Мамадалиева Мадина Вахобжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тошкент шаҳри шароитида Монарда дидйма Л. ва М.cитриодора Cерв. эх Лаг. нинг биоекологияси”, 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/В1306.
Илмий раҳбар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оъзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Бехзод Абдуллаевич, биология фанлари доктори; Нигматуллаев Алимжан Магмурович, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Монарда дидйма Л. ва М. cитриодора Cерв. эх Лаг. ларнинг биоекологик хусусиятларини асослаш ва кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Тошкент шаҳри тупроқ-иқлим шароитида онтогенез давр ва босқичларини ўрганиш орқали М. дидйма, М. cитриодора турлари ва Жар-птица, Бергама, Cамбридге сcарлет, Мона Лиза навларининг мослашиш хусусиятлари аниқланган;
ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари ҳаво ҳарорати ва ҳавонинг нисбий намлигига боғлиқ ҳолда очиб берилган;
интродуцентларнинг суткалик ва мавсумий гуллаш динамикаси ёритилган ҳамда потенсиал ва ҳақиқий уруғ маҳсулдорлигини ўрганиш орқали маҳсулдорлик коеффициенти баҳоланган;
турларнинг оъсиш ривожланиши ва уруғ маҳсулдорлиги билан ташқи муҳит омиллари ўртасидаги корреляция коеффициентлари баҳоланган;
сув режимининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш орқали, ўсимликларнинг сув миқдори, транспирация жадаллиги, сув танқислиги, сув сақлаш қобилияти аниқланган;
Тур ва навларнинг интродуксия шароитида кўпайтириш йўллари ишлаб чиқилган ҳамда интродуксион баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Монарда дидйма, М. cитриодора ларнинг биоекологик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
ўсимликларнинг биоморфологик хусусиятлари ҳамда уруғидан ва вегетатив кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиянома Тошкент Ботаника боғи фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024-йил 6-ноябрдаги №4/1255-2471-сонли маълумотномаси). Натижада Тошкент Ботаника боғининг манзарали ва доривор ўсимликлар коллекцияси генофондини бойитиш ва тажриба кўчатхонасида ўсимликларни кўпайтириш бўйича маълумотларга эга бўлиш имконини берган;
олинган натижалар бўйича ишлаб чиқилган тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 26-ноябрдаги №03-03/3-11621-сонли маълумотномаси). Натижада Ресубликамизнинг ўрмон хўжалиги ерларида Монарда дидйма, М. cитриодора турлари ва Жар-птица, Бергама, Мона Лиза ҳамда Cамбридге сcарлет навларининг плантацияларини яратиш ва сифатли ер устки хом-ашёсини олиш имконини берган.