Чориев Сирож Ҳамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхондарё воҳасида ерёнғоқ ўсимлиги нематодалари ва уларнинг паразит турларига қарши кураш чоралари”, 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/B1180.
Илмий раҳбар: Хуррамов Шукур Хуррамович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.20.04.
Расмий оппонентлар: Жугинисов Тангирберган Исаевич, биология фанлари доктори, доцент; Саидова Шоира Олимовна, биология фанлари фалсафа доктори, кичик илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё воҳаси шароитида ерёнғоқ ўсимлиги илдизи ва ризосферасида учровчи нематодалар фаунаси таркибини аниқлаш ҳамда кенг тарқалган паразит фитонематодаларга қарши уйғунлашган самарали кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё воҳаси ерёнғоқ ўсимлиги илдизи ва ризосферасида нематодаларнинг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 136 тур нематодалар аниқланган;
илк бор Ўзбекистон шароитида ерёнғоқ ўсимлиги нематодалар фаунаси учун 28 тур фитогелминт қайд этилган;
нематодаларнинг экологик гуруҳлари ва уларнинг ўсимликлар билан трофик алоқалари очиб берилган;
ерёнғоқ ўсимлигининг вегетация даврида нематодаларнинг популяция динамикасининг мавсумий ўзгаришлари асосланган;
ерёнғоқ ўсимлигида учровчи паразит нематодаларга қарши уйғунлашган профилактик–агротехник, физикавий, кимёвий қарши кураш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё воҳасида ерёнғоқ ўсимлиги нематодалари ва уларнинг паразит турларига қарши кураш чоралари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
фермер хўжаликлари ходимлари учун амалий қўлланма сифатида яратилган “Ерёнғоқ ўсимлигини паразит нематодалардан ҳимоя қилиш чоралари” номли тавсияномаси Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Сурхондарё воҳасининг фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024-йил 13-майдаги 01/03-857-сон маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё воҳаси ерёнғоқ ўсимлиги илдизи ва ризосферасида учровчи нематодаларни аниқлаш, экологиясини асослаш, мавсумий динамикасини ўрганиш ва ерёнғоқ ўсимлигини паразит нематодалардан ҳимоя қилиш имконини берган;
илдиз бўртма нематодалари билан зарарланган тупроқлардаги ерёнғоқ ўсимлигида нематодаларга қарши Видат Л. 24% препаратини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар (50, 70, 90 мл/м2 сарф меёри) Сурхондарё воҳасининг Қумқўрғон туманидаги “Султон Азизбек Пахтакори”, “Шароф Ўсаров” ва “Шерданақулов Эшпўлат” фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 28-майдаги 05/06-04-231-сон маълумотномаси). Натижада, паразит нематодаларга қарши 89,1% биологик самарадорликка эришиш имконини берган;
илдиз бўртма нематодаларига қарши соляризация усулини қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар (3 хил вариантда рангсиз ва қора плёнкалар ёрдамида ҳамда очиқ майдонда) Сурхондарё воҳасининг Қумқўрғон туманидаги “Султон Азизбек Пахтакори”, “Шароф Ўсаров” ва “Шерданақулов Эшпўлат” фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 28-майдаги 05/06-04-231-сон маълумотномаси). Натижада, соляризация усулини паразит нематодаларга нисбатан қора полиетилен плёнка ёрдамида қўлланилганда 90,3%, рангсиз полиетилен плёнка ёрдамида қўлланилганда эса 87,8% биологик самадорликка эришилган ҳамда фермер хўжаликлари ва шахсий томорқаларда ерёнғоқ ўсимлиги ҳосилдорлигини ошириш имконини берган.