Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамлакатимизда таълим ва фан соҳаларини сифат жиҳатдан ривожлантириш ҳамда ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишда дастурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада илмий кенгашлар фаолиятини низомлар талаблари асосида ташкил этиш, диссертациялар сифатини ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Шу нуқтаи назардан, 17 февраль куни Олий аттестация комиссиясида педагогика фанлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раҳбарияти билан йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда диссертациялар сифатини ошириш, илмий кенгашлар фаолиятини низомлар талаблари асосида ташкил этиш, коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик ва аттестация ҳужжатларини белгиланган талаблар асосида расмийлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди ва тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўтказилган йиғилиш якунида мавзу доирасида йўлланган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.  

ОАК Ахборот хизмати

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish