Sayt test rejimida ishlamoqda

Беков Улуғбек Сафарович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: Фенол формалдегид асосидаги қурилиш композициялари олиниши, хоссалари ва технологияси
Ихтисослик шифри: 05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т4025.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рахимов Акмалхон Маматхонович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/01.04.2023.Т.90.02.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиқов Икромжон Иминжанович, техника фанлари доктори, доцент; Хамидов Адхамжон Иномжонович, техника фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Термобарқарор ва гидрофоб қурилиш материаллари олиш учун маҳаллий хом ашёлар асосида янги кремниёрганик олигомерлар синтез қилиш ҳамда улар асосида тайёрланган олигомер композицияларни қурилишда гидрофобизатор ва термобарқарор компонентлар сифатида қўллаш, шунингдек ишлатиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фенол, суюқ шиша, формалдегид, фенолформалдегид, тетраетоксисилан ва кўп функсионал таркиблар асосида гидрофоб ҳамда термобарқарор хусусиятларга эга юқори қовушқоқ композицияларнинг олиниши, синтез жараёнига таъсир этувчи омиллар, маҳсулотнинг эритувчи муҳитида эрувчанлиги асосланиб, синтез қилинган таркиблар асосида кўп босқичли гидрофоб ва термобарқарор функсияли композициялар кремний органик олигомер, суюқ шиша ва ПВА асосида яратилган ва таркибий нисбатлари 3%, 5% ва 10 % композициялар миқдорлари орасидаги боғлиқликларни ифодаловчи математик моделлаштириш усули ёрдамида ишлаб чиқилган;
намдан ҳамда иссиқликдан ҳимоя қилувчи гидрофоб ва термобарқарор композицияларни қурилиш материалларининг бутун ҳажми бўйича қўллаш усулига асосланган технологиясининг ишлаб чиқаришда модификацияланган гипснинг физик-кимёвий таркиби, структураси ва физик-механик хоссаларига кремний органик олигомернинг таъсир қилиш механизми, дифференциал термик анализ ва инфрақизил-спектроскопик усуллари ёрдамида ишлаб чиқилган;
3%, 5% ва 10 % композициялар асосида яратилган суюқ гидрофоб ва термобарқарор таркиблар ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолашда сув шимувчанлик, адгезион хоссалари тадқиқ қилиниб, мавжуд гидрофобизаторларга нисбатан сув ўтказмаслик, сингиш даражаси, сарфи, ишлатилиш ҳарорати, сувга барқарорликнинг бошланиш вақти, ишлаш муддати қиёсий таҳлиллар билан асосланган.
гидрофоб ва термобарқарор композиция ишлаб чиқаришдаги кермний органик олигомер, суюқ шиша ва ПВА лар билан модификацияланган гипсбетоннинг ресурс тежамкорлиги асослаб берилган ва технологияси такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фенол формалдегид асосидаги қурилиш композицияларининг олиниши, хоссалари ва технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий минерал хом ашёлар асосида ишлаб чиқилган гидрофоб ва термобарқарор гипсли материалнинг таркибини яратиш бўйича олинган натижалар “Кончи” МЧЖ га жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 22.04.2024 йилдаги № 02/15-868-сонли маълумотнома). Натижада гипс материалининг намликдан ҳимояланиш кўрсаткичи 23,4 дан 11,7 % гача яхшиланган;
гидрофоб ва термобарқарор таркиблар бўйича олинган натижалар “Бухоро махсус синов қурилиш лаборатория” МЧЖга жорий этилган. (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 22.04.2024 йилдаги № 02/15-868-сонли маълумотнома). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 800 000 000 (саккиз юз миллион) сўмни ташкил этган;
ишлаб чиқилган кремниёрганик олигомер композициялар “Бухоро вилоят ёнғиндан сақлаш жамият бирлашмаси”га жорий этилган. (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 22.04.2024 йилдаги № 02/15-868-сонли маълумотнома). Натижада материалнинг иссиқликдан ҳимояланиш кўрсаткичини 20,5 % га ошириш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish