Қўчқаров Диёрбек Улуғбековичнинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Рақамли иқтисодиёт шароитида раҳбар кадрларнинг интеллектуал салоҳияти ва бошқарув компетенцияларини такомиллаштириш (Профессионал таълим тизими мисолида), 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Ped289
Илмий маслаҳатчи: Худайбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Профессионал таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўхтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим тизими раҳбар кадрларининг интеллектуал салоҳияти ва бошқарув компетенцияларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рақамли иқтисодиёт шароитида раҳбар кадрларнинг меҳнат бозорида юқори профессионал ҳаракатчанлигини таъминлашга ҳамда интеллектуал салоҳияти ва бошқарув компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган таълим мазмунини чизиқли, консентрик, спирал, аралаш тузилиш усулларини аниқлаш, синергетик, малака ошириш мазмунини танлаш тамойилларига устуворлик бериш натижасида малака ошириш курслари бўйича ўқув режа ва фан дастурлари такомиллаштирилган;
касбий таълим муассасаси раҳбар кадрлари бошқарув жараёнида инновацион ёндашувларга асосланиши, касбий аҳамиятга эга бўлган шахсий сифатларга эга бўлиш, ихтиёрий вазиятларда ўзини-ўзи назорат қила олиш, муаммоларни ҳал этишда мавжуд меъёрий-ҳуқуқий мезонларга асосланиш каби интелектуал ва профессионал кўникмаларини бошқарув компетенцияси мазмунига интеграциялаш орқали малака ошириш жараёнини моделлаштиришнинг назарий-методологик ёндашувлари бойитилган;
таълим муассасаси раҳбарининг касбий етуклигини ривожланиш босқичларини ҳамда интеллектуал салоҳиятни такомиллаштиришнинг субъективлик, профессионаллик, қадриятли муносабат компонентлари тузилмасини аниқлаштириш орқали малака ошириш жараёнида фойдаланиладиган акмеологик ёндашувда катталар психологияси ва педагогикасининг креатив имкониятларини оптималлаштириш асосида профессионал таълим тизими раҳбар кадрларининг интеллектуал салоҳияти ва бошқарув компетенцияларини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган;
малака ошириш жараёнида раҳбар ходимларни интеллектуал салоҳиятини ҳамда бошқарув компетентлигини такомиллаштиришда халқаро тажрибаларга асосланган малака ошириш тизимини жорий этишга қаратилган “Таълимда менежмент” курсининг ўқитиш методикаси бошқарув компетенциясини ривожлантиришга доир муаллифлик мавзулари асосида такомиллаштирилган;
касбий таълим муассасаси раҳбар кадрлари интеллектуал салоҳиятини ҳамда бошқарув компетентлигини ривожланганлигини аниқлаш мезонлари (мотивацион, когнетив, фаолиятли, рефлексив) ҳамда даражаларини (репродуктив, изланувчи, ижодий) аниқлаштириш орқали квалиметрик баҳолаш усуллари ва воситалари (анкета-сўров, тест, интеглектуал топшириқлар) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида раҳбар кадрларнинг интеллектуал салоҳияти ва бошқарув компетенцияларини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқотлар натижалари асосида:
рақамли иқтисодиёт шароитида раҳбар кадрларнинг меҳнат бозорида юқори профессионал ҳаракатчанлигини таъминлашга қаратилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024-йил 16-октябрдаги ПФ–158-сон Фармони мазмунида акс эттирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 01/17–3232-сонли маълумотномаси). Натижада, техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби такомиллшатирилган;
касбий таълим муассасаси раҳбар кадрларининг интелектуал ва профессионал кўникмаларини бошқарув компетенцияси мазмунига интеграциялаш орқали малака ошириш жараёнини моделлаштириш, малака ошириш жараёнида раҳбар ходимларни интеллектуал салоҳиятини ҳамда бошқарув компетентлигини такомиллаштиришда халқаро тажрибаларга асосланган таълим тизимини жорий этишга қаратилган таклифлардан Профессионал таълимни ривожлантириш институти ҳамда Немис Халқ Университетлари ассоциацияси (ДВВ) Филиалининг 09/08–22–БМЗ-рақамли “Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими тизимидаги ходимлар малакасини ошириш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш” (2022-2023 йй.) ҳалқаро лойиҳасини ҳамда Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг IL–5821081323-рақамли “Дуал таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш” (2023-2025 йй.) мавзусидаги лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 01/17–3232-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар малака ошириш курсларида тингловчиларнинг касбий тайёргарликларини ривожлантиришга хизмат қилган;
таълим муассасаси раҳбарининг касбий етуклигини ривожланиш босқичларини ҳамда интеллектуал салоҳиятни такомиллаштиришнинг субъективлик, профессионаллик, қадриятли муносабат компонентлари тузилмасини аниқлаштириш орқали малака ошириш жараёнида фойдаланиладиган акмеологик ёндашувда катталар психологияси ва педагогикасининг креатив имкониятларини оптималлаштиришга доир тавсиялар “Дуал таълим ва педагогик маҳоратни ошириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 01/17–3232-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур дидактик таъминот раҳбар ходимларнинг интеллектуал салоҳияти ва бошқарув компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
раҳбар ходимларининг интеллектуал салоҳияти ва бошқарув компетенцияларини малака ошириш жараёнида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга ҳамда педагог кадрларни педагогик фаолиятга хос сифатларини, касбий компетенцияларини ва касбий тайёргарлигини ривожланганлик даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив мезонларини такомиллаштиришга доир таклифлардан малака оширишнинг ўқув-услубий таъминотини ривожлантиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 01/17-3232-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методика ва баҳолаш мезонлари раҳбар ходимларининг интеллектуал салоҳияти ва бошқарув компетенцияларини ривожлантиришга ва педагогик тажриба-синов ишларини сифат даражасини ошишига хизмат қилган.