Абдуллаев Иқбол Жамолитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

I. Умимий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Режали гемодиализ: асоратларини олдини олишда диализ дозаларини мониторлаш орқали гемодиализ дастурини муқобиллаштириш”  14.00.05 – Иски касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4230.
Илмий раҳбар: Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолияти кўрсатаётган муассаса (муасассалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвосит Мирвосиқович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шерзод Саъдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: режали гемодиализдаги беморларда нутритив статус ва бошқа тиббий кўрсаткичлар, ҳаёт сифати ҳамда беморларни яшовчанлигини комплекс баҳолаш орқали гемодиализ дастурларини муқобиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Режали гемодиализ беморларида нутритив статусни бузилиши зардобда альбуминни мутлоқ камайиши, глобулинни нисбий ортиши, альбумин/глобулин коэффецентини пасайиб кетиши ва гипопротеинемияга боғлиқ равишда дислипидемияни юзага келиши аниқланган;
стандарт  профилли ультрафильтрация усули интрадиализ гипотония ҳолатлари учун хавф омили эканлиги чизиқли профилли ультрафильтрация усули билан солиштирма тахлил қилиниб ушбу усул ва унинг оқибатида содир бўлган интрадиализ гипотония орасида ўрта даражада боғлиқлик мавжудлиги асосланган;
анъанавий гемодиализ дастурида стандарт профилли ультрафильтрация усулига нисбатан мувофиқлашган гемодиализ дастурида чизиқли профилли ультрафилтрация усулида диализ сеанслари ўтказаётган беморларда SF-36 психодиагностик тест бўйича кўрсаткичларини ижобий томонга ишончли силжиши аниқланган;
оқсил истеъмоли чекланган, анъанавий диализ дастурида сеанслар ўтказаётганларга нисбатан тўлақонли оқсил истеъмол қилаётган, эҳтиёж бўлганида пролонгирланган амбулатор диализ дастурида чизиқли профилли ультрафилтрация усули бўйича гемодиализ ўтказаётган беморларда экстрокорпорал детоксикация самарадорлиги юқори эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Режали гемодиализдаги беморларда нутритив статус ва бошқа тиббий кўрсаткичлар, хаёт сифати ҳамда беморларни яшовчанлигини комплекс баҳолаш орқали гемодиализ дастурларини муқобиллаштириш бўйича олиб борилган изланишларнинг илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Режали гемодиализ беморларида нутритив статусни бузилиши зардобда альбуминни мутлоқ камайиши, глобулинни нисбий ортиши, альбумин/глобулин коэффецентини пасайиб кетиши ва гипопротеинемияга боғлиқ равишда дислипидемияни юзага келиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий амалий тиббиёт маркази 25.05.2024 йилдаги № 63-сонли ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.05.2024 йилдаги 15-Т–сон буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/82-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда нутритив статусни бузилишларини баҳолаш ва унда альбумин/глобулин коэффецентини пасайиб кетишини аниқлаб унга қарши тавсияларни бериш диализ самарадорлиги ва хавфсизликни оширади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда нутритив статусни бузилишларини баҳолаб уни коррециялаш интрадиализ гипотония ҳолатларини камайтириш, диализ даврида беморларни реанимация бўлимида ётиш сонини камайтириб уларни ижтимоий фаоллигини сақлаш имконини берган. Хулоса:  режали гемодиализ беморларида нутритив статусни бузилиши зардобда альбуминни мутлоқ камайиши, глобулинни нисбий ортиши, альбумин/глобулин коэффецентини пасайиб кетиши ва гипопротеинемияга боғлиқ равишда дислипидемияни юзага келишини ташхислаш ва уни коррекция қилиш диализли давони самарадорлигини ошириб, реанимация бўлимига ётиш сонини камайтириб уларни ижтимоий фаоллигини сақланиши имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: Стандарт  профилли ультрафильтрация усули интрадиализ гипотония ҳолатлари учун хавф омили эканлиги чизиқли профилли ультрафильтрация усули билан солиштирма тахлил қилиниб ушбу усул ва унинг оқибатида содир бўлган интрадиализ гипотония орасида ўрта даражада боғлиқлик мавжудлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий амалий тиббиёт маркази 25.05.2024 йилдаги № 63-сонли ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.05.2024 йилдаги 15-Т–сон буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/82-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда стандарт  профилли ультрафильтрация усули интрадиализ гипотония эпизодлари учун хавф омили эканлиги, ушбу усул ва унинг оқибатида содир бўлган интрадиализ гипотония орасида боғлиқлик мавжудлиги асосланиши ва уни олдини олиш билан диализ самарадорлиги ва хавфсизлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларди чизиқли профилли ультрафильтрация усулида диализ сеансларини ўтказиш интрадиализ гипотония ҳолатларини ва диализ даврида беморларни реанимация бўлимида ётиш частотасини камайтириб уларни ижтимоий фаоллигини сақлаш имконини берган. Хулоса:  стандарт  профилли ультрафильтрация усули интрадиализ гипотония ҳолатлари учун хавф омили эканлиги, ушбу усул ва унинг оқибатида содир бўлган интрадиализ гипотония орасида ўрта даражада боғлиқлик мавжудлиги туфайли режали гемодиализ беморларига чизиқли профилли ультрафильтрация усулида диализ сеансларини ўтказиш билан давони самарадорлигини ошириб, реанимация бўлимига ётиш сонини камайтириб уларни ижтимоий фаоллиги сақланиши имконини берган.
учинчи илмий янгилик: Анъанавий гемодиализ дастурида стандарт профилли ультрафильтрация усулига нисбатан мувофиқлашган гемодиализ дастурида чизиқли профилли ультрафилтрация усулида диализ сеансларини ўтказаётган беморларда SF-36 психодиагностик тест бўйича кўрсаткичларини ижобий томонга ишончли силжиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий амалий тиббиёт маркази 25.05.2024 йилдаги № 63-сонли ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.05.2024 йилдаги 15-Т–сон буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/82-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган тадқиқот натижаларини нефрология ва гемодиализ клиник амалиётида қўллаш қисқа фурсат ва харажат билан беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мувофиқлашган гемодиализ дастурида чизиқли профилли ультрафилтрация усулида диализ сеансларини ўтказаётган беморларда ҳаёт сифатини яхшиланиши ва уларни реанимация бўлимида ётиш кунларини қисқариши имконини берган. Хулоса: анъанавий гемодиализ дастурида стандарт профилли ультрафильтрация усулига нисбатан мувофиқлашган гемодиализ дастурида чизиқли профилли ультрафилтрация усулида диализ сеансларини ўтказаётган беморларда ҳаёт сифатини ижобий томонга ишончли силжиши даволаш самарадорлигини ошириб жорий йилда шифохонага ётиш ўрин кунларини қисқариш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: режали гемодиализ беморларида оқсил истеъмоли чекланган, анъанавий диализ дастурида сеанслар ўтказаётганларга нисбатан тўлақонли оқсил истеъмол қилаётган, эҳтиёж бўлганида пролонгирланган амбулатор диализ дастурида чизиқли профилли ультрафилтрация усули бўйича гемодиализ ўтказаётган беморларда экстрокорпорал детоксикация самарадорлигини юқори эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий амалий тиббиёт маркази 25.05.2024 йилдаги № 63-сонли ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.05.2024 йилдаги 15-Т–сон буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/82-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Олиб борилган тадқиқот асосида берилган тавсиялар нефрология ва гемодиализ амалиётида кенг кўламда фойдаланиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар режали гемодиализ беморларида интрадиализ гипотония ҳолатлари сонини кескин камайтириб, диализ самарадорлигини ошириши ва ҳаёт сифатини яхшилаши туфайли уларни бир ой мобайнида диализ даврида реанимация бўлимларда даволаниш ўрин кунларини қисқаришини ҳисоблаш орқали 14668000 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: олинган илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши беморларда экстрокорпорал детоксикация жараёнларида интрадиализ асоратларни камайиши, гемодиализ самарадорлиги ошиши ва ҳаёт сифатини яхшиланиши билан режали гемодиализ беморларининг яшовчанлигини ортиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish