Sayt test rejimida ishlamoqda

Соҳибов Дилшод Зайниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Аномал қатлам шароитида қудуқларни бурғилаш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш усулларини такомиллаштириш”, 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т3071
Илмий раҳбар: Муртазаев Қувондиқ Мустафаевич, техника фанлари доктори (DSc), доцент. Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси , DSc.40/29.12.2022.Т.129.01 .
Расмий оппонентлар: Бекназаров Хасан Соибназарович, техника фанлари доктори, профессор, Сабиров Эркабой Эркинбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аномал қатлам шароитида қудуқларни бурғилашда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
крахмал, полифосфат аммоний, калсий карбонат асосида модификацияланган бурғилаш қоришмаларини олиш технологияси бўрғилаш жараёнидаги фантан вужудга келиши натижасида ёнғин ва портлаш хавфини олдини олиш омилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
оксидланган крахмал, фосфор сақлаган крахмал ва калсий карбонатни модификасиялашнинг оптимал нисбатлари ишлаб чиқилди, ҳамда қудуқларни бурғилаш жараёнларда келиб чиқадиган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида қўллашнинг мақбул нисбатлари ишлаб чиқилган;
атроф-муҳитга таъсири паст бўлган бурғилаш қоришмаларини аномал қатлам шароитли қудуқларда бурғилаш жараёнида сувсизланиш даражаси 4-6 % га, қувурларни коррозияланиш даражаси 90 % га яхшилаш асосида содир бўлиши мумкин бўлган авария, сиқилиш, қатламга қоришманинг сингиб кетиши каби салбий омилларнинг  олдини олиш ва қурилманинг иш режимини бошқариш асосида ишлаб чиқилган;
бурғилаш қоришмаларини қатлам сувларга чиқиши, айланма ҳаракатланишини бошқариш учун микроконтейнерлардан фойдаланишни жорий этиш, кимёвий реагентларнинг бурғилаш қоришмасини тайёрлаш жараёнининг реал вақт давомида инсон организми ва атроф муҳитга таъсирини камайтириш минимумга келтириш мезони асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аномал қатлам шароитида қудуқларни бурғилаш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш усулларини такомиллаштириш ва амалиётда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аномал қатлам шароитида қудуқларни бурғилаш жараёнида қўлланилган оксидланган крахмал ва калсий карбонат асосидаги махсулотларни модификациялаш Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг тажриба синов базасида ишлаб чиқаришга ҳамда олинган бурғилаш қоришмалари “Саноат Энергетика Гуруҳи” МЧЖ корхонасида амалиётга муваффақиятли жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024-йил, 5-июлдаги 04/15/4773-сонли маълумотномаси). Натижада, аномал қатлам шароитида қудуқларни бурғилаш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш усулларини такомиллаштириш мақсадида оксидланган крахмал ва калсий карбонат асосидаги бурғилаш қоришмаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконияти яратилди. Нефт ва газ қудуқларини бурғилашда қўлланиладиган композитлар ва уларни техник иқтисодий самарадорлиги аниқланган ҳамда кенг қўлланилаётган аналогларга нисбатан иқтисодий самарадорлиги 24,7 % га оширишга эришилган.
аномал қатлам шароитида қудуқларни бурғилаш жараёнида қўлланилган оксидланган крахмал ва калсий карбонат асосидаги махсулотларни модификациялаш Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг тажриба синов базасида ишлаб чиқаришга ҳамда олинган бурғилаш қоришмалари “Саноат Энергетика Гуруҳи” МЧЖ корхонасида амалиётга муваффақиятли жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2024-йил, 5-июлдаги 04/15/4773-сонли маълумотномаси). Натижада, аномал қатлам шароитида атроф-муҳитга таъсири паст бўлган бурғилаш қоришмаларини аномал қатлам шароитли қудуқларда бурғилаш жараёнида сувсизланиш даражаси 4-6 % га, қувурларни коррозияланиш даражаси 90 % га яхшилаш асосида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш  имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish