Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошев Бекзод Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юрак ишемик касаллигида эндотелин 1 ва томир эндотелий ўсиш омилининг миокард ремоделланишидаги аҳамияти” 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib1075.
Илмий раҳбар: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Сабиров Мақсуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кенжаев Сирожиддин Рашидович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда чап қоринча ремоделланишининг ривожланиши ва турлари бўйича эндотелиал дисфункциянинг гуморал белгилари - эндотелин 1 ва томир эндотелий ўсиш омилининг аҳамиятини ҳамда уларга антиоксидант ва азот оксиди донаторлари таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронароангиография текшириш усули билан тасдиқланган юрак ишемик касаллиги мавжуд беморлар 11% ида парадоксал вазоконстрикция ва 56% ида эндотелийга боғлиқ вазодилатация даражасининг сезиларли пасайиши каби эндотелиал дисфункция кўрсаткичларининг фаоллиги аниқланган;
юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда миокарднинг структуравий ва функционал ремоделланиш шакллари ва эндотелиал функция ҳолати томир эндотелий ўсиш омили ва эндотелин-1 нинг веноз қондаги концентрацияси миокарднинг патологик ремоделланиши оғирлиги ва эндотелийга боғлиқ вазодилатация бузилиш даражаси билан боғлиқлиги асосланган;
чап қоринча гипертрофияси ремоделланиши ва дилатацияси, учта коронар қон томир зарарланиши, веноз қонда томир эндотелий ўсиш омили концентрацияси, веноз қонда эндотелин-1 концентрацияси 1,95 фмол/л дан баланд бўлиши каби омиллар систолик дисфункция билан миокардни ишемик ремоделланиши ривожланишининг маркерлари бўлиб уларнинг прогностик аҳамияти асосланган;
юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда эндотелий ва миокард ишемик дисфункцияси нуқтаи назаридан триметазидин ва Л-аргининнинг томир эндотелий ўсиш омили концентрациясига таъсир самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак ишемик касаллигида эндотелин 1 ва томир эндотелий ўсиш омилининг миокард ремоделланишидаги аҳамияти юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда чап қоринча ремоделланишининг ривожланиши ва турлари баҳолаш буйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи  илмий янгилик: коронароангиография текшириш усули билан тасдиқланган юрак ишемик касаллиги мавжуд беморлар 11% ида парадоксал вазоконстрикция ва 56% ида эндотелийга боғлиқ вазодилатация даражасининг сезиларли пасайиши каби эндотелиал дисфункция кўрсаткичларининг фаоллиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий маркази 02.08.2023 йилдаги 47-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: Юрак қоринчалари ремоделланишида қон томир эндотелий дисфункциясининг ташхислаш тамойилларини такомиллаштириш касалликни даволаш, ривожланишини олдини олиш ва унинг оғир кечиши хавфини баҳолаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотлар бўйича эрта босқичларда аниқланган юрак ишемик касаллигида, текшириш усулларини ўтказиш, даволаш чора тадбирлари бўйича бир бемор учун бир йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўртача 36,6 фоизга иқтисодий самара берган. Хулоса: юрак ишемик касаллигини ўз вақтида ташхислаш ва даволаш асоратларни олдини олишга имкон берган, бу касалликнинг ривожланишини олдини олиш ва ўлим кўрсаткичларининг камайтиришга олиб келади.
иккинчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда миокарднинг структуравий ва функционал ремоделланиш шакллари ва эндотелиал функция ҳолати томир эндотелий ўсиш омили ва эндотелин-1 нинг веноз қондаги концентрацияси миокарднинг патологик ремоделланиши оғирлиги ва эндотелийга боғлиқ вазодилатация бузилиш даражаси билан боғлиқлиги асосланганлиги Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси 01.08.2023 йилдаги 69-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: ушбу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ўлим ва ногиронлик даражасини пасайтириш, шунингдек, шифохонада қолиш муддатини қисқартириш ва даволаниш харажатларини камайтиришга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни ўз вақтида аниқланиб, беморларни рўйхатга олиниши ва барвақт даво чоралари қўлланилиши натижасида беморлар орасида ўлим ва ногиронлик кўрсаткичининг 60-65%га камайиши, ҳамда уларнинг турмуш тарзини яхшиланишига олиб келиш имконини берган. Хулоса: клиник амалиётда тадқиқот натижаларини тадбиқ қилиниши юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда ташҳислаш чораларини ва касалликнинг асоратларини олдини олиш самарадорлигини сезиларли даражада оширишга олиб келган.
учинчи илмий янгилик: чап қоринча гипертрофияси ремоделланиши ва дилатацияси, учта коронар қон томир зарарланиши, веноз қонда томир эндотелий ўсиш омили концентрацияси, веноз қонда эндотелин-1 концентрацияси 1,95 фмол/л дан баланд бўлиши каби омиллар систолик дисфункция билан миокардни ишемик ремоделланиши ривожланишининг маркерлари бўлиб уларнинг прогностик аҳамияти асосланганлиги Гулистон тиббиёт кластери 17.08.2023 йилдаги 90 - сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: ташхислаш ва даволаш усуллари ўта муҳим ҳамда устувор вазифа сифатида тан олинган муаммони аниқлашга ва унинг амалга оширилиши келгуси ўн йиллар давомида аҳоли саломатлигини тиклашга имкон бериши кўрсатиган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни ўз вақтида аниқланиб, систолик функцияни яхшилаш билан миокард ремоделланиши тезлаштириш беморлар орасида ўлим ва ногиронлик кўрсаткичининг камайиши, ҳамда уларнинг турмуш тарзини яхшиланиши имконини берган. Хулоса: юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда миокард ишемик ремоделланиши ривожланиши ўртасидаги ассоциатив боғлиқлик аниқлаш ҳамда клиник амалиётда тадқиқот натижаларини тадбиқ қилиниши юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда ташҳислаш чораларини ва касалликнинг асоратларини олдини олишга олиб келган.
тўртинчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда эндотелий ва миокард ишемик дисфункцияси нуқтаи назаридан триметазидин ва Л-аргининнинг томир эндотелий ўсиш омили концентрациясига таъсир самарадорлиги асосланганлиги Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси 19.08.2023 йилдаги 01/312-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 7-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда антиоксидант ва азот оксиди донаторларининг самарадорлиги, шу жумладан томир эндотелий ўсиш омили концентрацияси таъсирига қараб турли ташҳислаш ва дифференциал терапия усулларини қўллашнинг касалликнинг эрта ташхислаш ва башоратлашни амалга ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: юрак ишемик касаллиги узоқ вақт сурункали равишда кечиб, беморлар фақат ўпка патологияси туфайли эмас, балки юрак қон томир патологияси сабабли ҳам азият чекади. Бу эса беморларни қайта - қайта стационар даволанишига сабаб бўлади. Шунинг учун, бу даврда беморлар ташқи нафас фаолияти, ҳаёт сифати кўрсаткичлари кескин пасайган бўлиб, улар доимий стационар даво ва ўрин босувчи терапияга муҳтож бўлиб қолишади. Хулоса: юрак ишемик касаллигида томир эндотелий ўсиш омили концентрацияси кўрсаткичларини аниқлаш касалликни ўз вақтида ташҳислаш ва унинг асоратларини олдини олишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish