Ирисметова Нодира Усмон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дарахцимон алое (Алое арборесcенс Милл) доривор оъсимлигини ёмғилатиб ва томчилатиб суғориш усулларида етиштириш техналогияларини ишлаб чиқиш”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Qx1242
Илмий раҳбар: Шамсиев Акмал Садирдинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Жураев Умид Анварович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бердибаева Дилфуза Базарбаевна, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” МТУ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дарахцимон алое (Алое арборесcенс Милл) доривор оъсимлигини ёмғилатиб ва томчилатиб суғориш усулларида етиштириш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор дарахцимон алое (Алое арборесcенс Милл) доривор оъсимлиги вегетатив органларидан иссиқхона шароитида коъчат тайёрлаш ҳамда алое оъсимлигини очиқ майдон ва иссиқхона шароитида махсус тувакчаларда оъстириш учун мақбул субстрат таркиби (тупроқ (30%) + қум (20%) ва чириган гоънг (50%) аралашмаси (пҲ=8,35, ЭС - 0,63 дс/м)) ва унинг хусусиятлари (ҳажм массаси – 1,05 г/см3, ғоваклиги – 44,5 %, тоълиқ нам сиғими – 29,3 %, гумус миқдори – 0,91 %, ҳаракатчан азот -24,0 мг/кг, фосфор – 33,7 мг/кг, алмашинувчи калий – 240,0 мг/кг) аниқланган;
алое доривор оъсимлигини сунъий субстратларда ўстириш учун очиқ майдонда (баҳор-ёз ойларида) томчилатиб суғоришда суғоришлар сони ойига 6-11, мавсум давомида 52 марта, бир марталик суғориш меъёри 200 г/туп, суғоришлар ораси 3-4 кун, ёмғирлатиб суғоришда суғоришлар сони ойига 5-8, мавсум давомида 32 марта, бир марталик суғориш меъёри 500 г/туп, суғоришлар ораси 4-6 кун, иссиқхона шароитида (ноябр-апрел ойларида) томчилатиб суғоришда суғоришлар сони ойига 4-5, мавсум давомида 26 марта, бир марталик суғориш меъёри 200 г/туп, суғоришлар ораси 6-7 кун, ёмғирлатиб суғоришда суғоришлар сони ойига 2-4, мавсум давомида 20 марта, бир марталик суғориш меъёри 500 г/туп, суғоришлар ораси 8-17 кун боълиши мақбул эканлиги аниқланган;
алое доривор оъсимлигининг энг юқори оъсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари таркибида тупроқ 30 % + қум 20 % + гоънг 50 % бўлган субстратларда ёмғирлатиб суғориш усулида етиштирилганда кузатилиб, поя узунлиги – 59 см, барглар сони – 30,7 дона/туп, барг узунлиги – 22,3 см ни ташкил этган ҳолда, томчилатиб суғорилганга нисбатан мос равишда 4,2 см, 4,2 дона/туп ва 2,9 см юқори бўлганлиги исботланган;
алое доривор оъсимлигининг (4-йилги оъсимликларда) энг юқори яшил барг ҳосили (2,039 кг/туп) таркибида тупроқ 30 % + қум 20 % + гоънг 50 % бўлган субстратларда ёмғирлатиб суғориш усули билан етиштирилган оъсимликларда олиниб, шира чиқиши 1927,8 г/туп ёки 95,9 % ни ташкил этган ҳолда, унинг пҲ коърсаткичи 5,24, ЭС - 6,15 мс/см ва фаол минераллар миқдори 3 г/л боълганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дарахцимон алое (Алое арборесcенс Милл) доривор оъсимлигини ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш усулларида етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш боъйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
“Дарахцимон алое (Алое арборесcенс милл) доривор оъсимлигини ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш усулларида етиштириш технологиясини жорий қилиш бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хоъжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 12-августдаги №05/06-04-387-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома ҳозирги кунда қишлоқ хоъжалиги соҳасининг оъқув ва илмий-ишлаб чиқариш жараёнларида, дарахцимон алое доривор оъсимлигини етиштирадиган ердан фойдаланувчилар ҳамда гулчилик билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун илмий-услубий қоълланма сифатида хизмат қилмоқда;
алое доривор оъсимлигини махсус органик субстрат (тупроқ-30%, қум-20%, чириган гоънг-50%) билан тоълдирилган тувакларда иссиқхона (ноябр-апрел ойларида) ва очиқ майдонда (баҳор-ёз ойларида) томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш усулларида етиштириш технологиялари Тошкент вилояти Қибрай тумани “Қибрай-Арча боғи” фермер хоъжалиги таркибидаги 2000 м2 иссиқхона ва 3000 м2 очиқ майдонда жорий этилган (Қишлоқ хоъжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 12-августдаги №05/06-04-387-сонли маълумотномаси). Натижада, яъни очиқ майдонда томчилатиб суғориш усулида суғоришлар сони ойига 6-11, мавсум давомида 52 марта, бир марталик суғориш меъёри 200 г/туп, суғоришлар ораси 3-4 кун, ёмғирлатиб суғоришда ойига 5-8 марта, мавсум давомида 32 марта, бир марталик суғориш меъёри 500 г/туп, суғоришлар ораси 4-6 кун боълиши, иссиқхона шароитида томчилатиб суғоришда суғоришлар сони ойига 3-5, мавсум давомида 26 марта, бир марталик суғориш меъёри 200 г/туп, суғоришлар ораси 6-7 кун, ёмғирлатиб суғориш усулида суғоришлар сони ойига 2-4, мавсум давомида 20 марта, бир марталик суғориш меъёри 500 г/туп, суғоришлар ораси 8-17 кун боълиши эвазига оъсимликнинг мақбул оъсиши-ривожланиши, барг сони ва барг сатҳининг коъпайиши таъминланиб, ёмғирлатиб суғориш усулида 2,04 кг/туп яшил барг ҳосили ёки 1,928 г/туп шира хомашёси, томчилатиб суғориш усулида эса 1,850 г/туп яшил барг ҳосили ёки 1,720 г/туп барг шираси хомашёсини олишга, йиллик рентабеллик даражаси мос равишда 71,3 ва 61,0 % боълишига эришилган;
алое доривор оъсимлигини махсус органик субстрат (тупроқ 30%, қум 20%, чириган гоънг 50%) билан тоълдирилган тувакларда иссиқхона (ноябр-апрел ойларида) ва очиқ майдонда (баҳор-ёз ойларида) томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш усулларида етиштириш технологиялари Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Боёвутда заҳматкаш ери” фермер хоъжалиги таркибидаги 2000 м2 иссиқхона ва 2000 м2 очиқ майдонда жорий этилган (Қишлоқ хоъжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 12-августдаги №05/06-04-387-сонли маълумотномаси). Натижада, яъни очиқ майдонда томчилатиб суғоришда суғоришлар сони ойига 7-10, мавсум давомида 45 марта, бир марталик суғориш меъёри 200 г/туп, суғоришлар ораси 3-4 кун, ёмғирлатиб суғоришда суғоришлар сони ойига 6-7, мавсум давомида 30 марта, бир марталик суғориш меъёри 500 г/туп, суғоришлар ораси 4-6 кун боълиши, иссиқхона шароитида томчилатиб суғоришда суғоришлар сони ойига 3-5, мавсум давомида 24 марта, бир марталик суғориш меъёри 200 г/туп, суғоришлар ораси 6-7 кун, ёмғирлатиб суғориш усулида суғоришлар сони ойига 2-4, мавсум давомида 20 марта, бир марталик суғориш меъёри 500 г/туп, суғоришлар ораси 8-17 кун боълиши эвазига оъсимликнинг фаол оъсиши-ривожланиши, барг сони ва барг сатҳининг коъпайиши таъминланиб, ёмғирлатиб суғориш усулида 1,76 кг/туп яшил барг ҳосили ёки 1,607 г/туп шира хомашёси, томчилатиб суғориш усулида эса 1,670 г/туп яшил барг ҳосили ёки 1,610 г/туп барг шираси хомашёси олинган ҳамда тегишлича 71,3 ва 55,0 % йиллик рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish