Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкулов Нематилло Нарзуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармогʻи): “Фенолларнинг хлорасетил ҳосилаларини синтези, хоссалари ва қўлланилиши”, 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/К208.
Илмий маслаҳатчи: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев Одилжон Эгамбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Бекназаров Ҳасан Соибназарович, техника фанлари доктори профессор; Рахманбердиев Ғаффор, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фенол ва изомер крезолларни каталитик миқдордаги Лъюс  кислоталари ва нано катализаторлар иштирокида хлорасетиллаш реакцияси маҳсулотларининг модификасияси, қўлланилиши ва олиш технологиясини  ишлаб чиқаришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор  хлорасетилхлорид билан фенол ва крезолларни хлорасетиллаш реакциялари каталитик миқдордаги Лъюис кислоталари иштирокида систематик тарзда амалга оширилган. Хлорасетиллаш реакцияларининг йўналиши ва унумнинг турли омилларга боғлиқлиги аниқланган.
Илк бор хлорасетилхлорид билан фенол ва изомер крезолларни хлорасетиллаш реакцияларида нано ФеCл3/СиО2-ТиО2 катализатор қўлланилган. Реакция йўналиши, маҳсулот  таркиби ҳамда унуми  турли омилларга боғлиқлиги аниқланган.
Фенол ва изомер крезолларни хлорасетиллаш реакциясининг региоселектив бориш шароитлари аниқланган. Ушбу моддаларни каталитик миқдордаги Люис кислоталари иштирокида реакциясида О- ва C-асиллаш бориш шароитлари бориш шароитлари топилган.
О- асилмаҳсулот олиш усуллари ишлаб чиқилган ва О- хлорасетиллаш реакцияси учун механизми ишлаб чиқилган.
Фенил- ва изомер толилхлорасетатларнинг феноллар, крезолар, этил спирт, бензой кислота билан нуклеофил алмашиниш реакциялари олиб бориш шароитлари топилган ва янги кетоефирлар олишнинг усуллари яратилган. Нуклеофил алмашиниш реакция механизми тавсия қилинган.
Яратилган услублар асосида синтез қилинган янги моддаларни биологик фаолликга ва ингибиторлик хоссаларга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фенолларнинг хлорасетил ҳосилаларининг синтези, хоссалари ва қўлланилишини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фенилфеноксиасетатни лаборатория шароитида синтез қилиш ишлаб чиқилди ва ўқув жараёнида қўлланилди. «Фенилфеноксиасетатнинг синтез қилиш ва технологик регламенти ишлаб чиқилди. Синтез қилинган “Фенилфеноксиацет” ўсимликлрни касалликлари (гоммоз ва илдиз чириш) га қарши амалиётга қоллашга Навоий “Электрокимёзавод” ҚК-АЖ томонидан синов далолатнома (2023 йил 10 октябр №12/208)  ва маълумотнома (2023 йил 13 октябр №14/215) мавжуд. Натижада ишлаб чиқриш жараёнида афтоф-муҳитни ифтослантирувчи токсик моддала ҳосил бўлмаслиги, технологк жараённинг соддалаштирилганлигини инобатга олган ҳолда ушбу моддани ишлаб чиқаришга жорий қилинган;
тадқиқ қилинган фенил- ва изомер толилхлорасетат асосида синтез қилинган моддаларнинг, нефт-газ қазиб олиш ҳамда уни қайта ишлаш саноати теҳнологик қурилмаларидаги теҳнологик жиҳозлар ва қувурлар ҳамда сиғимларидаги биокоррозиянинг олдини олишда о-толил-4-метоксифеноксиасетат, фенил-4-метоксифеноксиасетат, м-толил-4-метилфеноксиасетат, нисбатан самарадор ингибитор эканлиги аниқланди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Муборак нефтни қайта ишлаш заводи” томондан ишлаб чиқаришга жорий этилди. Синов далолатнома (2024 йил 06 сентябр №844/ҒК-09)  ва маълумотнома (2024 йил 06 сентябр №845/ҒК-09) мавжуд. Натижада импорт қилинувчи кимёвий реагентлар миқдорини сезиларли даражада камайишига олиб келиши муносабати билан ишлаб чиқаришга жорий этилган;
фенил- ва изомер толилхлорасетат асосида синтез қилинган о-толилфеноксиасетат ва п-толилбензоилоксиасетатлар юқори самарадорликка эга боʻлиб, саноатда ишлатиладиган ингибиторларга нисбатан юқори ҳароратларда ва кучли кислотали муҳитда металларни коррозиядан яхши ҳимоялаши сабабли “ГИССАРНЕФТГАЗ” Ўзбекистон Швейсария қошма корхонаси томонидан амалиётга жорий этилади. Синов далолатнома (2024 йил 21 октябр №682-01/13/ГНГ)  ва маълумотнома (2024 йил 21 октябр №683-01/13/ГНГ) мавжуд. (Аналитик ва органик кимё номли дарслик нашр рухсатномаси (ЎзМУ кенгаши 2024 йил 31 октябр №3 сонли қарори, рўйхатга олиш рақами №477) . Натижада фенолларни хлорасетиллаш реакциялари ва уларнинг механизмлари тўгрисидаги маълумотлар маъруза ва лаборатория машғулотларида фойдаланилмоқда. Натижада синтез қилинган бирикмалар юқори самарадорликка эга бўлиб, саноатда ишлатиладиган ингибиторларга нисбатан юқори ҳароратларда ва кучли кислотали муҳитда металларни коррозиядан яхши ҳимоялайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish