрлари орасида кучли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотларда ҳужайралараро адгезия биомаркёрлари ва NIHSS, Бартел шкаласи ўртасида корреляцион богълиқликлар исботланган. Ишемик инсулт билан огъриган беморларда МНО, sICAM-1, sЕ-селектин маркёри контсентрасиясини қон зардобида касалликнинг компенсация ва декомпенсация босқичларида аниқлашнинг диагностик ва прогностик аҳамияти кўрсатилган. Ўтказилган лаборатор мезонлар асосида ташхислаш дастлабки даражаларида эрта ташҳислаш, ногиронлик ва асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди, ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати даражасини яхшилашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: МНО, sICAM-1, sЕ-селектин ҳужайралараро адгезияси кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликларга асосланиб, неврологик этишмовчилик ривожланиш даражаси аниқланганда беморларнинг амбулатор мурожаати 3 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар сони 2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 404000 сўм, бюджетдан ташқари 192000 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: МНО, sICAM-1, sЕ-селектин биомаркёри ҳужайралараро адгезияси кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликларга асосида ишлаб чиқилган лаборатор мезонлардан фойдаланиб эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 393700 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида амбулатория шароитида компенсация босқичидаги беморларда неврологик нуқсонларни патогенетик ўрганиб, декомпенсация босқичидаги беморларда эса даволангандан сўнг ҳар бир беморга индивидуал ёндошган ҳолда ТМС орқали нейрореабилитация чора тадбирлари ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник, неврологик ва лаборатор биокимёвий кўрсакичлар маълумотларига асосланиб ишемик инсулт билан огъриган беморларда такрорий ишемик инсулт бўлиш хавфини эрта башоратлаш биомаркёрлари ва профилактик алгоритмини қўллаш орқали ногиронлик кўрсаткичларининг пасайиши ва профилактик тадбирларнинг самарадорлиги ортишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишемик инсулт билан оғриган беморларда неврологик етишмовчилик ва когнитив бузилишлар ривожланишини олдини олиш ҳисобига стасионар шароитда қўлланиладиган тадбирларига кетадиган харажатлар бир нафар бемор ҳисобига 1535000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: клиник, неврологик ва лаборатор кўрсакичлар маълумотларига асосланиб ишемик инсулт билан оғриган беморларда такрорий ишемик инсулт бўлиш хавфини башоратлаш биомаркёрлари ва профилактик алгоритмини қўллаш касалликни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
бешинчи илмий янгилик ишемик инсултнинг эрта ва кеч тикланиш даврида компенсация ва декомпенсация босқичларида С-реактив оқсил, фибриноген кўрсаткичларининг ҳужайра ичи адгезия (МНО, sICAM-1, sЕ-селектин) параметрлари ўртасида юқори кучли коррелясион богълиқлик мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда такрорий ишемик инсултнинг иккиламчи профилактикаси бўйича индивидуал чора-тадбирларни оптималлаштириш усуллари ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник, неврологик ва лаборатор биокимёвий кўрсакичлар маълумотларига асосланиб ишемик инсулт билан оғриган беморларда такрорий ишемик инсулт бўлиш хавфини эрта башоратлаш биомаркёрлари ва профилактик алгоритмини қўллаш орқали ногиронлик кўрсаткичларининг пасайиши ва профилактик тадбирларнинг самарадорлиги ортишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги ҳар 1 нафар бемор учун бюджет ҳисобидан сарфланадиган харажатларни 2360000 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Ишемик инсултнинг эрта босқичларини ташҳислашда замонавий технологияларидан фойдаланиш натижасида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига беморларнинг реанимацион ва стационар харажатларидан ҳар 1 бемор учун бюджет маблағлари ҳисобидан 1540000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 820000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.