Аннахасанова Ирина Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
“ХХ-ХХИ аср Россия навоийшунослиги: таҳлил ва талқин”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2520.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари  доктори, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Чўпонов Отаназар Отажанович, филология фанлари доктори, доцент; Мухибова Улфат Учкуновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ХХ–ХХИ аср Россия шарқшунослари – навоийшуносларининг нашр қилинган энг аҳамиятли тадқиқотларини таҳлил ва талқин қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ- ХХИ аср рус навоийшуносларининг фактик маълумотларга бой бўлган илмий тадқиқотлари мавжудлиги, ҳозирги кунгача бу борада фундаментал илмий тадқиқотлар олиб борилмаганлиги далилланган;
рус адабиётшунослигида Алишер Навоий ижодига қизиқиш ва илмий ёндашувнинг шаклланиш босқичлари ва тадрижий такомили ёрқин мисолларда исботланган;
ХХ аср рус навоийшунослигида шоирнинг назмий ва насрий меросини рус тилига таржима қилиш борасида муҳим ютуқларга, самарали натижаларга эришилгани Россия давлатида сақланаётган архив материаллари асосида аниқланган ва очиб берилган.
навоийшунослик бўйича ХХ- ХХИ аср рус филология мактабига хос тадқиқотлар типологияси ва хусусиятлари таҳлил қилиниб, бу борадаги янги малумотлар илмий муомилага киритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ–ХХИ аср Россия навоийшунослиги таҳлили ва талқини тадқиқи натижаси асосида:
Алишер Навоий ижодини ўрганишдаги адабиёт, ғоявий-бадиий фарқлар фонида ўрганиш жараёнида олинган натижаларидан ЎзРФА педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоқ филиали томонидан амалга оширилган ФА-043429 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 6-апрелдаги 158/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мумтоз жанрларининг назарий масалаларини ўрганиш билан боғлиқ материаллар асосида бойиган;
Европа ва Россия навоийшунослиги таҳлили ва талқинига оид материаллари ва илмий хулосаларидан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоқ филиали томонидан амалга оширилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 6-апрелдаги 159/1-сон маълумотномаси). Натижада ХХ–ХХИ аср рус навоийшунослиги таҳлили юзасидан олинган материаллар бадиий матнларни тадқиқ қилиш жараёнида, яъни қорақалпоқ адабиёти ва фолклорини ўрганишда ўз самарасини берган;
Навоий асарларининг Россия шарқшунослари томонидан амалга оширилган таржималарининг ўзига хосликларига оид материалларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Нажот – билимда” телекўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-апрелдаги 354-сон маълумотномаси). Натижада телекоърсатувлар янги материаллар – ХХ–ХХИ аср Россия навоийшунослигини ўрганишдаги илмий асосланган далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish