Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаяров Шерали Шамшиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бушуев зотли наслдор-спермодонор буқалар сперма маҳсулдорлиги ва улардан оптимал хўжалик фойдаланиш муддатларининг илмий асослари”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/QX1359
Илмий раҳбар: Досмухамедова Муҳайё Ҳуснитдиновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.06/09.07.2020.Qx/В.117.01.
Расмий оппонентлар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Куччиев Охунжон Раззоқович, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий- тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бушуев зотли наслдор-спермодонор буқалар сперма маҳсулдорлиги бўйича хусусятлари ва улардан оптимал хўжалик фойдаланиш муддатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ўзбекистонда бушуев ва хорижий зотларга мансуб наслдор буқаларнинг сперма маҳсулдорлик кўрсаткичларини зотлар бўйича ўзига хос хусусиятлари, анаънавий усулларга нисбатан 45,2 минг доза ёки 24-26% га кўпроқ сперма ишлаб чиқариш имкониятлари мавжудлиги аниқланган;
бушуев зотли наслдор буқаларга моцион юкламаларини белгилашда бошқа хорижий буқа зотларига нисбатан 10-15% га кўпроқ юклама белгилаш зарурияти исботланган;
хорижий зотли буқаларнинг эякулят йилнинг ҳажми иссиқ мавсумларида баҳор фаслига нисбатан 0,5-0,7 мл ёки 19-30% га пасайиб, бушуев зотли буқаларда 0,1 мл ёки 15% атрофида, яъни, энг кам миқдорда камайиши, ҳамда йил давомига нисбатан барқарор сақланиб қолиши назарий томондан асосланган;
бушуев зотли наслдор буқалар хориждан келтирилган буқа зотларига нисбатан 2-3 йил кўпроқ, яъни ҳар бир бошдан ўртача 25-35 минг доза ёки 110-118% кўпроқ сперма олиш мумкинлиги аниқланган;
маҳаллий бушуев зотли буқалар учун 2-7 ёшлик даври, яъни, 5 йил хўжаликга фойдаланишнинг оптимал муддати эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бушуев зотли наслдор-спермодонор буқалар сперма маҳсулдорлиги ва улардан оптимал хўжалик фойдаланиш муддатларини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистонда маҳаллий бушуев зотли ва хориждан импорт қилинган наслдор буқаларнинг ёши ва йил фасллари бўйича сперма маҳсулдорлик кўрсаткичлари Наслчилик илмий ишлаб-чиқариш марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2024 йил 5-августдаги 02/23-1763–сонли маълумотномаси). Натижада, сперма ишлаб чиқариш ҳажми миқдор жиҳатидан ўртача 22,2% га, сифати 25% га, рентабеллик даражаси 14,9% ташкил қилган;
наслдор буқаларнинг ёши, йил фасллари ва бошқа зот хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда улардан сперма ишлаб чиқариш бўйича тавсиялар Наслчилик илмий ишлаб-чиқариш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2024 йил 5-августдаги 02/23-1763–сонли маълумотномаси). Натижада, ўртача йиллик ишлаб чиқарилган сперма қиймати жами 121,2 млн. со'мни, ёки 126% ни, рентабеллик даражаси 14,9% ташкил этган;
Тадқиқот натижалари Республикамизнинг экологик оғир Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани “Турон-Равнақ-Барака” фермер хўжалигида бевосита ишлаб чиқариш шароитида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2024 йил 5-августдаги 02/23-1763–сонли маълумотномаси). Натижада, хўжаликда бушуев зотли дуқалар спермаси билан уругʻлантириш ҳажми миқдор жиҳатидан аввалги йилларга нисбатан ўртача 22,2% га, сифати 25% га ошиб, сперма сарфи 12-15%га камайган. Олинган сперма маҳсулотининг уругʻлантириш даражаси 6-12% га, рентабеллик даражаси 14% ни ташкил қилди ошди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish