Худойбердиева Назора Шарофовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиклик алмашинишни жадаллаштириш мақсадида дисперс системаларни қўллашнинг самарадорлигини тадқиқ қилиш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т849.
Илмий раҳбар: Бахронов Хошим Шойимович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Нурмухамедов Ҳабибулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хурмаматов Абдугоффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқлик алмашинишни жадаллаштириш мақсадида дисперс ситемаларни қўллаш усулини ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли шаклли заррачалардан ташкил топган қўзғалмас, ҳамда суюқлик ёки газ билан мавҳум қайнаш ҳолатига келтириладиган донадор материал қатламининг гидравлик қаршилиги, донадор материалнинг мавҳум қайнаш ҳолатига ўтиш тезлиги, қайнаётган қатламнинг тузилиши ва қаттиқ заррачаларнинг аппаратдан учиб кетиш тезлиги аниқланган;
турли шаклли заррачалар стационар қатламининг гидравлик қаршилик коэффициенти ва тор ўлчамли шароитда полидисперс донадор материал қатлами мавҳум қайнашининг бошланиш тезлиги исботланган;
кичик диаметрли трубалар ички сиртидан суюқ билан мавҳум қайнатилган полидисперс донадор материал қатламига конвектив иссиқлик ва иссиқлик бериш коэффициентини ҳисоблаш учун тенглама яратилган;
иссиқлик ташиш жадаллигига тезлик, заррачалар ўлчами ва концентрациянинг таъсири аниқланган;
газли мавҳум қайнаш қатламидан ўрама трубалар сиртига конвектив иссиқлик алмашиниш ва иссиқлик беришни тенгламаси яратилган;
дисперс системаларни қўллаб иссиқлик алмашинишнинг усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иссиклик алмашинишни жадаллаштириш мақсадида дисперс системаларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иссиқлик алмашинишни жадаллаштиришда дисперс системаларни қўллаш усули Навоий кон-металлургия комбинати ДК Маржонбулоқ олтинни ажратиб олиш цехида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати ДКнинг 2018 йил 11 сентябрдаги 02-02-10/11349-сон маълумотномаси). Натижада рудани куйдириш печидан атмосферага чиқаётган зарарли газларни ушлаб қолиш ва иссиклик ўтказишни яхшилаш имконини берган;
дисперс системаларни қўллаб иссиқлик алмашинишни жадаллаштириш усули «Навоийазот» АЖнинг «2019-2020 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Навоийазот» АЖнинг 2018 йил 14 майдаги 02/5017-сон маълумотномаси). Натижада иссиқлик сарфини камайтириш жараёнини 1,2–1,3 марта жадаллаштириш имконини беради;
ош тузи эритмасини буғлатишнинг жадаллигини ошириш ва аппарат элементлари сиртида туз чўкишини камайтириш ҳамда иссиқлик алмашинишни жадаллаштиришда дисперс системаларни қўллаш усуллари «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари амалиётига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 14 сентябрдаги 01/3-4026/А-сон маълумотномаси). Натижада буғлатиш жараёнини 1,5–2 марта тезлаштириш ва туз чўкиш миқдорини кескин камайтириш ҳамда олинган маҳсулотнинг таннархини 13%га камайтириш имконини берган.