Мирзаолимова Мохизархон Муҳаматкарим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Дорема Дон (Апиаcеае Линдл.) туркуми айрим турларининг морфо-анатомик ва эко-географик хусусиятлари», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B1016
Илмий раҳбар: Шарипова Васила Қўйсиновна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Хамраева Диловар Толибджоновна, биология фанлари доктори; Рудов Александр Вахтангович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим (Арманистон Фанлар академияси Ереван Ботаника боғи).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Д. миcроcарпум ва Д. сабулосум турларини сақлаб қолишнинг долзарблиги билан боғлиқ ҳолда уларнинг эко-географик, морфо-анатомик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси Наманган вилоятининг турли ҳудудларида тарқалган
Д. миcроcарпум камёб турининг янги ўсиш майдонлари аниқланган;
илк бор ўрганилаётган турларнинг вегетатив ва генератив органларининг анатомик тузилиши батафсил ўрганилган ва тавсифланган;
Дорема ва Ферула туркумлари айрим турларининг морфо-анатомик белгиларини қиёсий таҳлили асосида туркум мустақиллигини асословчи сезиларли фарқлар аниқланган;
тадқиқот натижаларидан “Ўзбекистон флораси”нинг бешинчи жилдида Дорема туркумини батафсил ўрганиш, турларнинг географик тарқалишини аниқлаштириш ва ГАТ хариталарини яратишда фойдаланилган;
илк бор Дорема туркумига мансуб турларни ин витро шароитида бирламчи эксплант сифатида муртакдан ажратиб олинган илдиз ва гипокотил ҳамда зиготали муртаклардан фойдаланиб ўстиришнинг самарали усуллари ишлаб чиқилган;
глобал иқлим ўзгаришининг турли ссенарийлари асосида турларнинг потенсиал ареаллари баҳоланган, рақамли хариталар яратилган ва уларнинг тарқалишига таъсир этувчи асосий биоиқлимий омиллар аниқланган;
Д. миcроcарпум камёб турининг популяцияларини муҳофаза қилиш чоралари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон флорасида ўсадиган Дорема туркуми турлари устида тадқиқотлар олиб бориш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон флораси таркибида учрайдиган Дорема туркуми турларининг Ўзбекистон Миллий гербарийси фондига тақдим этилган гербарий намуналари ТАШ Ўрта Осиё бўлими коллекциясини янада бойитган. Ўзбекистон флораси бўйича ахборот-таҳлилий тизимига турларнинг таксономияси, экогеографияси ва ГАТ асосидаги нуқтавий хариталар бўйича янги маълумотлар жорийлаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 29-январдаги 4/1255-207-сон маълумотномаси). Натижада, заиф, хавф ва таҳдид остида бўлган камёб ва йўқолиб бораётган турнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш, муҳофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Бундан ташқари, Фарғона водийсида тарқалган камёб ва эндем Д. миcроcарпум турининг генератив орган (уруғ) идан кўпайтиришнинг самарали усули ишлаб чиқилган тавсиялар амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 29-январдаги 4/1255-207-сон маълумотномаси);
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Д. миcроcарпум турининг 146 та гербарий намуналари асосида яратилган маълумотлар базаси Биохилма-хиллик бўйича глобал маълумотлар тизимига (www.гбиф.орг, ГБИФ) жорийлаштирилинган (Глобал Биодиверситй Информатион Фаcилитй www.гбиф.орг нинг 2024-йил 12-январдаги маълумотномаси). Бу Ўзбекистон ҳудудида Д. миcроcарпум нинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлардан халқаро миқёсда фойдаланишни таъминлаш имконини берган.