Рўзиқулов Жасур Ўктам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муваққат ариққазгични такомиллаштириш ва параметрларини асослаш», 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3739
Илмий раҳбар: Имомов Шавкат Жахонович, техника фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02.
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Аззам Турдиевич, техника фанлари доктори, профессор; Гаффоров Хасан Равшанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дискли пичоқлар ва ғалтакмола билан такомиллаштирилган муваққат ариққазгичнинг конструксияси ва параметрларини асослаш орқали муваққат ариққазишда энергиятежамкорлик ва юқори иш сифатини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дискли пичоқлар ва ғалтакмола билан такомиллаштирилган муваққат ариққазгичнинг конструксияси ишлаб чиқилган ва технологик иш жараёни асосланган;
такомиллаштирилган ариққазгич дискли пичоғининг диаметри, қалинлиги ва ўткирланиш бурчаги кам энергия сарфляган ҳолда талаблар даржасидаги иш сифатини таъминлаш шартидан келиб чиқиб аниқланган;
такомиллаштирилган ариққазгич ғалтакмоласининг диаметри, қамров кенглиги ва унга бериладиган тик юкланиш қазилган ариқ тубини талаблар даражасида зичланишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
такомиллаштирилган ариққазгичнинг таянч текислигидан осиш қурилмасининг пастки тақиш нуқталаригача бўлган тик масофа ариққазгичнинг тупроққа белгиланган чуқурликка ботиши ва унинг бир текис ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
такомиллаштирилган ариққазгичнинг мақбул параметрлари унинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларига таъсирини баҳоловчи регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Муваққат ариққазгични такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллаштирилган ариққазгичга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” Давлат муассасасининг фойдали моделга патентлари олинган (“Дисклар билан такомиллаштирилган ариқ қазиш машинаси”, ФАП 01573-2021 й., “Ариқ қазгич машинаси”, ФАП 2466-2024 й.). Натижада муваққат ариқ қазишда иш сифати ва унумини ошириш ҳамда энергия-материалҳажмдорликни камайтириш имкониятига эга бўлган қурилманинг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
такомиллаштирилган ариққазгич Бухоро вилоятининг Вобкент ва Шофиркон туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 7-августдаги 05/04-04-368-сон маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган муваққат ариққазгични қўллаш иш унумини ошириш, ёнилғи сарфини камайиши ҳисобига қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун муваққат ариқ қазишда сарфланадиган харажатларни 1,25 мартагача камайиши таъминланган;
такомиллаштирилган ариққазгични ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ, техникавий шартлар ва чизмалар) «БМКБ-Агромаш» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (“БМКБ-Агромаш” АЖнинг 2024-йил 18-июлдаги 01-58-сон маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган муваққат ариққазгичнинг саноат нусхаларини ишлаб чиқариш имкони яратилган.