Қаҳҳарова Сабоҳат Абдуғафуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги “юриш” семали луғавий бирликлар семантикаси ва тезауруси”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil2387
Илмий раҳбар:Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Эрматов Ихтиёр Ризоқулович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон РФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: “юриш” семали лугʻавий бирликларни тизимлаштириш, қўлланиш фаоллиги ва категориал шаклларини аниқлаш, юр- асосли ва бошқа шаклдаги “юриш” семали лексема, фраземаларнинг тушунчани ифодалаш даражаларини кўрсатиб бериш, тезаурус моделларини тақдим этиш, ўзбек тилидаги тезаурус, семантик лугʻат, семантик доменларни шакллантиришдаги ўрнини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳаракат ва ҳолатга ажратишнинг нисбийлиги аниқланиб, феъл лексемаларни “бевосита кузатиладиган ва бевосита кузатилмайдиган ҳаракат феъллари”, “юриш” семали лексемаларни фаол ҳаракат (аcтуал мотион–АМ) ва нофаол ҳаракат (нон-аcтуал мотион–НАМ) англатувчи бирликлар тарзида таснифлаш ҳамда тушунчани ифодалаш усулларига кўра гуруҳлаш асосланган;
 семантика ва тезаурус муносабати ҳамда ўзаро алоқадорлиги асосланиб, “юриш” семали лексемалар, фраземаларнинг семантик хусусиятлари, ўзаро семантик муносабатлари тезаурус моделлари орқали очиб берилган;
 юр- асосли ва бошқа шаклдаги лексемалар, фраземаларнинг қўлланиш фаоллиги ва миқдори, ўзаро гиперним-тропонимик, градуонимик муносабатлари аниқланган; “юрмоқ” лексемаси ва унга маънодош лугʻавий бирликларнинг лугʻатларда қайд этилмаган контекстуал семалари, мустақил феъл, кўмакчи феъл, богʻлама вазифасида келиши, кесимлик шаклларига муқобил бўла олиши, инсон хатти-ҳаракати учун хослангани, “ёʻл + феъл моделидаги бир қатор фраземаларнинг “юриш” семасини ифодалаши аниқланиб, тезаурус моделлари ишлаб чиқилган;
 ҳаракат семали феълнинг денотатив семасида моддий ҳаракат воқеланиши, коннотатив семада когнитив ҳаракат ифодалаши аниқланган; “семантик домен” тушунчаси ўзбек тилшунослигида илк бор муомалага киритилиб, “юриш” семали лугʻавий бирликларнинг ўзбек тилидаги тезаурус, онтологик, семантик лугʻатлар, семантик доменларни шакллантиришдаги ўрни асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тилида “юриш” семали луғавий бирликлари семантикаси ва тезаурусига оид олинган тадқиқот натижалари асосида:
диссертацияда келтирилган “юрмоқ” лексемасининг мавжуд изоҳли луғатларда қайд этилмаган семалари, хусусан, нутқ жараёнида мазкур бирликнинг ўз лексик маъносидан узоқлашган ҳолда ифодалаган “ҳаёт кечирмоқ”, “мавжуд бўлмоқ” , -сиз, эди, бўлмоқ кесимлик шакллари, “юриш” семали луғавий бирликларнинг аксариятида “қаттиқ жисм юзасида горизонтал ҳакатланиш” денотатив семаси мавжудлиги сабаб парадигматик муносабат ҳосил қила олиши ва уларни семантик жиҳатдан иккига: фаол ҳаракат (аcтуал мотион – АМ; бола онаси томон юрди) ва нофаол ҳаракат (нон-аcтуал мотион – НАМ; Сен ҳақингда маҳаллада ҳар хил гаплар юрибди) феълларига ажратиб тадқиқ этиш, ҳаракат ва ҳолат феълларига ажратишнинг нисбийлиги ҳамда чекланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2019 – 2022-йилларда бажарилган ПЗ–2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг электрон платформа материалларини бойитишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 3-октябрдаги 01/6-2690-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда аниқланган турли услубдаги матнларда “юрмоқ” семали лексик бирликларнинг мавжуд изоҳли лугʻатларда қайд этилмаган контекстуал семалари ва мустақил феъл, кўмакчи феъл, богʻлама, янги лексема ясаш учун асос вазифасида келиш ҳолатлари ҳамда тезаурус моделини яратиш борасидаги фикр-мулоҳазалар маълумотлар базасини бойитган;
ўзбек тилидаги барча ҳаракат семали феълларнинг, хусусан, “юриш” семали луғавий бирликларнинг денотатив семасида моддий ҳаракат воқеланиши, коннотатив семада когнитив ҳаракат, яъни лексема архисемасидан узоқлашган, идрок этилган маъноларни ифодалашига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022–2023- йилларда бажарилган ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 3-октябрдаги 01/6+2688-сонли маълумотномаси). Натижада маълумотлар базаси “юриш” семали лексик бирликларнинг мавжуд изоҳли луғатларда қайд этилмаган фаол ҳаракат семалари билан бирга нофаол ҳаракат семаларига оид таҳлиллар ҳамда тезаурус моделини яратиш борасидаги ўзбек тили грамматикасига оид янгича қарашлар билан бойитиллган;
янгича типдаги семантик, тезаурус лугʻатларнинг аҳамияти, уларнинг фойдаланувчиларга тақдим этадиган қулайликлари ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ҳамма учун” дастури ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йил 27-сентябрдаги 06-28-897-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу дастур ссенарийси мазмуни ўзбек тилидаги феъл лексемаларнинг услубий хусусиятларига оид далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish