Sayt test rejimida ishlamoqda

Маликов Олим Маликовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гепатитнинг В ва С вирусли таъсирида жигарнинг диффуз шикастланишдан келиб чиққан анемия-гемодепрессияларининг патогенези, диагностикаси ва давосини оптималлаштириш», 14.00.29–Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSс/Tib265.

Илмий маслаҳатчи: Бахрамов Саиджалол Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Салиев Кодиржон Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сулейманова Дилора, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедова Холида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Гематология ва трансфузиология илмий-текшириш институти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: анемия-гемодепрессиянинг В ва С гепатитларда жигарнинг сурункали вирусли шикастланишини тўғри ташхислаш ва самарали даволашни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор анемия-гемодепрессияда жигарнинг сурункали вирусли шикастланишига тааллуқли В ва С вируслари касалликни кечишида ва ривожланишида клиник, гематологик, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичлари очиб берилган;

илк бор анемия-гемодепрессияда жигарнинг сурункали вирусли шикастланишида иммунологик ва феростатус дисбалансларининг патогенетик аҳамияти кўрсатилган;

беморларда анемия-гемодепрессия билан кечадиган жигарнинг сурункали вирусли шикастланишини даволаш жараёнида темир моддаларни қўллаш мумкин эмаслиги исботланган;

жигарнинг В ва С вирусли сурункали шикастланишида беморларда аутоиммун компонентининг ҳосил бўлиши натижасида камқонлик-цитопения ҳолати юзага келиб, гармонотерапия самарасизлиги ҳолатида спленэктомия зарурати исботланган;

анемия-гемодепрессияда жигарнинг сурункали вирусли шикастланишини самарали даволашда гемостимулятор, гепатопротектор, иммуномодулятор, интерферон индуктори ва жигар фиброзга қарши комплекс даволаш тизими ишлаб чиқилган;

анемия-гемодепрессияда жигарнинг сурункали вирусли шикастланишини амбулатор-диспансер шароитда самарали терапевтик тиббиёт технологиясига таянган ҳолда давонинг давомийлигига асосланган беморларнинг меҳнат қобилиятини тиклаш тизими яратилган .

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Гепатитнинг В ва С вирусли таъсирида жигарнинг диффуз шикастланишдан келиб чиққан анемия-гемодепрессияларининг патогенези, диагностикаси ва давосини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Сурункали вирусли гепатит В да эритроцитларнинг агрегациясини баҳолаш» услубий қўланамаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 8н-д/115-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сурункали вирусли В ва С гепатитларда ва жигар циррозига тегишли кечишини ташхислаш ва даволаш тизимини яратиш имконини берган;

«Сурункали гепатит ва жигар циррозида аутоиммун камқонликни ташхислаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 8н-д/115-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сурункали гепатит ва жигар циррозида аутоиммун камқонлигини ташхислаш ва даволаш тизимининг самардорлигини такомиллаштириш имконини берган;

«Жигарнинг сурункали касалликларни ассосицирланган анемия-гемодепрессиянинг комплекс даволаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 8н-д/115-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма жигарнинг сурункали касалликлари натижасида ривожаланган камқонлик комплекс даволаш тизимининг самардорлигини такомиллаштириш имконини берган;

гепатитнинг В ва С вирусли таъсирида жигарнинг диффуз шикастланишдан келиб чиққан анемия-гемодепрессияларининг патогенези, диагностикаси ва давосини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти, Самарқанд вилояти клиник касалхонаси, Сирдарё вилояти тез тиббий маркази ва Фарғона шаҳар клиник касалхонаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 8н-д/154-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сурункали вирусли В гепатитда гемопоэзнинг ҳолатини баҳолаш, периферик қондаги эритроцитларнинг агрегацияга мойиллиги, анемияга олиб келиш йўллари ҳамда касалликнинг ножўя таъсирларини бартараф этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish