Эсенбаев Джанибек Таировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида маъмурий-ҳуқуқий бошқарувини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Yu670.
Илмий раҳбар: Кутибаева Елизавета Дуйсенбаевна юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Мухитдинова Фирюза Абдурашидовна юридик фанлар доктори, профессор; Юлдашев Жаҳонгир Хайитбоевич юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида маъмурий-ҳуқуқий бошқарувнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳоли масканлари ва обектларининг фавқулодда вазиятлар бўйича намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларини бузган айбдор шахсларга қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик қўлланилиши лозимлиги асослантирилган;
“табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар” тушунчасининг мазмун-моҳиятини қонуности ҳужжатларида ёритиб бериш зарурлиги асослантирилган;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фуқаро муҳофазаси соҳасида раҳбарликни амалга оширувчи, фуқаро муҳофазаси хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилишини таъминловчи давлат органи сифатида ҳуқуқий мақомини қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурлиги асослантирилган;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари ва функциялари қаторига фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифа ва функцияларини киритиш лозимлиги асослантирилган;
республика даражасидаги фавқулодда вазиятларнинг режимларини жорий этиш юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида маъмурий-ҳуқуқий бошқарувни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
аҳоли масканлари ва обектларининг фавқулодда вазиятлар бўйича намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларини бузган айбдор шахсларга қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик қўлланилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024-йил 15-майдаги 144-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Аҳоли пунктлари ва обектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги”ги Низомнинг 19-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2024 йил 31 майдаги 5/4/13-1344 –сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши тегишли қонунчилик нормалари талабларини бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилишига хизмат қилган;
“табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар” тушунчасининг мазмун-моҳиятини қонуности ҳужжатларида ёритиб бериш зарурлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024-йил 15-майдаги 144-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Аҳоли пунктлари ва обектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги”ги Низомнинг 2-банди олтинчи хат бошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2024 йил 31 майдаги 5/4/13-1344-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар тушунчасининг ҳуқуқ қўллашда ва амалиётда тўғри талқин этилишига хизмат қилган;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фуқаро муҳофазаси соҳасида раҳбарликни амалга оширувчи, фуқаро муҳофазаси хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилишини таъминловчи давлат органи сифатида ҳуқуқий мақомини қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида»ги Низомининг 2-бандига ўзгарттириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2024 йил 20 июндаги 5/4/13-1976-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фуқаро муҳофазаси соҳасида раҳбарликни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи сифатида ҳуқуқий мақомини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари ва функциялари қаторига фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифа ва функцияларини киритиш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида»ги Низомининг 12-13-бандларига қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2024 йил 20 июндаги 5/4/13-1976-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифа ва функцияларининг қонунчиликда ҳуқуқий мустаҳкамланишига хизмат қилган;
республика даражасидаги фавқулодда вазиятларнинг режимларини жорий этиш юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида»ги Низомига янги норма киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2024 йил 20 июндаги 5/4/13-1976-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши фавқулодда вазиятлар режимида Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятининг такомиллаштирилишига хизмат қилган.