Рофеева Шохида Давроновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “билим” консептининг семантик майдони ва лингвомаданий хусусиятлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil1990
Илмий раҳбар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор;  Агзамова Дилдора Баходиржоновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “билим” консептининг семантик майдони ва лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш ҳамда қиёсланаётган тилларда “билим” консептига оид изоморфик ва алломорфик жиҳатларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“билим” консептининг инглиз ва ўзбек тилларида миллий онг ва инсон тафаккурига таянган миллий-маданий ва когнитив-ментал мазмуни ёритилган ҳамда мазкур консептнинг мазмун чегараларини намоён қилувчи семантик майдони аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “билим” консептининг денотатив ва коннотатив мазмун билан боғлиқ семантик ва миллий маданиятга таянган лингвомаданий хусусиятлари қиёсий-чоғиштирма таҳлил қилинган ва қиёсланаётган тилларда уларга структур-семантик нуқтайи назардан изоморфик ва миллий-маданий мазмунга оид алломорфик жиҳатлар хослиги далилланган;
чоғиштирилаётган тилларда “билим” консептининг денотатив, коннотатив-контекстуал маъносининг семантик хусусиятлари лексик, фразеологик ва паремиологик сатҳларда қиёсий ўрганилган ва улар ижобий/салбий баҳо, аниқ/абстракт билим оппозицияси  асосида таснифланган;
таҳлил қилинаётган тилларда “билим” консептининг бадиий матнларда ифодаланиши, инсон ақлий қобилиятининг матнда баён этиш бадиий услублари ва лексик-стилистик воситалари ҳамда мазкур консептнинг миллий онг ва тафаккур билан боғлиқлиги, унда инглиз ва ўзбек халқининг турмуш тарзи, маданияти ва миллий стереотиплари ёритилиш даражаси ва ўзига хос этномаданий хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Билим” консептига оид инглиз ва ўзбек тилларидаги лисоний бирликларнинг семантик, стилистик ва лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
“билим” консептининг инглиз ва ўзбек тилларида миллий онг ва инсон тафаккурига таянган миллий-маданий ва когнитив-ментал мазмуни ёритиш ҳамда мазкур консептнинг мазмун чегараларини намоён қилувчи семантик майдони аниқлаш бўйича хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳасида фойдалаҳилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 19-апрелдаги 813/02-сонли маълумотномаси). Натижада, “билим” консептининг денотатив, коннотатив-контекстуал маъносининг семантик хусусиятларини лексик, фразеологик ва паремиологик сатҳларда ўрганиш ва уларни ижобий / салбий баҳо, аниқ / абстраcт билим оппозицияси асосида таснифлаш, “билим” консептига оид лисоний бирликларни яхлит таҳлил қилиш амалга оширилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “билим” консептининг денотатив ва коннотатив мазмун билан боғлиқ семантик ва миллий маданиятга таянган лингвомаданий хусусиятлари қиёсий-чоғиштирма таҳлил қилиш ҳамда қиёсланаётган тилларда уларга структур-семантик нуқтайи назардан изоморфик ва миллий-маданий мазмунга оид алломорфик жиҳатлар хослигига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг “ТЕМПУС” дастури 2014-2016 йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161- ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 19-апрелдаги 814/02-сонли маълумотномаси). Натижада, жаҳон халқларининг умуминсоний, илмий-маърифий ва маънавий-маданий қадриятлари ўртасидаги уйғунликни ёритиш ҳамда тилларнинг миллий-маъданий хусусиятларини қиёсий ўрганиш ишлари амалга оширилди, шунингдек, “билим” консептининг миллий онг ва инсон  тафаккурига таянган миллий-маданий ва когнитив-ментал мазмуни ҳамда мазкур консептнинг мазмун чегараларини намоён қилувчи семантик майдони аниқланган;
чоғиштирилаётган тилларда “билим” консептининг денотатив, коннотатив-контекстуал маъносининг семантик хусусиятлари лексик, фразеологик ва паремиологик сатҳларда қиёсий ўрганиш ва улар ижобий/салбий баҳо, аниқ/абстракт билим оппозицияси  асосида таснифлаш натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 19-апрелдаги 815/02-сонли маълумотномаси). Натижалар “билим”  консептининг  денотатив ва коннотатив  мазмун билан боғлиқ семантик ва миллий маданиятга таянган лингвомаданий хусусиятларини таҳлил қилиш ва структур-семантик ҳамда миллий-маданий нуқтаи назардан ёритиш имконини берган;
таҳлил қилинаётган тилларда “билим” консептининг бадиий матнларда ифодаланиши, инсон ақлий қобилиятининг матнда баён этиш бадиий услублари ва лексик-стилистик воситалари ҳамда мазкур консептнинг миллий онг ва тафаккур билан боғлиқлиги, унда инглиз ва ўзбек халқининг турмуш тарзи, маданияти ва миллий стереотиплари ёритилиш даражаси ва ўзига хос этномаданий хусусиятларига оид хулосалар Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси телерадиодастурларини тайёрлашда, жумладан, Самарқанд вилоят радиосида 2024-йил май ойи давомида эфирга узатилган “Файзли оқшом” эшиттиришининг навбатдаги сонларини ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 12-июндаги 01-07/144-сонли маълумотномаси). Натижада, эшиттиришда таҳлил қилинаётган тилларда “билим” консептининг бадиий матнларда ифодаланиши, инсон ақлий қобилиятининг матнда баён этиш бадиий услублари ва лексик-стилистик воситалари ҳамда мазкур консептнинг миллий онг ва тафаккур билан боғлиқлиги, унда инглиз ва ўзбек халқининг турмуш тарзи, маданияти ва миллий стереотиплари ёритилиш даражаси ва ўзига хос этномаданий хусусиятлари очиб берилган, тавсия ва таклифлар баён қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish