Айданиязова Бахтигул Абилкасимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Қишлоқ хўжалиги корхоналари тузилмасини такомиллаштиришни эконометрик моделлаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.06–“Эконометрика ва статистика”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2913.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Байхонов Баҳодир Турсунбоевич; иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Таджиев Тимур Муратович.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик рискларини баҳолашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ихтисослашув даражасини учта соф даромад таркиби, маҳсулот таннархининг таркиби ва экин майдонлари таркиби бўйича мезон билан белгиланадиган энтропия кўрсаткичи
S_I (t)=1+(∑_(i=1)^n▒〖W_i (t)lnW_i (t) 〗)/лн⁡n - ни ҳисоблаш таклиф этилган;
Қорақалпоғистон Республикасида тармоқли тузилма қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўсимликчилик Y_1=2,2X_1+10,7X_2+18,7X_3+8,7X_4-975,8 ва чорвачилик
Y_2=1,77X_6+8,9X_7+13,2X_8+15,3X_9-1164,1 тармоқ таркибини самарали фаолиятини шакллантириш моделлари ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикаси чорвачилик тармоғига эга бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг солиштирма салмоғига асосан И-тузилмасида солиштирма салмоғи
S_s>50% бўлган чорвачилик саноатининг корхоналари, ИИ-тузилмасида чорвачилик тармоғининг солиштирма салмоғи 20%<S_s≤50% гача бўлган корхоналар ва
ИИИ-тузилмасида чорвачилик тармоғининг солиштирма салмоғи 0<S_s≤20% гача бўлган корхоналар ихтисослашуви гуруҳланган;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ўсимликчилик ва чорвачилик тузилмаларини такомиллаштиришнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалиги корхоналари тузилмасини такомиллаштиришни эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ихтисослашув даражасини учта соф даромад таркиби, маҳсулот таннархининг таркиби ва экин майдонлари таркиби бўйича мезон билан белгиланадиган энтропия кўрсаткичи
S_I (t)=1+(∑_(i=1)^n▒〖W_i (t)lnW_i (t) 〗)/лн⁡n  бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 26-июндаги 02/017-2387-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги тармоғида деҳқончилик ва чорвачилик бўйича ихтисослашув даражалари аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикасида тармоқли тузилма қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўсимликчилик Y_1=2,2X_1+10,7X_2+18,7X_3+8,7X_4-975,8 ва чорвачилик
Y_2=1,77X_6+8,9X_7+13,2X_8+15,3X_9-1164,1 тармоқ таркибини самарали фаолиятини шакллантириш моделлари бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 26-июндаги 02/017-2387-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида Республика дехқончилик соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик субʼектлари самарадорлиги қўшимча
15,2 %, чорвачилик соҳаси 14,8 %га ошган;
Қорақалпоғистон Республикаси чорвачилик тармоғига эга бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг солиштирма салмоғига асосан И-тузилмасида солиштирма салмоғи 〖  S〗_s>50%  бўлган чорвачилик саноатининг корхоналари, ИИ-тузилмасида чорвачилик тармоғининг солиштирма салмоғи 20%<S_s≤50%  гача бўлган корхоналар ва ИИИ-тузилмасида чорвачилик тармоғининг солиштирма салмоғи 0<S_s≤20% гача бўлган корхоналар ихтисослашуви бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил
26-июндаги 02/017-2387-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида Республика дехқончилик ва чорвачилик соҳасига ихтисослашув бўйича ҳудудий картограмма асосида мақсадли “Йўл харитаси”ни тузиш имкониятини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ўсимликчилик ва чорвачилик тузилмаларини такомиллаштиришнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпогистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 26-июндаги 02/017-2387-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлардан Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ўсимликчилик ва чорвачилик тузилмаларини ривожлантириш концепцияси бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish