Абрамян Аревик Армиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фронто-темпорал деменция: ташхисотга замонавий ёндашиш ва доривор терапияни оптималлаштириш»,14.00.13 – Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2761.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баходирова Муниса Анваровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: С.Д. Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фронто-темпорал деменцияни эрта ташхислашда замонавий ёндашув имкониятларини, ушбу патологиянинг ривожланишига гормонлар даражасининг таъсирини, шунингдек, фармакотерапиясини оптималлаштириш ва фронто-темпорал деменцияда самарадорлигини бахолаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғир когнитив бузилишлар ривожланишидан аввал намоён бўлувчи фронто-темпорал деменциянинг эрта белгиларини аниқлашга имкон берадиган нейропсихологик ва нейрокогнитив шкалалар асосида ташхислаш чоралари ишлаб чиқилган;
илк бор кортизол даражаси ва фронто-темпорал деменция билан оғриган беморларда касаллик ривожланиши ва когнитив бузилишлар ўртасидаги мия қобиғига хамда гиппокампга кортизолнинг юқори дозалари узоқ муддат таъсири сабабли тескари боғлиқлик аниқланган;
илк бор дегидроэпиандростерон сульфат даражаси ва фронто-темпорал деменция билан оғриган беморларда касаллик ривожланиши ва когнитив бузилишлар ўртасидаги нейрогормоннинг нейрогенезга таъсири сабабли боғлиқлик аниқланган;
антихолинэстераз препарати (донепезил гидрохлорид) ва NMDA-рецепторлари антагонисти (мемантин гидрохлорид) комбинациясининг фронто-темпорал деменцияда когнитив бузилишларнинг коррекцияси учун нейронлараро импульс узатилиши яхшиланиши ва ноотроп эффекти туфайли ижобий таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фронто-темпорал деменцияни ташхислаш усули ва доривор терапияни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: оғир когнитив бузилишлар ривожланишидан аввал намоён бўлувчи фронто-темпорал деменциянинг эрта белгиларини аниқлашга имкон берадиган нейропсихологик ва нейрокогнитив шкалалар асосида ташхислаш чоралари ишлаб чиқилди. Бу аниқ, оғир когнитив бузилишлар ривожланишидан олдин эрта босқичда ФТД нинг биринчи белгиларини аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликни амалиётга тадбиқ этиш: Фарғона Жамоат саломатлигини тиббиёт институти кўп тармоқли клиникасида 15.05.2024 йилдаги 33-сон буйруқ билан, Андижон шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникасида 26.06.2024 йилдаги 51-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/91-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: касалликни дастлабки босқичларда аниқлаш даволанишни ўз вақтида бошлаш ва касалликнинг ривожланишини секинлаштиришга ёрдам беради, бу эса беморнинг ижтимоий фаол ҳаётини узайтиради. Иқтисодий самарадорлик: диагностика, самарасиз воситалар ёрдамида даволаш, ушбу касалликни эрта аниқлаш ва тўғри адекват даволашни эрта бошлаш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу усулнинг самарадорлиги 9,9% ни ташкил қилади. Хулоса: ФТД ни эрта ташхислаш, полипрагмазия ва самарасиз даволашнинг олдини олишда тавсия этилган диагностика мажмуасидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
иккинчи илмий янгилик: илк бор кортизол даражаси ва фронто-темпорал деменция билан оғриган беморларда касаллик ривожланиши ва когнитив бузилишлар ўртасидаги мия қобиғига хамда гиппокампга кортизолнинг юқори дозалари узоқ муддат таъсири сабабли ўртасида тескари боғлиқлик аниқланди. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Фарғона Жамоат саломатлигини тиббиёт институти кўп тармоқли клиникасида 15.05.2024 йилдаги 33-сон буйруқ билан, Андижон шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникасида 26.06.2024 йилдаги 51-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/91-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг қонида кортизол гормонининг юқори даражасини аниқлаш ФТД да когнитив ва бошқа бузилишларни ўз вақтида даволаш ҳамда олдини олиш имконини беради. Маълумки, кортизол стресс гормони бўлиб, кекса одамларда стресс даражасини пасайтириш орқали когнитив бузилишларнинг ривожланиш хавфини ҳам камайтириши мумкин. Ушбу тадқиқот объектининг иқтисодий самарадорлиги назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиб, олинган натижалар ушбу патология бўйича кейинги тадқиқотлар учун ишлатилади. Хулоса: аниқланган корреляция ФТД да оғир когнитив бузилишларни кечиктириш учун профилактика ва терапевтик чораларни оптималлаштиришга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор дегидроэпиандростерон сульфат даражаси ва фронто-темпорал деменция билан оғриган беморларда касаллик ривожланиши ва когнитив бузилишлар ўртасидаги нейрогормоннинг нейрогенезга таъсири сабабли боғлиқлик аниқланди. ФТД билан оғриган беморларнинг қонида ДЭАС миқдори ва когнитив бузилишлар ўртасидаги тўғридан-тўғри корреляция аниқланди. Яъни, ушбу гормон даражаси қанчалик паст бўлса, когнитив бузилишларни ривожланиш хавфи шунчалик юқори бўлади. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Фарғона Жамоат саломатлигини тиббиёт институти кўп тармоқли клиникасида 15.05.2024 йилдаги 33-сон буйруқ билан, Андижон шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникасида 26.06.2024 йилдаги 51-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/91-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг қонида ДЭАС гормони миқдорининг пасайишини аниқлаш ФТД да когнитив бузилишларни ўз вақтида даволаш ва унинг олдини олишни эрта бошлаш имконини беради. Ушбу тадқиқот объектининг иқтисодий самарадорлиги назарий ва амалий аҳамиятга бўлиб, олинган натижалар ушбу патология бўйича кейинги тадқиқотлар учун ишлатилади. Хулоса: аниқланган корреляция ФТД да оғир когнитив бузилишларни кечиктириш учун профилактика ва терапевтик чораларни оптималлаштиришга имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: антихолинэстераз препарати (донепезил гидрохлорид) ва NMDA-рецепторлари антагонисти (мемантин гидрохлорид) комбинациясининг фронто-темпорал деменцияда когнитив бузилишларнинг коррекцияси учун нейронлараро импульс узатилиши яхшиланиши ва ноотроп эффекти туфайли ижобий таъсири исботланди. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Фарғона Жамоат саломатлигини тиббиёт институти кўп тармоқли клиникасида 15.05.2024 йилдаги 33-сон буйруқ билан, Андижон шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникасида 26.06.2024 йилдаги 51-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/91-сон хулосаси). Бу факт амалий соғлиқни сақлашда донепезил + мемантин препаратларининг комбинациясини қўллаш учун асосдир. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: донепезил + мемантин препаратлари комбинациясидан фойдаланиш ФТД да когнитив бузилишларга ижобий таъсир кўрсатади ва ёрдам беради. Бу эса, ҳеч бўлмаганда ушбу гуруҳдаги беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди ва беморга ғамхўрлик қилувчи яқинларининг ишини енгиллатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ҳисоб-китобларга кўра, бир беморни даволаш ҳаражатлари кунига анъанавий даволаш усулида 37000 сўмни, таклиф этилаётган усулда эса ўртача 13500 сўмни ташкил этади. Яъни, кунига 23500 сўм, ойига 705000 сўм, йилига 8577500 сўм тежаш мумкин. Хулоса: ФТД билан оғриган беморлар узоқ вақт давомида даволанади ва кўпинча бу ҳаражатлар давлат зиммасига тушишини ҳисобга олсак, бу даволаш усули иқтисодий самарали ҳисобланади.