Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамраева Диловар Ахадовнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Юқори манзарали буталарнинг Тошкент Ботаника боғи шароитида интродуксияси”, 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/B975.
Илмий раҳбар: Темиров Элдор Эргашбойивич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим Туйметовна, биология фанлари доктори, профессор; Ёзиев Лутфулло Хабибуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Замонавий ассортиментдаги юқори манзарали буталарни интродуксия қилиш, интродуксия шароитида биоекологик хусусиятлари ҳамда кўпайтириш усулларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор замонавий ассортиментдаги турли оилаларга мансуб янги манзарали буталарнинг интродуксия шароитида гуллаш динамикаси ўрганилган;
танлаб олинган тур ва формаларнинг ўсиши ва ривожланишига ташқи муҳит омилларининг таъсири асосланган;
6 тур ва 6 та формалардан иборат буталарнинг манзаралилик даражаси баҳоланиши асосида Респуликамиз кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланишга тавсия этилган;
илк бор янги 8 та тур ва 14 та формалар комплекс таҳлил қилиниб, улардан қурғоқчиликка, иссиқлик, совуққа, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ҳисобланган 6 тур ва 6 формалар ажратиб олиниб, мослашиш хусусиятларини ўрганиш натижалари асосида интродуксион баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори манзарали буталарнинг Тошкент Ботаника боғида интродуксияси ва кўпайтириш агротехникаси ҳамда гуллаш динамикаси бўйича тадқиқ қилишдан олинган натижалар асосида:
Ботаника боғи учун янги ҳисобланган юқори манзарали тур ва формалар интродуксия қилиниб, коллекцияси яратилган ҳамда тур ва формалар кўпайтириш ва етиштириш учун ишлаб чиқариш кўчатхонаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 21-июлдаги 4/1255-1537-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент Ботаника боғи генофондини янги юқори манзарали тур ва формалар билан бойитиш имконини берган;
танлаб олинган юқори манзарали ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда морфологик кўрсаткичларига оид маълумотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасининг 2023-йил 12 декабрдаги 1-13/2961-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент шаҳридаги яшил ҳудудлар учун ассортиментлар хилма-хиллигини бойитиш ҳамда улардан кенг фойдаланиш имконини берган;
юқори манзарали ўсимликларни турли стимуляторларда тезкор йетиштириш усуллари Тошкент Давлат ўрмон хўжалиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2023-йил 19 декабрдаги 03-03/3-8275-сон маълумотномаси). Натижада Республикамизнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида илмий лойиҳалар ва биологик тадқиқотлар олиб бориш имконини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish