Кадырбаева Алия Арыстановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини ташхислаш ва консерватив даволаш» 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Tib658.
Илмий маслаҳатчи: Камилов Хайдар Пазылович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01
Расмий оппонентлар: Гулямов Сурат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алдашева Майя Ахметовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси)
Етакчи ташкилот: Болона университети (Италия).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликлари билан оғриган беморларни ташхислаш ва консерватив даволашга комплекс ёндашувни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғиз бўшлиғи шиллиқ парда саратон олди касалликларининг ривожланиши учун этиологик хавф омили сифатида оғиз бўшлиғи гальванизмини учраш даражаси 3,6 баробар ошиши аниқланган;
оғиз бўшлиғи гальванизми бор беморлар шиллиқ парда қавати суртмаларида хужайралараро дисперс ёрқин таначаларни кўриниши сони эпителиоцитлар дисплазиянинг даражасига боғлиқлиги исботланган;
фитоэкдистероид дори воситаси таъсирида хужайралар гипер-ва паракератози жараёнларини меъйёрлаштириш орқали оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати саратон олди касалликларини даволаш патогенетик такомиллаштирилган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси саратон олди касалликларини даволашда назорат кўрсаткичлари оғиз шиллиқ парда юзасида 470 нм кўк нур орқали нурлантириш билан хосил бўлган аутофлуоресценция жараёни даволаш мезони эканлиги исботланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини клиник кечиши ва лаборатор цитологик ҳолатига қараб индивидуал ташхислаш ва даволаш кетма кетлиги ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини ташхислаш ва консерватив даволаш бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
биринчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи шиллиқ парда саратон олди касалликларининг ривожланиши учун этиологик хавф омили сифатида оғиз бўшлиғи гальванизмини учраш даражаси 3,6 баробар ошиши Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 19.06.2023 № 04-р/48-сонли хулосаси “Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратондан олдинги касалликлари ривожланишининг хавф омилларини баҳолаш ва клиник кўриниши” услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар «ТЎРТИНЧИ» стоматологик поликлиникасига (2023 йил 6 сентябр 110 -сонли буйруғи билан) ҳамда Республика тери таносил касалликлар клиник шифохонаси (2024 йил 5 январ 4 – сонли буйруғи билан) амалиётига татбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлик: оғиз бўшлиғи шиллиқ парда саратон олди касалликларнинг ривожланиши учун хавф омилини бартараф этиш чоралари мавжуд бўлмаганда, циклик такрорланиши туфайли ҳар қандай даволаш усулларини фойдасиз деб ҳисоблаш мумкин. Ҳаёт сифати яхшиланди ва ишлаш самарадорлиги ошди. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тавсия этилган даволаш усуллари беморни даволаш самарадорлигини оширади ва тиббий хизматлар учун кераксиз харажатларни камайтиради. Иқтисодий самарани пул кўринишида ҳисоблаш ривожланиш хавф омилининг аниқ таърифига қараб умумий ва маҳаллий даволашга сарфланган маблағлар жами қийматининг ўртача арифметик кўрсаткичи асосида амалга оширилди. Иқтисодий самарадорлик ҳар бир беморга 2 йил давомида 350 минг сўмни ташкил этади, аммо 10 йилга ҳисобласангиз, миллионлаб бўлади, 100 минг аҳолига ҳисоб-китоб эса миллиардлаб сўмларга тенг бўлади. Хулоса: Aнъанавий даволаш курси билан солиштирганда тавсия этилган комплекс даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 77% ни ташкил этди. Шунингдек, даволаниш муддати ўртача 4-5 кунга қисқарди.
иккинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи гальванизми бор беморлар шиллиқ парда қавати суртмаларида хужайралараро дисперс ёрқин таначаларни кўриниши сони эпителиоцитлар дисплазиянинг даражасига боғлиқлиги Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 19.06.2023 № 04-р/48-сонли хулосаси “Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратондан олдинги касалликлари ривожланишининг хавф омилларини баҳолаш ва клиник кўриниши” услубий тавсияларда исботланган; Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар «ТЎРТИНЧИ» стоматологик поликлиникасига (2023 йил 6 сентябр 110-сонли буйруғи билан) ҳамда Республика тери таносил касалликлар клиник шифохонаси (2024 йил 5 январ 4 – сонли буйруғи билан) амалиётига татбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлик: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати саратон олди касалликларни даволаш муддати беморларнинг 1,2 баробар қисқарди. Ҳеч қандай ножўя таъсирлар қайд этилмаган. Ҳаёт сифати яхшиланди ва ишлаш самарадорлиги ошди. Тавсия этилган даволаш усуллари беморни даволаш самарадорлигини оширади ва тиббий хизматлар учун кераксиз харажатларини камайтиради. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тавсия этилган даволаш усуллари беморни даволаш самарадорлигини оширади ва тиббий хизматлар учун кераксиз харажатларни камайтиради. Иқтисодий самарани пул кўринишида ҳисоблаш ривожланиш хавф омилининг аниқ таърифига қараб умумий ва маҳаллий даволашга сарфланган маблағлар жами қийматининг ўртача арифметик кўрсаткичи асосида амалга оширилди. Иқтисодий самарани пул кўринишида ҳисоблаш диагностика ва даволашга сарфланган маблағларнинг умумий нархнинг ўртача арифметик қийматидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Aнъанавий даволаш курси билан таққослаганда, тавсия этилган даволанишнинг иқтисодий самарадорлиги 1 миллион сўм ташкил этди. Шунингдек, даволаниш муддати ўртача 1,2 баробарга қисқарди. Хулоса: Aнъанавий даволаш курси билан солиштирганда тавсия этилган комплекс даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 77% ни ташкил этди. Шунингдек, даволаниш муддати ўртача 1,2 баробарга қисқарди.
учинчи илмий янгилик: фитоэкдистероид дори воситаси таъсирида хужайралар гипер-ва паракератози жараёнларини меъйёрлаштириш орқали оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати саратон олди касалликларини даволаш Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 19.06.2023 № 04-р/47-сонли хулосаси “Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини даволашда фитоэкдистероидлардан фойдаланиш” услубий тавсияларда такомиллаштирилган. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар «ТЎРТИНЧИ» стоматологик поликлиникасига (2023 йил 6 сентябр 109-сонли буйруғи билан) ҳамда Республика тери таносил касалликлар клиник шифохонаси (2024 йил 5 январ 3-сонли буйруғи билан) амалиётига татбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлик: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини фитоэкдистероидларни киритиш билан даволашнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги даволаш самарадорлигини ошириш ва кейинчалик малигнизация жараёнларнинг ривожланишининг олдини олишдан иборат. Ҳаёт сифати яхшиланди ва ишлаш самарадорлиги ошди. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган даволаш усуллари беморни даволаш самарадорлигини оширади ва тиббий хизматлар учун кераксиз харажатларни камайтиради. Таклиф этилаётган даволаш усули бир бемор учун ҳар бир курс учун 500 минг сўмни ташкил этади. Шу билан бирга, ҳисоб-китоб гормонал таъсирлардан келиб чиқадиган асоратларни даволаш харажатларини ўз ичига олмайди. Aгар 100 ва ундан ортиқ киши учун иқтисодий самарадорликни ҳисобласак, бу миқдор миллионлаб сўмдан ошади. Хулоса: Иқтисодий самарадорлик оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини фитоэкдистероидлар билан даволашнинг мавжуд усулларига нисбатан 6 баробар камайишидан иборат.
тўртинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси саратон олди касалликларини даволашда назорат кўрсаткичлари оғиз шиллиқ парда юзасида 470 нм кўк нур орқали нурлантириш билан хосил бўлган аутофлуоресценция жараёни даволаш мезони эканлиги Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 19.06.2023 № 04-р/47-сонли хулосаси “Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини даволашда фитоэкдистероидлардан фойдаланиш” услубий тавсияларда исботланган. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар «ТЎРТИНЧИ» стоматологик поликлиникасига (2023 йил 6 сентябр 109-сонли буйруғи билан) ҳамда Республика тери таносил касалликлар клиник шифохонаси (2024 йил 5 январ 3-сонли буйруғи билан) амалиётига татбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлик: оғиз бўшлиғи шиллиқ парда саратон олди касалликларини фитоэкдистероидлар билан даволашда ҳеч қандай ножўя таъсирлар қайд этилмаган. Ҳаёт сифати яхшиланди ва ишлаш самарадорлиги ошди. Тавсия этилган даволаш усуллари беморни даволаш самарадорлигини оширади ва тиббий хизматлар учун кераксиз харажатларини камайтиради. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тавсия этилган даволаш усуллари беморни даволаш самарадорлигини оширади ва тиббий хизматлар учун кераксиз харажатларни камайтиради. Иқтисодий самарани пул кўринишида ҳисоблаш ривожланиш хавф омилининг аниқ таърифига қараб умумий ва маҳаллий даволашга сарфланган маблағлар жами қийматининг ўртача арифметик кўрсаткичи асосида амалга оширилди. Иқтисодий самарадорлик ҳар бир беморга 2 йил давомида 500 минг сўмни ташкил этади, 100 минг аҳолига ҳисоб-китоб эса миллиардлаб сўмларга тенг бўлади. Хулоса: Aнъанавий даволаш курси билан солиштирганда тавсия этилган фитоэкдистероидлар билан комплекс даволашнинг иқтисодий самарадорлиги нисбатан даволаш харажатлари 6 баробарга қисқартирди.
бешинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини клиник кечиши ва лаборатор цитологик ҳолатига қараб индивидуал ташхислаш ва даволаш кетма кетлиги Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 19.06.2023 № 04-р/46-сонли хулосаси “Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг сурункали касалликлари ташхислашда саратон касаллигига қарши ҳушёрликнинг намоён бўлиши” услубий тавсияларда ишлаб чиқилган. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар «ТЎРТИНЧИ» стоматологик поликлиникасига (2023 йил 6 сентябр 111-сонли буйруғи билан) ҳамда Республика тери таносил касалликлар клиник шифохонаси (2024 йил 5 январ 5-сонли буйруғи билан) амалиётига татбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлик: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларини ташхислаш ва даволашнинг тавсия этилган усули даволаш самарадорлигини ошириш ва кейинчалик малигнизация жараёнларнинг ривожланишининг олдини олишдир. Ҳаёт сифати яхшиланди, меҳнат унумдорлиги ошди. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: тавсия этилган ташхислаш ва даволаш усулларининг иқтисодий самарадорлиги миллионлаб, лекин айни пайтда беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва оғиз саратони ривожланишининг олдини олиш муҳимдир. Aнъанавий даволаш курси билан таққослаганда, тавсия этилган даволанишнинг иқтисодий самарадорлиги 1 миллион сўм ташкил этди. Шунингдек, даволаниш муддати ўртача 1,2 баробарга қисқарди. Хулоса: Aнъанавий даволаш курси билан солиштирганда тавсия этилган комплекс даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 77% ни ташкил этди. Шунингдек, даволаниш муддати ўртача 1,2 баробарга қисқарди.