Сагдуллаев Козимхон Кахрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Театр ва оммавий ахборот воситалари коммуникатив тизим сифатида», 17.00.08–Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/San3.
Илмий раҳбар: Хамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш, DSс.27.06.2017.San.51.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилафруз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори; Юсупова Марина Римовна, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:«Театр ва ОАВ» коммуникатив тизимини театр, ОАВ, аудиториянинг яхлитлиги ва ўзаро таъсири сифатида тавсифлаш ҳамда уни ҳозирги давр ўзбек театр санъати ва маданиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Театр ва ОАВнинг ўзаро алоқадорлиги коммуникатив тизим сифатида тавсифланиб, унинг театр санъати ва маданиятини ривожлантиришга таъсири аниқланган;
театр ва матбуот, театр ва радио, театр ва телевидение, театр ва Интернет ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш таҳлил ҳамда муаллифлик ҳодисаси билан боғлиқлиги далилланган;
коммуникация жараёнида театр журналистикаси театр, театршунослик билан ўзаро боғлиқликда ёритилиб, театр санъати тарғиботини амалга оширишда жанрларнинг хусусиятлари асослаб берилган;
театр ахборот хизмати ишини самарали ташкил этиш – полифункционал коммуникатив тизимни фаоллаштириш воситаси эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши.
Театр ва оммавий ахборот воситалари коммуникатив тизим бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон театр санъатидаги тамойилларга (тарихий мавзуга мурожаатнинг кучайиши, замон қаҳрамонининг талқини) оид масалалардан «Новейшая история Узбекистана» дарслигининг “Духовное и культурное развитие Узбекистана в годы независимости” бобини яратишда фойдаланилган (№603-127, 24.08.2017 й). Натижада хронологик фактлар билан бирга репертуардаги ўзгаришларни ҳам қамраб олганлиги жиҳатидан ўқувчида театр санъатига оид тасаввурларни кенгайтириш имконини берган;
жанрларнинг типологик хусусиятлари, методологик ёндашувлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Кинотеатр» телеканалининг «Тимсол» кўрсатуви концепциясини такомиллаштиришда, уни шаклан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси «Дунё бўйлаб» давлат унитар корхонасининг 2018 йил 1 майдаги 08-14-227-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши телевидение орқали асар ҳақида берилаётган маълумотнинг мазмундорлигини ошириб, муайян даражада томошабин тасаввурида спектакль образини шакллантиришга хизмат қилган.