Калниязов Эсемурат Шамшетовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Феномен гостеприимства в паремиологической картине мира (на материале русского и английского языков)», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4427.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маджидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Айтмурат Исмаилович Алниязов - филология фанлари доктори (DSc), профессор, Нозлия Зариловна Нормуродова - филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва рус тилларида меҳмондўстликнинг паремиологик манзарасига оид лингвомаданий хусусиятларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва тавсифлаш, уларнинг ўхшашликлари ва фарқларини асослашдир.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
меҳмондўстликни лингвистик, маданий ва ижтимоий консепт сифатида белгилаш ҳамда уларнинг семантикаси, лингвомаданий аҳамияти ва ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш функсиясини ҳисобга олган ҳолда, инглиз ва рус тилларида меҳмондўстликка оид мақолларни тизимли таҳлил қилиш амалга оширилган;
меҳмондўстликнинг асосий босқичларини акс эттирувчи бешта мавзувий гуруҳлар - меҳмонларни қабул қилишга тайёргарлик; меҳмонларни кутиб олиш жараёни; меҳмон турлари ва уларга бўлган муносабат; меҳмондўстликнинг маданий ва ижтимоий жиҳатлари; меҳмонларни кузатишни аниқлаш орқали инглиз ва рус тилларида меҳмондўстликка оид мақолларнинг таснифи ишлаб чиқилган;
қиёсланаётган тиллардаги меҳмондўстликка оид мақолларда мужассам бўлган аксиологик доминантлар, ахлоқий меъёрлар ва меҳмоннавозликка оид хулқ-атворни консептуаллаштиришнинг миллий-маданий хусусиятлари очиб берилган ҳамда оламнинг инглиз ва рус тиллари паремиологик манзарасида меҳмондўстлик тушунчасининг ахлоқий қадрият сифатида муштараклиги исботланган;
қиёсланаётган тиллар паремиологик манзарасида меҳмоннавозлик одоби ва меҳмондўстликнинг қадрият тизимидаги ўхшаш ва фарқли томонлари асослаб берилган, бу эса меҳмондўстликнинг ўзига хос маданиятлараро табиатга ижтимоий ҳодиса эканлиги далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оламнинг паремиологик манзарасида меҳмондўстлик ҳодисасини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида қуйидагиларга эришилди:
    халқларимизнинг маданий меросини тушуниш ва асраб-авайлаш, турли маданиятларнинг ўзаро таъсири доирасида мақолларнинг семантикаси ва маъносини ўрганиш, меҳмондўстлик феноменини таҳлил қилиш орқали тил, маданият ва жамият ўртасидаги муносабатларга оид масалаларни шунингдек, замонавий дунёда ушбу тушунчаларнинг эволюциясини тадқиқ қилиш орқали олинган хулосалардан   (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 6-июндаги                    2-03/1283-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, турли маданият вакиллари билан самарали мулоқотни амалга ошириш мақсадида маданий дастурлар, маданиятлараро ҳамкорлик ва халқаро муносабатларни яхшилаш борасида кенг ёʻл очишга хизмат қилган;
    меҳмондўстликнинг асосий босқичларини акс эттирувчи,  қиёсланаётган тиллардаги меҳмондўстликка оид мақолларда мужассам бўлган аксиологик доминантлар, ахлоқий меъёрлар ва меҳмоннавозликка оид хулқ-атворни консептуаллаштиришнинг миллий-маданий хусусиятлари очиб берилган ҳамда оламнинг инглиз ва рус тиллари паремиологик манзарасида меҳмондўстлик тушунчасининг ахлоқий қадрият сифатида муштараклиги инглиз ва рус тилларидаги мақоллар материали асосида меҳмондўстликнинг паремиологик манзарасини лингвомаданий таҳлил қилиш ва тавсифлаш билан боғлиқ хулосалардан                              «ФЗ-2019062034 – Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив равишда ўргатувчи мултимедиа маҳсулотларини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 7-июндаги 24/344 - сон маълумотнома). Натижада, ушбу амалиёт нафақат талабаларнинг билим ва кўникмаларини кенгайтиришда, балки тилшунослик, лингвомаданиятшунослик ва таржимашунослик каби фанларни ўқитишда, шунингдек, ушбу лойиҳа учун назарий ва амалий электрон материалларни тайёрлашда  ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
туризм ва меҳмонхона иши, маданий компетенсияларни оширишга қаратилган кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, меҳмонларга маҳаллий аҳолининг маданий ўзига хослигини ўрганиш ва қадрлаш имконини берадиган туристик маршрутларни ишлаб чиқиш, маҳаллий меҳмондўстлик анъаналарини оммалаштиришга қаратилган маданий-маърифий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ хулосалардан (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси томонидан 2024-йил 13-июндаги 01-06/04-878- сон маълумотнома) фойдаланилган. Натижаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ва турли маданиятга мансуб меҳмонлар учун янада қулай муҳит яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish