Sayt test rejimida ishlamoqda

ХАМРАЕВ Атаджан Каримовичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib515

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри« Орол бўйи минтақасида силнинг дорига турғун шаклларининг тарқалишини ҳисобга олган ҳолда силга қарши ёрдамни такомиллаштириш», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).

Илмий  маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Асадов Дамин Абдурахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Тошкент педиатрия медицина институти Нукус филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 16.07.2013.Tib.19.01

Расмий оппонентлар: тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори Шарипова Мадина Каримовна, тиббиёт фанлари доктори Парпиева Наргиза Нусратовна

Етакчи ташкилот: Андижон Давлат тиббиёт институти

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани:

2009 йилдан ҳозирги вақтгача  Тошкент педиатрия  тиббиёт институтининг Нукус филиали «Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш» кафедраси ассистенти (ТошПМИ Нукус филиалининг 01.12.2009 й. 135/к-сонли буйруғи).

    II. Нашр ишлари.

Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 4 та миллий илмий журналда 9 та илмий мақола, 4 та хорижий илмий журналда 4 та илмий мақола нашр қилинган.

б) диссертация мавзуси бўйича 11 та маъруза тезисидан, 8 таси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2011, 2013 Франция; 2012 Куала-Лампур, 2013 Барселона; 2008, 20112 Тошкент).

  III. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида сил касаллигининг дори воситаларига бардошли шаклларининг тарқалганлигини инобатга олган ҳолда силнинг дори воситаларига бардошли шаклларини аниқлаш ва даволаш усуллари самарадорлигини ошириш ҳамда силга қарши хизматни ташкил этиш бўйича самарали ёндашувни ишлаб чиқиш

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги: 

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги сил бўйича мураккаб эпидемиологик вазият унинг дорига бардошли шакллари тарқалиш даражаси юқорилиги билан боғлиқ экани исботлаб берилган;

силнинг оилавий ўчоқлари узоқ муддат сақланиб қолишига сабаб бўладиган асосий омиллар ўчоқлардаги касаллик манбасининг дорига бардошлиги, санитар-гигиеник шароитларнинг қониқарсизлиги ва уларда олиб борилаётган профилактик ва соғломлаштириш тадбирларининг ташкилий жиҳатдан муайян вазиятга номутаносиблиги сабабли экани аниқланган;

силга чалинган беморлар даволаш жараёнини амбулатор шароитда ташкил қилишнинг маҳаллий шароитларга мослаштирилган ёндашувлари ишлаб чиқилган;

сил касаллигининг ДС ва ДБ шаклларига чалинган беморлар даволаш жараёнини амбулатор шароитда муваффақиятли ташкил қилиш мумкинлиги исботланган;

сил касаллигининг ДБ шаклларига чалинган беморларни аниқлашнинг молекуляр генетик усули «олтин стандарт» усули билан солиштириш негизида ташкилий жиҳатдан унинг Қорақалпоғистон шароитида қўллаш мумкинлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;

силнинг ДБ шаклига чалинган беморларни шифохонада даволаш жараёнида дорига бардошлик даражасининг ўсиши ва унинг шифохона ичи инфекцияси сифатида тарқалиши сил микобактериялари (СМБ) штаммлари генетик таҳлили асосида исботлаб берилган ва тиббиёт муассасалари ходимларига юқиш хавф омиллари аниқланган;

мавжуд силга қарши шифохона ўринлари қуввати эҳтиёждан ортиқлиги аниқланиб, силга қарши шифохоналар тармоғи ва улардаги ўринлар сонини оптималлаштириш зарурлиги исботланган;

аҳолига силга қарши ёрдам кўрсатишнинг ташкилий тамойилларини қайта кўриб чиқиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

    V. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари:

Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган силнинг дорига сезувчанлигини экспресс молекуляр тестни қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш алгоритми, «Даволаш-профилактика муассасаларида силга қарши инфекцион назорат бўйича қўлланма» Қорақалпоғистон Республикаси даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасалари фаолиятига татбиқ этилган.«Силни барвақт аниқлаш ва амбулатор шароитларда даволашнинг умумлаштирилган тажрибаси, унинг ўчоқларини дорига бардошлик профилини инобатга олган ҳолда таснифлаш, силга чалинган беморларни паллиатив даволаш қоидаси» Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 24.10.2014 йилдаги «Силга қарши хизматни такомиллаштириш тўғрисида»ги 383-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2015 йил 16 январдаги 8к-2/39-сонли хати ва 12.05.2012 йилдаги хулосаси); Бунинг натижасида силнинг шифохона ичи инфекцияси сифатида тарқалиш хавфини 40% га камайтиришга ва ихтисослашган шифохона ўринларини 25 фоизга қисқартиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish