Хасанов Азизбек Бахтияровичнинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.04-Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped545
Илмий маслаҳатчи: Баязитов Камил Фаритович педагогика фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мухаммадиев Комил Бурхонович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Абдуллаев Мехриддин Жўнайдуллоевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш мақсадида спорт таълим муассасаларида машғулотларнинг назарий ва амалий қисмини ўзаро ўйғунлаштириш ҳисобига амалий машғулотларда назарий билимларни қўллаш услубияти такомиллаштирилган;
замонавий фан ва хорижий тажрибаларни самарали қўллаш ҳисобига олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, олий таълим муассасаларидаги жисмоний маданият таълим йўналишлари ҳамда малака ошириш жараёнларида берилаётган билимларни ўзаро уйғунлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
олимпия ва паролимпия спорт турлари тайёрлаш марказларида спортчи-ўқувчиларда назарий билимларни амалий машғулоларни қўллаш тажрибасини ташкил қилиш бўйича методикани киритиш ҳисобига малакали спортчиларни тайёрлаш имконияти оширилган;
олий таълим муассасаларидаги жисмоний маданият таълим йўналишларида касбий фанларнинг мавзуларини амалиёт давларига мослаштириш ҳисобига бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенсияларини замонавий талабалрдан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш имконияти оширилган;
жисмоний табия ва спорт соҳасида малака оишриш институтларида малака ошириш жараёнида ўқувчилар ва ўқувчи-спортчилар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантирувчи модулли машғулотларни киритиш ҳисобига ўқитувчиларда ижодий фаоллик компетенсияларининг оширишга эришилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Олий таълим муассасаларининг жисмоний маданият йўналиши бўйича педагог кадрларини малака ошириш курсида ўқитиладиган “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш” ҳамда “Педагогнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш” модулларини ўқитиш жараёнида фойдаланилган. Натижада тингловчиларнинг “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш” модулининг ўзлаштириш кўрсаткичлари 20 % га ҳамда “Педагогнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш” модулининг ўзлаштириш кўрсаткичлари 20 % га ошган.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Нукус филиали Олий таълим муассасаларининг жисмоний маданият йўналиши бўйича педагог кадрларини малака ошириш курсида ўқитиладиган “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш” ҳамда “Педагогнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш” модулларини ўқитиш жараёнида фойдаланилган. Натижада тингловчиларнинг “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш” модулининг ўзлаштириш кўрсаткичлари 13,3 % га ошди ҳамда “Педагогнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш” модулининг ўзлаштириш кўрсаткичлари 20 % га ошишига хизмат қилган.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Самарқанд филиали Олий таълим муассасаларининг жисмоний маданият йўналиши бўйича педагог кадрларини малака ошириш курсида ўқитиладиган “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш” ҳамда “Педагогнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш” модулларини ўқитишда фойдаланилган. Натижада тингловчиларнинг “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш” модулининг ўзлаштириш кўрсаткичлари 13,3 % га ҳамда “Педагогнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш” модулининг ўзлаштириш кўрсаткичлари 20 % га ошган.
Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқувчи-спортчиларнинг амалий машғулотларда назарий билимларни қўллаш маҳоратини оширишда фойдаланилган. Ўтказилган тадқиқот ишлари Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таълим сифатини ошириш муаммоларини ўрганишга қаратилган. Тадқиқотда 10-11 синф ўқувчи-спортчиларидан 40 нафари иштирок этди ҳамда “аъло” ва яхши баҳоларга ўзлаштирган ўқувчи-спортчиларнинг натижалари ҳисобга олинган. Тажрибада давомида асосан ўқувчи-спортчиларнинг амалий машғулотларда назарий билимларни қўллаш маҳоратини оширишга қаратилган. Натижада ўқувчи-спортчиларнинг билимлари 32,5% ошган.
Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқувчи-спортчиларнинг амалий машғулотларда назарий билимларни қўллаш маҳоратини оширишда фойдаланилган. Ўтказилган тадқиқот ишлари Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таълим сифатини ошириш муаммоларини ўрганишга қаратилган. Тадқиқотда 10-11 синф ўқувчи-спортчиларидан 40 нафари иштирок этди ҳамда “аъло” ва яхши баҳоларга ўзлаштирган ўқувчи-спортчиларнинг натижалари ҳисобга олинган. Тажрибада давомида асосан ўқувчи-спортчиларнинг амалий машғулотларда назарий билимларни қўллаш маҳоратини оширишга қаратилган. Натижада ўқувчи-спортчиларнинг билимлари 22,5% ошган.
Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқувчи-спортчиларнинг амалий машғулотларда назарий билимларни қўллаш маҳоратини оширишда фойдаланилган. Ўтказилган тадқиқот ишлари Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таълим сифатини ошириш муаммоларини ўрганишга қаратилган. Тадқиқотда 10-11 синф ўқувчи-спортчиларидан 40 нафари иштирок этди ҳамда “аъло” ва яхши баҳоларга ўзлаштирган ўқувчи-спортчиларнинг натижалари ҳисобга олинган. Тажрибада давомида асосан ўқувчи-спортчиларнинг амалий машғулотларда назарий билимларни қўллаш маҳоратини оширишга қаратилган. Натижада ўқувчи-спортчиларнинг билимлари 30% ошган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-декабрдаги 03-16/12719-сонли маълумотномаси).
Термиз давлат педагогика институтининг Жисмоний маданият бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган “Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси” фани мавзуларини ўқитиш жарёнида фойдаланилган. Унда талабаларнинг олган назарий биимларининг амалиётда қўллай олиш бўйича билимларини оширишга эътибор қаратилган. Натижада “аъло” ва “яхши” баҳоларга ўзлаштирган талабаларнинг билими 21% га ривожланган.
Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтининг Жисмоний маданият бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган “Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси” фани мавзуларини ўқитиш жарёнида фойдаланилган. Унда талабаларнинг олган назарий биимларининг амалиётда қўллай олиш бўйича билимларини оширишга эътибор қаратилган. Натижада “аъло” ва “яхши” баҳоларга ўзлаштирган талабаларнинг билими 31% га ривожланган.
Қарши давлат университетининг Жисмоний маданият бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган “Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси” фани мавзуларини ўқитиш жарёнида фойдаланилган. Унда талабаларнинг олган назарий биимларининг амалиётда қўллай олиш бўйича билимларини оширишга эътибор қаратилган. Натижада “аъло” ва “яхши” баҳоларга ўзлаштирган талабаларнинг билими 28% га ривожланган. Илмий тадқиқот иши натижасида олинган маълумотлардан Жисмоний маданият бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган “Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси” фанини ўқитишда, маъруза материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 3-декабрдаги 02/17-3460-сонли далолатномаси).