Гафуров Зафар Атхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Орбитанинг медиал деворини синишида жарроҳлик даволашни такомиллаштириш» 14.00.21–Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1942.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Шариф Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тиб.59.01
Расмий оппонентлар: Шомуродов Қахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аржанцев Андрей Павлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: Жанубий Козогистон тиббиет академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суяк бўлакларини репозицияси босқичида фиксация материаллари ва кам инвазив йўл билан кириш усулларнини қўллаган ҳолда орбитанинг медиал девори жароҳатлари бўлган беморларда даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диплопияни динамик коррекцияси ва эмфизема юзага келиш сабабларини бир вақнинг ўзида бартараф этишга эришиш мақсадида бурун-ёноқ-орбита жароҳатларида офтальмологик шикасланишларни эрта ташҳислаш учун параорбитал тўқималарнинг УТТ ўтказиш муҳимлиги аниқланган;
синишларни жарроҳлик даволашда синиқларни интраназал усулда фиксациялаш усули операцияни аяган ҳолда ўтказиш имконини бериши ва 98% холатда кўз олмаси орбита суякларини табиий физиологик ҳолатда жойлашувини ребилитациялаши исботланган;
орбитанинг медиал девори синиқларини ва уни ўраб турувчи туқималарнинг фиксациясида йоддицеринли тампонни қўллашда кам жароҳатли операцион кириш ҳисобига бўлакчаларнинг турғун фиксациясига эришилиши, операциядан кейинги асоратлар миқдори 80%га пасайиши исботланган;
фиксацияловчи ва яра битишини таъминловчи йоддицеринли тампонни қўллаган ҳолда орбитанинг медиал девори синишларида иккиламчи деформациялар фоизини пасайишига ва ялиғланиш асаратларини олдини олишга имкон берувчи, кам инвазив даволаш тактикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Орбитанинг медиал деворини синишида жарроҳлик даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 01/31-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик, диплопияни динамик коррекцияси ва эмфизема юзага келиш сабабларини бир вақнинг ўзида бартараф этишга эришиш мақсадида бурун-ёноқ-орбита жароҳатларида офтальмологик шикасланишларни эрта ташҳислаш учун параорбитал тўқималарнинг УТТ ўтказиш муҳимлиги аниқланган. Олинган натижалар Тошкент шаҳар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг шошилинч юз-жаг хирургияси бўлимига (24.08.2022 й. 01-10/169-сон буйруғи) ва Тошкент давлат стоматология институтининг катталар юз-жағ хирургияси булимида (10.05.2023 йилдаги 02-09/187-сон буйруғи) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: тезроқ орбитанинг медиал девори синган беморларга малакали ёрдам - ташхисдан жарроҳликгача, бу касалхонага ётқизиш муддатини қисқартириш ва шу билан беморларга юқори технологияли ихтисослаштирилган ёрдам самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: қисқа муддатда йоддицеринли тампон ёрдамида орбитанинг медиал деворини қайта жойлаштириш бўйича жарроҳлик протоколини оптималлаштириш, шунингдек, жарроҳлик даволаш тактикаси ва кейинчалик касалхонада стационар давосини муддатини қисқартиради
иккинчи илмий янгилик: синишларни жарроҳлик даволашда синиқларни интраназал усулда фиксациялаш усули операцияни аяган ҳолда ўтказиш имконини бериши ва 80% холатда кўз олмаси орбита суякларини табиий физиологик ҳолатда жойлашувини ребилитациялаши исботланган. Олинган натижалар Тошкент шаҳар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг шошилинч юз-жаг хирургияси бўлимига (24.08.2022 й. 01-10/169-сон буйруғи) ва Тошкент давлат стоматология институтининг катталар юз-жағ хирургияси булимида ( 10.05.2023 йилдаги 02-09/187-сон буйруғи) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: сифат ва ишончлиликни йукотмастан профил буйича беморлани диагностикани тезлаштириш. Иқтисодий самарадорлик: Республикада диагностика хизматларининг ўртача нархи давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари учун бир хил бўлиб, ултратовуш ва ОКТ текширувлари учун 200 минг сўм ва МСCТ учун 150 минг сўмни ташкил этишини ҳисобга олиб, беморни текшириш протоколини оптималлаштириш, тежамкорлик. Фавқулодда вазиятларда бепул кўрикдан ўтказиш ҳисобига тадқиқотимиз бўйича 28,7 млн сумни тежаш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: орбитанинг медиал девори синиқларини ва уни ўраб турувчи туқималарнинг фиксациясида йоддицеринли тампонни қўллашда кам жароҳатли операцион кириш ҳисобига бўлакчаларнинг турғун фиксациясига эришилиши, операциядан кейинги асоратлар миқдори 80%га пасайиши исботланган. Олинган натижалар Тошкент шаҳар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг шошилинч юз-жаг хирургияси бўлимига (24.08.2022 й. 01-10/169-сон буйруғи) ва Тошкент давлат стоматология институтининг катталар юз-жағ хирургияси булимида (10.05.2023 йилдаги 02-09/187-сон буйруғи) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: орбитанинг медиал девори синганлигини ўз вақтида жарроҳлик йўли билан даволаш кўп ҳолларда қисқа вақт ичида бутунлай соғлом фуқарога айланиш имконини беради, бу эса ўз иши натижасида давлатга фойда келтиради. Ушбу ёндашув беморнинг тикланишини тезлаштиришга ёрдам беради, шу билан бирга вақтинча ногиронлиги бўлган шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетига тушадиган юкни камайтиради. Иқтисодий самарадорлик: жарроҳлик аралашуви учун дори-дармонлар, препаратлар ва тиббий асбоб-ускуналарни қўллашни талаб қиладиган соғлиқни сақлаш муассасаларида орбита медиал девори синган беморларни шошилинч даволаш учун беморнинг касалхонада бўлишини қисқартириш орқали, бу эса шифокорга иқтисодий юкни камайтиради. беморни касалхонада даволаниши ўртача 3 кун гача кискайтирилган.
тўртинчи илмий янгилик: фиксацияловчи ва яра битишини таъминловчи йоддицеринли тампонни қўллаган ҳолда орбитанинг медиал девори синишларида иккиламчи деформациялар фоизини пасайишига ва ялиғланиш асаратларини олдини олишга имкон берувчи, кам инвазив даволаш тактикаси ишлаб чиқилган. Олинган натижалар Тошкент шаҳар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг шошилинч юз-жаг хирургияси бўлимига (24.08.2022 й. 01-10/169-сон буйруғи) ва Тошкент давлат стоматология институтининг катталар юз-жағ хирургияси булимида ( 10.05.2023 йилдаги 02-09/187-сон буйруғи) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: ишлаб чиқилган янги даволаш ва диагностика алгоритми орбитанинг медиал девори синиши билан оғриган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган вақтни қисқартиради, асоратлар сонини камайтиради ва даволаш сифатини яхшилайди, шунингдек беморларнинг тез тикланиши. диагностика ва жарроҳлик аралашувнинг клиник самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлик: Биз таклиф қилаётган жарроҳлик даволаш нархини ҳисоблаш учун биз фақат медиал орбитал деворнинг синиши бўлган беморлар учун стационар даволанишнинг бевосита харажатларини жамладик. Ушбу турдаги харажатлар молиявий жиҳатдан энг қиммат ҳисобланади. Хулоса: Тавсия этилган даволаш протоколига мувофиқ, барча ҳолларда йоддицеринли тампон ёрдамида интраназал фиксациянинг минимал инвазив усули ҳисобига операция вақти ва муддати қисқаради ва жарроҳлик агрессивлиги пастлиги сабабли жарроҳлик босқичи қисқаради. Масалан, бемор орбита медиал деворининг синиши билан мурожаат қилганда, нуқсонни чурра тўри ёки титан мини-пластинкалари билан ёпишнинг анъанавий усулидан воз кечиб, орбитанинг медиал деворини бўлак билан маҳкамлаш билан қайта жойлаштириш операциясидан фойдаланиш. йоддицеринли тампон ёрдамида ҳар бир беморни даволаш учун 10 миллион сўмгача маблағни тежашингиз мумкин. Амалиётда керакли натижани берадиган дори воситасидан фойдаланганда беморларнинг реабилитация даврини қисқартириш, таннархни камайтириш 1378500 сўмни ташкил этди.