Sayt test rejimida ishlamoqda

Примов Обиджон Мусирмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Коррупсияга қарши курашишда тезкор-қидирув ва тергов органларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш”, 12.00.09 “Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Yu1360
Илмий раҳбар: Турсунов Ботир Раджабович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 қошидаги Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, профессор; Муминов Музаффар Эркинович юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судялар Олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади коррупцияга қарши курашишда тезкор-қидирув ва тергов органларининг ҳамкорлигини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коррупцияга қарши курашишда исботлаш мажбурияти тезкор-қидирув ва тергов органлари зиммасига юклатилганлиги, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини фуқароларнинг конститусиявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиққан ҳолда исботлашга мажбур эмаслиги асослантирилган;
коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши курашда қонун нормаларини бузган ҳолда олинган далиллардан қонунийлик ва адолатни таъминлаш шартлиги сабабли одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги исботланган;
коррупция билан боғлиқ қилмишлар доирасида содир этилган ҳаракатлардан келиб чиқиб, айбдорларнинг ҳаракатлари қўшимча равишда ҳар бир шахснинг ўзининг айби учун жавобгарлигини рўёбга чиқариш  заруриятига кўра  фирибгарлик ва пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозимлиги асосланган;
пора берган шахсларнинг бу ҳақида ариза берганлиги уларнинг ҳаракатларида бошқа жиноят таркиби борлиги сабабли уларни жабрланувчи деб топишга асос бўлмаслиги, моддий бойликлар қайтарилмаслиги ва давлат эгалигига ўтказилиши кераклиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 1-майдаги ЎРҚ-837-сонли «Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида»ги Конститусиявий Қонунининг 1-моддасига асосан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститусияси 28-моддасининг учинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 12-сентябрдаги 04/2-09-3422-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши коррупцияга қарши курашишда ҳамкорликни амалга оширишда шахс ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш даражасини оширилишига хизмат қилган;
қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 1-майдаги ЎРҚ-837-сонли «Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида»ги Конститусиявий Қонунининг 1-моддасига асосан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститусияси 29-моддасининг тўртинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 12-сентябрдаги 04/2-09-3422-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши коррупцияга қарши курашишда ҳамкорликни амалга оширишда далиллар мақбуллиги қоидаларига риоя этилиши даражасини оширилишига хизмат қилган;
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни яратиш тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-январдаги ПФ-11-сон Фармони билан тасдиқланган «2023-2026-йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли Стратегияси»нинг 3-боби 3.8-банди 2-кичик бандини шакллантиришда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 29-июлдаги 08/575-23-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши манфаатлар тўқнашувини олдини олиш механизмлари орқали коррупцияга қарши курашишда ҳамкорликнинг ривожлантирилишига хизмат қилган.
қимматликларни эгаллаш мақсадида уларнинг эгаси айбдор томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозимлиги, қимматликлар эгасининг ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши кераклиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил
23-июндаги 17-сонли қарори 24-бандининг учинчи қисми шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 29-июлдаги 08/577-23-сон далолатномаси). Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг киритилиши коррупцияга қарши курашишда ҳамкорликни амалга оширишда айбдорларнинг ҳаракатларини тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериш тартиби шакллантирилишига хизмат қилган.
пора берувчиларни порада товламачилик ёки пора берганлик тўғрисида ўттиз сутка мобайнида ихтиёрий ариза бериш асосларига кўра жиноий жавобгарликдаи озод этиш бу шахсларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлигини билдирмаслиги сабабли улар жабрланувчи деб топилмаслиги ва пора тариқасида берилган бойликларни қайтариб олишни талаб қилишга ҳақли эмаслиги тўғрисилаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 9-сонли қарорининг 9-бандининг биринчи хатбошиси шакллантирилишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 29-июлдаги 08/577-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши коррупцияга қарши курашишда ҳамкорлик натижаларининг самарадорлиги даражаси оширилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish