Мадиёрова Валида Қувондиқ қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Архаизмлар таржимасида лингвомаданий ва лингвокогнитив хусусиятлар репрезентацияси (Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” асарининг инглиз тилига таржималари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2953
Илмий раҳбар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Джусупов Нурсултан Маханбет ўғли, филология фанлари доктори, профессор; Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек бадиий асарларининг инглиз тилига таржимасида архаизмларнинг лингвомаданий ва лингвокогнитив хусусиятлари репрезентациясидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
архаик консептларнинг мавжудлиги асосланган, тиббий, зоонимик, фитонимик, топонимик, гидронимик, космонимик, касбий, вақтга оид архаизм турлари аниқланган;
бадиий асарнинг яратилиш даври, архаизмнинг семантик идентификацияси, тарихий ва замонавий шакл омонимияси, архаик грамматик шакллар, талаффузда ўзгаришга учраган ўзлашмалар архаизмлар таржимасига таъсир қилиши очиб берилган;
дескриптив усул билан контекстуал маънони очиб бериш, архаизмларнинг этик жиҳатларини ва муаллифнинг ички интенсиясини инобатга олиш архаик бирликлар таржимасида муҳимлиги далилланган;
архаизациянинг архаик консептлар таржимасига таъсир қилиши фрейм кўчиши (фраме шифт) ҳодисаси орқали далилланиб, тарихий-маданий манзарани таржимада қайта яратишда консептуал дистрибуция усулининг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулҳамид Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” асарининг инглиз тилига таржималарини ўрганиш ҳамда лингвомаданий ва лингвокогнитив ифода элементларини таржима қилиш усулларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
архаик консептларнинг мавжудлиги асосланганлиги, тиббий, зоонимик, фитонимик, топонимик, гидронимик, космонимик, касбий, вақтга оид архаизм турлари аниқланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Хоразм Маъмун Академиясининг А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида бажарилган Огаҳий “Асарлар” силсилсининг 6-9 жилдларини нашрга тайёрлаш ва чоп этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Хоразм Маъмун Академиясининг 2024-йил 19-августдаги №137/2-24 сон маълумотномаси). Натижада, рақамлаштирилган библиотека сайтидаги тарихий асарларнинг инглиз тилидаги изоҳлари ҳамда уларнинг маълум қисмлари таржималари такомиллаштирилган.
бадиий асарнинг яратилиш даври, архаизмнинг семантик идентификацияси, тарихий ва замонавий шакл омонимияси, архаик грамматик шакллар, талаффузда ўзгаришга учраган ўзлашмалар архаизмлар таржимасига таъсир қилиши очиб берилганлигига доир илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ХИ йўналишида белгиланган “Давлат тилини ривожлантириш, унинг тарғиботи ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш” 54-банди “Буюк аждодларимизнинг илмий мероси, уларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда жаҳон сивилизациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссаларини кенг тарғиб қилиш, улар ҳақидаги маълумотлар билан Интернет тармоғини бойитиб бориш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 16-августдаги 351-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ўзбек бадиий насрига оид тарихий асарлар таржималарини мукаммаллаштиришда манба сифатида хизмат қилган;
дескриптив усул билан контекстуал маънони очиб бериш, архаизмларнинг этик жиҳатларини ва муаллифнинг ички интенсиясини инобатга олиш архаик бирликлар таржимасида муҳимлиги далилланганлигига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан 2021-2022-йилларга мўлжалланган ““Ҳафт шуаро” мажмуасини ўрганиш орқали ХИХ аср Хоразм воҳасининг миллий-маънавий меросини тадқиқ қилиш ва (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон иловасини яратиш” мавзусидаги ИЛ–402104155–рақамли амалий лойиҳада фойдаланилган. (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг 2024-йил 8-августдаги 874-сон маълумотномаси). Натижада электрон илованинг илмий мазмуни бойитилган ва ундаги миллий хосланган архаик сўзларнинг таржимаси такомиллаштирилган.
архаизациянинг архаик консептлар таржимасига таъсир қилиши фрейм кўчиши (фраме шифт) ҳодисаси орқали далилланиб, тарихий-маданий манзарани таржимада қайта яратишда консептуал дистрибуция усулининг самарадорлиги асосланганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларининг 2024-йил январ ва май сонларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8-августдаги 04/36-921-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишида берилган фреймлар миллий маданий хатти-ҳаракат ва жараёнларнинг, урф-одатларнинг интерпретатив манбаси бўлиб хизмат қилиши ҳақидаги маълумотлар радиотингловчиларнинг қизиқишини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish