Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаева Нозима Хайруллаевнанинг

фалсафа доктори(PhD)диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биологик объектларга нейтрон-эгаллаб олиш терапияси таъсирини ўрганиш», 14.00.19–Клиник радиология (тиббиёт фанлари).      

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib1.

Илмий раҳбар: Наврузов Саримбек Наврузович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01

Расмий оппонентлар: Тютин Леонид Абрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси), Фазылов Акрам Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Радиология тиббий илмий маркази (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тажриба моделида хавфли ўсмаларни даволаш учун нейтрон эгаллаш терапияси технологиясини тайёрлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ядро физикаси институти базасида НЭТ ўтказиш учун шарт-шароитлар (нурлаш учун қутисимон иншоот, фиксатор контейнер, кўтариш қурилмаси) яратилган;

бирламчи ўсма ўчоғига Ядро физикаси институти реактори нейтрон боғлами таъсири учун НЭТни ўтказиш параметрлари ва методикаси аниқланган;

нурланаётган объектга (тажриба сичқон ва каламушлари) нисбатан нейтрон боғламини ўз фазовий маҳаллийлаштириш бўйича тадқиқотлар ўтказилган, жумладан фойдаланилаётган  нейтрон  боғлами  апертурасига боғлиқ тарзда, гамма ва нейтрон нурларнинг реактор каналидан дозали тақсимланиши ўлчанган;

ўсма ичига восита юборишда магневистнинг фармококинетикаси ўрганилган ва бу нурланишгача ушбу воситанинг юборилиш вақтини аниқлаш имконини берган;

ўрганилган Магневист воситасини ўсма ичига юборишда НЭТнинг ўсмага қарши фаоллиги ўрганилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

юмшоқ тўқималар саркомасини даволашда Магневист воситали нейтрон эгаллаш терапияси билан даволашнинг ишлаб чиқилган бу янги услуби соғлиқни сақлаш соҳасида амалда жорий қилинган, хусусан, РОИМнинг ўсмага қарши воситаларни ишлаб чиқиш бўйича лабораториясида ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 22 январдаги 80-сон маълумотномаси) синаб кўрилган.

нур терапияси курсини қисқартириш ҳисобига катта маблағларни тежаш ва нур терапиясининг ножўя таъсирларини камайтириш каби омиллар бу синовни татбиқ қилиш учун асос сифатида кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish